Все новости
Муҳаммад Фозили билан суҳбат / Интервью с Мухаммадом Фозили
29.04.2020
Муҳаммад Фозили билан суҳбат / Интервью с Мухаммадом Фозили
“ЯХШИЛИК ЁМОНЛИКДАН ДОИМО УСТУН”
Халқимиз неча асрлардан буён биринчи бор синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Нафақат халқимиз, балки бутун дунёда коронавирус туфайли азият чеккан инсонлар қанча. Мана қарийб бир ойдан ортиқ вақт ўтди. Уйда қолдик... Бу ҳаёт тўхтаб қолди дегани эмас, албатта. Кимдир китоб ўқияпти, баъзилар уй-рўзғор юмушлари билан банд. Хўш, бугунги кунда рассомларимиз нималар билан банд? Албатта, кўпчилик мусаввирларнинг ижодини ижтимоий тармоқларда кузатиб борамиз. Мана шундай жонкуяр, эл таниган рассомлардан бири билан суҳбат олиб боришни ният қилдик. Демак, бугунги суҳатдошимиз Ўзбекистон Ижодкорлар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Фозили бўлади.
Қисқача маълумот
Муҳаммад Фозили – 1959 йил Андижон вилоятининг Пахтаобод шаҳрида туғилган.
1987 йил – Архитекторлар уюшмаси аъзоси
1988 йил – Дизайнерлар уюшмаси аъзоси
1998 йил – Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси
2016 йил – “Турон” Фанлар Академиясининг академиги
- Муҳаммад ака, биз карантин даврида халқимизни рассомлар ижоди билан яқиндан таништиришни режалаштирдик. Ва буни албатта, илк бор сиз билан суҳбат орқали ҳавола этмоқчимиз. Ижтимоий тармоқларда сизнинг ижодингизни кузатиб бораяпман. Ижоддан сира тўхтамаяпсиз. Аксинча, янги мавзуларга қўл ургандексиз, назаримда. Карантин даври рассомга қанчалик таъсир қилди?
- Авваламбор, сизларга раҳмат. Бугун ижтимоий тармоқларни жуда кўпчилик кузатиб боради ва сиз ҳам менинг ижодимни назардан қочирмабсиз. Бундай пайтда инсонлар бир – биридан узилиб қолмаслиги керак. Айниқса, ижод аҳли. Кўпчилик дўстларимиз фейсбук ва телеграмм каналлар орқали асарларини намойиш қилиб бораяпти. Мен ҳам карантин даврида бир нечта тугалланмаган ишларимни охирига етказдим. Янги асарлар яратдим. Биласизми, рассомлар табиатан таъсирчан бўлиб яралган. Ҳар бир бўлаётган ижобий ва салбий воқеа-ҳодисаларни, масалан, у бутун дунёда бўладими, ёки жамиятдами, балким, оиласидами – буни аввал ўзидан ўтказади ва ҳозирги замон руҳини айнан ўша пайтда тасвирлашга ҳаракат қилади. Илк ва ҳар кунги коронавирус ҳақидаги юртимиздаги хабарлар, қолаверса, дунёдаги вазият мени ҳам бефарқ қолдирмади. Мен аниқ биламанки, бу касалликни албатта, биргаликда енгамиз. Осмонда ҳар доим ёмғирдан кейин камалак пайдо бўлганидек, яхши кунлар олдинда. Фақатгина сабр қилиш лозим.
- Рассом уйда ижод қилиши мумкин эканми? Кўпчилик табиат қўйнига чиқмасам қандай ижод бўлади, дейишади.
- Устахонамда ишлаш анча қулай, лекин ҳозирги пайтда уйда қолиш лозим. Қолаверса, устахонам 7 км узоқликда жойлашган. Шунга қарамасдан, мен ҳозир уйда ижод қилаяпман. Умуман олганда, яхши рассом бирор-бир асар яратиш учун ташқи дунёдан ажралган ҳолда ўзи билан ёлғиз қолади. Ўйлайманки, шунда кўпчилик ижодкорларда шунчаки қоғозни бўямасдан, ўйлаб асар яратишга вақти бўлади.

- Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларингизда жойлаб бораётган янги асарларингиздан “Ўзини ёлғизлаш”, “Коронавирус” қандай яратилди? Сиз бу ҳолатни жуда таъсирли яратгансиз.
- Албатта, мухлисларимиз, дўстларимиз асарларимни кузатиб, ўз фикрларини билдиришаяпти. Карантин даври бошланганида, бир томондан, хурсанд ҳам бўлдим, бемалол қолиб кетган ишларимни охирига етказаман, деб. Лекин айтиб ўтганимдек, устахонам узоқ ва мен уйда ижодни давом эттираяпман. Бир нечта ниқобли одамлар ва ниқобдаги автопортрет, яъни ўзимни яратдим. Ўйлайманки, қачонлардир биз мана шундай кунларни қандай бошимиздан кечирганимиз ва қандай енгганимизни, қолаверса, халқимизнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлилигини келажак авлодимиз мана шундай асарлар орқали билиб олишади.
- Демак, карантин деб вақтни ўтказмасдан, ижодкор ижоддан тўхтамаслиги керак.
- Тўғри айтдингиз, ижод вақт кутиб турмайди. Агар рассомнинг хаёлига бирон нарса келса ёки нимадандир таъсирланса, у дарҳол қоғоз излайди. Карантин даврида ҳам вақтни йўқотмаслик керак. Бундан унумли фойдаланиш лозим. Шундоқ ҳам қисқа умр кечиришимизни инобатга олган ҳолда, бор кучимизни ижодга беришимиз лозим. Ана шунда бизнинг авлодларимиз меҳнатларимизни қадрлашади.
- Ижодингизда кўпроқ қайси услубдан фойдаланасиз?
- Ижодимда кўпроқ ўзим ишлаган ва яна акам Муроджон билан биргаликда яратган асарларимиз бор. Акам “ғиштини” қўяди ва мен эса ундан “уй” қураман. Услуб ва бўёқлар сизнинг тасаввурингизни чиқаришда ёрдам беради, бу ерда ҳаммасидан фойдаланса бўлади. Шу жойда хаёлимга ёзувчи Ромен Роланнинг бир сўзи келди: Ижод қилиш – ўлимни ўлиришдир!
Мен ўйлайманки, ҳар сафар бирон асар устида ишлаганингда, худди бу сенинг ҳаётингдаги охирги ишингдек муносабатда бўлиш лозим.
- Муҳаммад ака, ҳозирги карантин пайтида уйда ўтирган инсонларга нима деган бўлардингиз?
- “Ўзини ёлғизлаш” пайтида уйда ўтирган барча ижодкорларга, у рассомми ёки йўқми – ўзингизни кашф қилишга ҳаракат қилинг, ўқинг, чизинг, янги таомлар яратинг, ижод ҳамма нарсада бор ва бу орқали сиз ўзингизни топасиз! Балки бунақа бўш вақт яна бўладими, йўқми?
- Муҳаммад ака, мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Ўйлайманки, суҳбатимиз ҳар доимгилардан анча фарқ қилди ва ўзим учун яна бир ажойиб инсонни кашф қилдим. Ижодингизга омад тилайман ва Сиздан карантиндан кейин янги шахсий кўргазмаларни кутиб қоламиз.
- Раҳмат сизга ҳам. Бу жуда яхши лойиҳа. Суҳбат орқали одамнинг ички оламига кириб бораяпсиз. Бу жуда катта нарса. Ишларингизга омад!
Суҳбатни санъатшунос Гавҳар Саодатова олиб борди.

**********************************

Художники по своей природе народ эмоциональный, поэтому каждое явление, все что происходит на земле, в государстве, в семье пропускает через себя и отображают время, в котором живут.
Первые и ежедневные информации о коронавирусе в нашей стране и в мире не оставляют равнодушным и меня, но я знаю, что мы победим и эту болезнь, всегда после дождя появляется радуга, нужно только переждать.
Да хочется дойти до мастерской, но она находится в 7 км. от дома. Несмотря на это я работаю дома, вообще художник всегда изолируется от внешнего мира чтобы создать произведение, у многих думаю появилось время подумать, а не слепо мазать!
Первые дни пандемии была возможность творить в мастерской, я даже был рад что наконец то появилось время закончить начатые картины, потом уже не стало возможности ездить, но это не мешает мне творить дома, где и сделал циклы в масках, автопортрет в маске.
Поскольку художник всегда в изоляции от мира в своём творчестве, то и сейчас в это трудное время не смотря на карантин нужно использовать это время, так как мы живём в очень коротком промежутке, всецело отдаться творчеству и тогда плоды труда будут оценены поколениями.
О своём творчестве: есть работы, которые сделаны мной и есть которые вместе с братом, работы в соавторстве как правило это работы начатые братом, он их называет кирпичи потом я строю из них "дома")).
А техника и материал усиливают мысли, которые хочешь выразить, здесь может быть что угодно. На ум приходят слова Ромена Ролана: творить — значит убивать смерть!
Я думаю, когда ты создаёшь произведение, должен это делать так, как будто это последняя работа в твоей жизни!
Советы тем, кто на самоизоляции:
Художник или нет у всех людей есть творческое начало, занимайтесь раскрытием себя, читайте, рисуйте, готовьте новые блюда, можно бесконечно перечислять элементы творчества. И в чем-то вы себя найдёте.
Такого времени у вас больше может и не быть.
Просмотров 642    Рейтинг 57   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото

фото

фото

фото

фото

фото

фото