Все новости
Археологик кўргазма / Археологическая выставка
Археологик кўргазма / Археологическая выставка
2020 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида онлайн тарзда ХМКС коллекциясидан: Қаршовултепа – 10 йиллик изланиш натижалари ва Мудин тоғ қалъаси ёдгорлик мажмуаси асосида археологик онлайн - кўргазма ташкил қилинди. Тошкент вилоятида жойлашган Қаршовултепа ёдгорлик мажмуасида ХМКС музей мудири, археолог К. Шейко 10 йилдан бери қазиш ишларини олиб боради. Қазиш жараёнида бу жойдан жуда кўплаб Чоч моддий маданиятининг аввалги ўрта асрларига тегишли жуда қизиқарли археологик топилмалар топилди. Булардан, сопол идиш VI-IX бизнинг асрга тегишли, Чоч ҳудудида амал қилган тангалар маҳаллий ҳукмдорларга тегишли эканлиги маълум бўлди. Онлайн – кўргазмада бу ёдгорлик мажмуасида топилган энг сўнгги топилмалар билан ҳам танишишингиз мумкин.
Фотосуратларни бу ерда кўрсангиз бўлади: https://www.facebook.com/pg/CaravanseraiOfCulture/photos/?tab=album&album_id=2978942678810599

Қаршовултепа

Қаршовултепа ёдгорлик мажмуаси Чиноз шаҳридан 14 км. узоқда – Тошкент вилояти Чиноз тумани “Дўстлик” фермер хўжалигида жойлашган. Ушбу ёдгорлик мажмуасининг майдони 6 гектарни ташкил этиб, тўғри тўртбурчак шаклда, шарқдан ғарбга қараб 330х200 м. чўзилган. Мажмуанинг жануб томони қадимги Парак яъни Чирчиқ дарёсига туташган бўлиб, қисман ювиб кетган. Унинг ҳудуди жанубга қараб пасайган, шу боис бу ерда қадимги бозор майдони бўлганлиги таҳмин қилинмоқда.
Шимол тарафидаги қалъа девори асосий шаҳар дарвозасига пандус шаклда туташган. Айнан мана шу жойда қазиш ишлари 2014 йилдан бошланган эди. Бу ерда топилган нумизматик ва бошқа топилмалар бизнинг эрамизнинг VI-VIII асрларида Қаршовултепанинг асосий ва энг охирида кўчиб келганлар ҳаётини тасвирлаб беради. Эрамизнинг II-III асрларига тааллуқли бўлган найзанинг учи бу жойнинг қадимийлигини тасдиқлайди.
Археологик топилмалар ичида Тарнавча деб номланган тангалар гуруҳларга ажратилиб, уларда туя, от ва йиртқичлар тасвирланган.
Жуда шов-шувли топилмалардан 2-қазиш ишлари ўтказилган жойдан несториан ички крестча ва крест тутқичли сопол кўзача топилгани бўлди. Бу каби топилмалар шуни англатадики, Қаршовултепада христианлар яшаган жой бўлган бўлиши мумкин.
Асосий қизиқиш – қадимги тошдан ясалган маржонлардир. Бундан ҳам янада қизиқарли топилмалар ҳам бор, албатта. Кўп топилмалар бу шаҳарчада зардуштийлик жамоалар яшаганлигини кўрсатмоқда. Улар орасида сўғд тилида “Баго-фарн” ёзуви битилган. Бу ёзувлар Эрмитаж музейидан тилшунос олим П. Лурье томонидан ўқилган.
Олимнинг фикрича, архитектура тузилиши бўйича вайроналар ибодатхоналарни ифодалайди, чунки бу жойларда одамлар сиғинишган. Шу каби археолог М.И. Филанович Тошкент шаҳри чегарасидаги археологик ёдгорликлар Шоштепа ва Оқтепада қазишма ишларини олиб борган.
Барча топилган топилмалар шуни кўрсатадики, бу шаҳарчада дин эркинлиги ҳукмронлик қилган, айниқса, христианларнинг турли диний жамоалари яъни несторианлар, зардуштийлик ва аждодлар сиғиниши кучли бўлган.
Кўргазмада Қаршовултепа ёдгорлик мажмуасида 10 мавсум давомидаги изланишлар натижаларидан 100дан ортиқ турли хил археологик топилмалар намойиш қилинмоқда. Экспозицияга қўйилган буюмлар орасида энг кўп сопол идишлар эгаллайди, улар турли хил шакл ва кўринишларга эга. Шунингдек, тамғали сопол идишлар ҳам бу йилги қазишма натижаларидандир.
Ўз иш вазифасига қараб сопол идишлар тара, ошхона ва хўжалик турларига бўлинади. Бу йилги қазишмада кўпроқ ибодатга оид ва диний маросимларда ишлатиладиган топилмалар аниқланди. Жумладан, деворлари турли хил нақшлар билан безатилган кенг оғизли иккита хумча тўртта тутқичга эга бўлиб, иккита тутқичи бирон буюмни осиб қўйишга мўлжалланган.
2018 йилдаги археологик қазишма жараёнида “платформа” деб номланадиган бино топилди ва бу жой асосан ибодат ва маросимлар ўтказишга мўлжалланганлиги аниқланди.
Изланишларнинг бошидаёқ Қаршовултепа ёдгорлик мажмуаси илгари қабристон бўлганлиги аниқланган.

