Все новости
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний жамғармаси бошқаруви ташаббуси билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишлаб “ОФАРИН, НУРОНИЙ!” танлови эълон қилинади.

Танловда юртимизда ҳурмат топган нуронийларнинг ибрат мактабини янада тўлдирадиган ва қадимдан шаклланган милий қадриятларимизни улуғлашга хизмат қиладиган адабий-бадиий ва журналистик жанрлардаги ҳамда оммавий теле-видео туркумдаги оммабоп асарлар иштирок этади.
Танловга журналистиканинг асосий йўналишлари – босма ва электрон ОАВда чоп этилган, интернет-журналистика ва радио, телевидение, қисқа метражли кино маҳсулотлари (лавҳа, очерк, этюд, клип ва ҳ.к.) йўналишларида намойиш этилган асарлар қабул қилинади. Танловда барча турдаги оммавий ахборот воситалари, ижодий уюшмалар, нодавлат журналистик тузилмалар, давлат ва хусусий киностудиялар, давлат ва нодавлат ташкилотларининг матбуот хизматлари жамоалари ва шунингдек, мустақил ижодкор (блогер)лар ҳамда хорижий журналистлар мавзуга оид асарлари билан иштирок этишлари мумкин.
Танловга 2020 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 1 августигача газета ва журналларда, интернет сайтларда чоп этилган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган ва кино экранларида намойиш этилган ижодий ишлар ижодий уюшмалар ва жамоалар, оммавий ахборот воситалари ҳамда соҳанинг таниқли намояндалари томонидан тақдим этилиши мумкин.

Бош соврин – қимматбаҳо махсус мукофот.
1.Нуронийлар образини яққол намоён этган адабий-бадиий (проза, поэзия, жанрлари) асарлари учун.
1-ўринга – фотоаппарат;
2-ўринга – ноутбук;
3-ўринга – диктофон;
Бешта рағбатлантирувчи мукофот.
2.Нуронийлар ҳаёти ёрқин акс этган журналистик асарлар учун:
1-ўринга – фотоаппарат;
2-ўринга – ноутбук;
3-ўринга – диктофон;
Бешта рағбатлантирувчи мукофот.
3.Нуронийлар ҳаёти маҳорат билан акс эттирилган телевидение, радио ва киноэкран маҳсулотлари (қисқа метражли киносюжет, телеэтюд, клип, теле-радиолавҳа, теле-радио-очерк ва бошқа йўналишлардаги туркум материаллар) учун:
1-ўринга – фотоаппарат;
2-ўринга – ноутбук;
3-ўринга – диктофон;
Учта рағбатлантирувчи мукофот.
4.Нуронийлар турмуш тарзини ёрқин ва ҳаётий акс эттирган рангбўёқ, ҳайкалтарошлик асарлари учун:
1-ўринга – фотоаппарат;
2-ўринга – ноутбук;
3-ўринга – диктофон;
Учта рағбатлантирувчи мукофот.
5.Нуронилар сиймоси маҳорат билан акс эттирилган фотосанъат асарлари учун:
1-ўринга – фотоаппарат;
2-ўринга – ноутбук;
3-ўринга – диктофон;
Учта рағбатлантирувчи мукофот.

Муаллифлар қуйдаги маълумотларни тақдим этишлари лозим:

-иш фаолияти ҳақидаги маълумот (объективка);
-уй манзили ва телефон рақами;
-паспорт нусхаси;
-6х9 ҳажмдаги 2 та фотосурат.

Танлов натижалари “Нуроний”, “Ишонч-Доверие”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Ҳуррият” газеталарида, ЎзА сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Танловда ғолиб деб топилган сара асрлар тўпланиб, китоб ҳолида нашр қилинади.
Ғолибларни тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг
30 йиллик байрами арафасида ўтказилади.
25.03.2021
Просмотров 138    Рейтинг 25   Понравилась новость?    +1   -1    

фото