Все новости
Кўргазма / выставка
07.12.2020
Кўргазма / выставка
Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йилига бағишланган кўргазма.

Йигирма саккиз йил тарих учун бир лаҳза. Ушбу киска вакт ичида жонажон Ўзбекистонимиз мустакил ва суверен давлат сифатида ўзини намоён қилди, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади, ҳақиқатан ҳам улкан ривожланиш йўлидан ўтди. Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма халкаро маданият карвон саройи кўргазма залида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби интернати талабалари ва ўкитувчиларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган кўргазмаси очилди. Экспозиция Ўзбекистоннинг ёш тасвирий санъатини акс эттирувчи 25 асардан иборат. Кўргазманинг барча иштирокчилари томошабинларга турли жанрларда яратилган асарларни таклиф килишади. Кўргазмани ташкил этишдан максад — тасвирий санъат орқали Ватанимиз табиатининг гўзаллигини улуғлаш, республиканинг кўп миллатли аҳолисини гўзаллик дунёсига жалб қилиш ва ёшларни Ватанга муҳаббат ва ҳурмат руҳида тарбиялаш. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон кучли фукаролик жамияти ва ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётига эга ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлига кирди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги, ривожланган конституциявий моделни ўзида мужассам этган ва демократик ислоҳотларнинг динамикаси ва самарадорлигини ошириш максадида давлат ва жамиятнинг эволюцион ҳуқуқий ривожланиши, уларнинг самарали ўзаро таъсири учун барча зарур шарт-шароитларни яратади. Уқувчилар ўзларининг асарларида халқнинг бой тарихини, тинчликсевар ва замонавий ҳаётнинг янги тенденцияларига, фуқароларнинг эзгу ишларига, юксак ватанпарварлик ҳиссиётлари ва келажакка бўлган ишончли кқадамларини акс эттирдилар. Болаларнинг асарлари жуда қизиқарли, уларда хурсандиликни, сукунатни, фарзандларнинг дунёни англашини намойиш этишга муваффақ бўлишди, ўзларининг табиатига, одамларига, урф-одатларига бўлган ҳис- туйғуларини ифода этишга ҳаракат қилдилар, мамлакатимизнинг асосий қонунининг ҳар бир моддасини ички туйғуларга асосланган ҳолда намойиш этдилар.

Телеграм каналимизга қўшилинг: https://t.me/IkuoHirayamaCaravanSerai
Просмотров 553    Рейтинг -2   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото

фото

фото

фото