Мудин тоғ қалъаси

2019 йилнинг сентябрь ойида Тохаристон Археологик экспедициясининг 4-сонли отряди экспедиция раҳбари, илмий раҳбар, академик Э.В. Ртвеладзе топшириғига биноан, биринчи бор Мудинтепада қазишма ишларини олиб борди. Ртвеладзе 1965 йилда Мудин тоғ қалъасини кашф қилган эди.
Мудин ёдгорлик мажмуаси – Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида бўлиб, Акробод қишлоғидан 12 км сой охирида, Каттапой чиқишида жойлашган. Ёдгорлик сойнинг ғарб томонида ва денгиз сатҳидан 1984 метр баландликда жойлашган. Ушбу ҳудудда яшовчилар буғдойни лалми тарзда етиштиришади. Академик Ртвеладзенинг фикрича, ушбу жой Мудин қалъасига тегишли. Ушбу жой араб тилидаги манбаларда кўрсатилишича, 775-777 йилларда Муқанна қўзғолонига алоқадор бўлиши мумкин. Ртвеладзе Мудин қалъасини кўрганида унинг чиройи ва ландшафтли табиатига мафтун бўлиб қолди.
Онлайн – кўргазмада Мудин тоғ қалъасининг ажойиб табиати ва жойлашиши тасвирланган фотосуратлар ва Қаршовултепадан топилган археологик топилмалар билан танишишингиз мумкин.
Ер бағридан акс садо бериб турган ўтмишни ўрганиш, уни авлоддан – авлодга ўтказишда ХМКС музей бўлими мудири, археолог Константин Шейконинг меҳнатлари катта. Бизга таниш бўлмаган тарихни топиш ва уни барчага намойиш этишда Константин Шейконинг саъй – ҳаракатлари билан ХМКС коллекцияси йилдан – йилга янги топилмалар билан бойиб бормоқда. Уларни асраб – авайлаб, ўрганиш ва авлоддан – авлодга етказиш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Телеграм каналимизга обуна бўлинг: https://t.me/IkuoHirayamaCaravanSerai

*********************

22 мая 2020 года в Международном караван-сарае культуры Икуо Узбекистан в режиме онлайн открылась выставка, «Результаты археологических исследований Каршаултепа и крепости Мудин», посвященная археологическим работам, проводимым заведующим музейным отделом МКСК, археологом К.Шейко на памятнике Каршаул-тепа в Ташкентской области и горной крепости Мудин-тепа в Дехканабадском районе Кашкадарьинской области. Археологический сезон, продолженный на Каршаул-тепа, является юбилейным. Исполнилось 10 лет со дня начала работ на этом памятнике. За время раскопок, проводимых на Каршаултепа, получен интересный материал, отражающий материальную культуру раннесредневекового Чача.
Каршаултепа находится в Чиназском районе Ташкентской области на землях фермерского хозяйства “Дўстлик”, в 14 км от г. Чиназ.
Площадь городища превышает 6 га. Оно имеет подквадратную форму и вытянуто с востока на запад 330х200 м, с отклонением от оси на 15 градусов на северо-запад.
Южная сторона городища, примыкающая к древнему руслу реки Чирчик (Парак), частично смыта. Его территория понижается к востоку, там могла находиться базарная площадь.
К северной крепостной стене примыкал пандус подъема, ведущий к воротам города. Их раскопки были начаты в первой половине 2014 г.
Другой вход, судя по рельефу городских стен, мог располагаться в юго-восточной части фортификационных сооружений.
Нумизматические и другие материалы, обнаруженные на городище Каршаултепа, свидетельствуют, что основное и самое позднее обживание Каршаултепа приходится на VI-IX вв.н.э. Но не исключено, что оно происходило и в еще более раннее время. Об этом косвенно свидетельствуют находки из близлежащего античного некрополя с захоронениями, в которых обнаружены наконечники стрел II-III вв. н.э.
Под платформой Каршаултепа было обнаружено еще одно помещение, которое, по всей вероятности, также являлось культовым.
Таким образом, ранее высказанная гипотеза о культе умерших предков, который здесь, возможно почитался, находит свое очередное подтверждение.
Наряду с этим есть артефакты, свидетельствующие о том, что в этом городе жили представители еще нескольких конфессий – зороастрийцы, манихеи и христиане несторианского толка, то есть царила атмосфера межрелигиозной и межэтнической толерантности
На экспозиции представлены свыше 100 артефактов VI-IX веков н.э., найденных на Каршаултепа.
Среди них особый интерес представляют:
- несторианский нательный крестик, каменные бусы и подвески с храмового комплекса; наконечники стрел II-III вв. н.э.;
- керамическая посуда, на которой процарапаны тамги (символические знаки), указывающие на то, что в ней приносили «именные» дары от определенных родов или племен;
- группы монет с изображениями: правителей, верблюда, лошади и хищника, свастики (солярного знака, символа солнца, изображенного напротив портрета правителя), с именем Тарнавча, а также с изображением равностороннего несторианского креста.
Кроме того, на выставке можно ознакомится с артефактами, обнаруженными во время полевого сезона 2019 года. Это и керамическая посуда VI-IX вв. н.э., монеты, имевшие хождение на территории Чача, относящиеся к чекану местных правителей и каменные архитектурные и хозяйственные предметы.
Помимо этого экспозиция выставки включает в себя артефакты, найденные археологическим отрядом МКСК во время проведения раскопок на городище Канка, поселении Тилля-булак, крепости Узундара, сельском поселении Гишт-тепа, а также фотографии, отражающие рекогносцировочные и первичные раскопки в 2019 году на крепости Мудин-тепа, открытой в 1965 году академиком Э.В. Ртвеладзе.
Фотографии можно посмотреть по ссылке: https://www.facebook.com/pg/CaravanseraiOfCulture/photos/?tab=album&album_id=2978942678810599

Подписывайтесь на наш Телеграм канал: https://t.me/IkuoHirayamaCaravanSerai
22.05.2020
Просмотров 222    Рейтинг 25   Понравилась новость?    +1   -1    

фото

фото

фото

фото