Все новости
COVID-19
07.04.2020
COVID-19
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида фикрларини айтди:

– Президентимиз топшириғига асосан беморларнинг барчасига алоҳида шифокор-ҳамширалар ажратилган, пневмония аломатлари кузатилаётган беморлар хорижлик малакали мутахассислар маслаҳатлари билан телетиббиёт ёрдамида даволанмоқда.

ЖССТнинг эътирофича, Ўзбекистон коронавирусга қарши кескин ва самарали курашаётган мамлакатлардан бири, дея тан олинди.

Мамлакатимизда чеклов чоралари кўрилмоқда. Уйда бўлиш тавсия этилмоқда. Аммо уйда ўтириб карантин қоидаларига амал қилишнинг ҳам ўз қоидалари бор. Баъзи фуқаролар ҳамон карантин қоидаларига амал қилмасдан кўчада сайр этиб юрибди. Ҳатто вирусга чалинганлар орасида ўз касалини атрофидагиларга тарқатишга уринганлар ҳам учрамоқда. Биз икки ҳафтагина сабр қилсак, карантин қоидаларига амал қилсак, ўзимизни, оила аъзоларимизни касаллик офатидан сақлаган бўламиз.

Баҳор сайр қилиш учун ажойиб фасл. Айниқса, бундай салқин об-ҳавода одамнинг уйда ўтиргиси келмайди. Лекин вазият шуни тақозо этмоқда. Уйда қолинг, ўзингизни ҳамда яқинларингизни эҳтиёт қилинг! Касаллик аломатларини сезсангиз дарҳол шифокорларга учрашинг. Биз шундагина сизга зарур бўлган ёрдамни кўрсата оламиз.

Чекловларни тўғри тушуниб, қатъий амал қилаётган фуқароларимизга ўз миннатдорлигимни билдираман.

Манба: ЎзА
Просмотров 664    Рейтинг 55   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото