Все новости
Кўргазма / выставка
08.12.2020
Кўргазма / выставка
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган “Оламни асрайлик!” номли кўргазма ва давра суҳбати

2020 йилнинг 7 декабрь куни соат 14:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Амалий графика” кафедраси ўқитувчи ва талабаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган “Оламни асрайлик!” номли плакатлар кўргазмаси ва давра суҳбати бўлиб ўтди.
Кўргазмада таълим, соғлиқни сақлаш, сув муаммолари, иллатларга ва коррупцияга қарши курашиш мавзусидаги 40дан ортиқ плакатлар намойиш қилинди.
“Амалий графика” факультети талабаларидан 24 нафари замонавий плакатлар яратган. Ушбу ишлар кўргазмадан жой олган. Талабалардан, Р. Раҳимбоев, К. Муҳитдинова, Ш. Шерматова, К. Абдулхаевалар ишларида инсонларни атроф – муҳитни асраш, сув муаммоларига эътиборли бўлишга чақиради. Шу билан бирга наркотик моддаларнинг хавфли эканлиги, Орол муаммоси, соғлом бўлиш мавзулари ҳам талабалар эътиборидан қолмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. 28 йил давомида ўзбек халқи мана шу Қомусимизга таяниб, ривожланиб келмоқда. Фуқароларнинг яшаш ва меҳнат қилиш, таълим ва соғлиғини сақлаш каби ҳуқуқлари Конституциямизда белгиланган. Айниқса, ёшларнинг жамиятдаги ролини ошириш ва уларни муносиб кадрлар қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган.
Давра суҳбатида К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Амалий графика” кафедраси ўқитувчиси Қурамбай Матмуродов талабаларга Конституциямизнинг мазмун ва моҳияти ҳақида сўзлаб берди.
Плакат жанри рассомликда анча йиллар олдин қўлланган. Ҳозирда ушбу жанр қай даражада ривожланган? Бу ҳақда К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Амалий графика” кафедраси ўқитувчиси Наримон Шарипов атрофлича тушунтириб берди.
Давра суҳбати жуда қизиқарли ва савол – жавобларга бой ҳолда ўтди.
Қурамбай Матмуродов талаба ва юртдошларимизга плакат жанри бўйича амалий машғулот олиб борди.
Кўргазма жорий йилнинг 12 декабригача давом этади.

Телеграм каналимизга қўшилинг: https://t.me/IkuoHirayamaCaravanSerai
Просмотров 464    Рейтинг 61   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото

фото

фото

фото