Все новости
“Афросиёб гўзаллари” номли кўргазма / Выставка "Красавицы Афрасиаба"
“Афросиёб гўзаллари” номли кўргазма / Выставка "Красавицы Афрасиаба"
2020 йилнинг 5 март куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 8 - Март – Халқаро хотин – қизлар кунига бағишланган “Дўстлик” ордени соҳибаси, таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг 50та рангтасвир ишлари намойиш қилинди.
Ўқиш йиллари
Нодира Орипова – 1959 йил Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида зиёли оиласида туғилган. 8 – синфдан бошлаб, Каттақўрғон шахридаги болалар ижодиёт марказида “рассомчилик” тўгарагига қатнай бошлади. Унинг чизгиларида нафислик ва ёрқинликни кўрган устозлари пойтахтда ўқишини маслаҳат беришди.
Мактабни тугатгач, Тошкентдаги П.П. Беньков номидаги Республика бадиий билим юрти (Республика рассомлик коллежи)га ўқишга кирди ва устози Г.В. Моисеевдан рангтасвир сирларини ўргана бошлади.
1980 – 1986 йилларда Островский номидаги театр ва рассомлик институтида ўқишни давом эттирди. Институтда устозлари Н. Қўзибоев, М. Саидов, Т. Огонесов, В. Ковининлардан рассомчилик санъатининг сир – асрорларини пухта ўрганди.
Нодира Орипова 1988 йилдан бошлаб педагогик фаолиятини Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетида “Бадиий графика” факультетида талабаларга сабоқ беришдан бошлади.
1999 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
Нодира Орипова – 1987 йилдан бошлаб республика миқёсидаги турли кўргазмаларда фаол иштирок эта бошлади. “Наврўз” ва Мустақиллик байрамига бағишланган, “Табиат ва рассом”, “Аёллар ва гуллар” каби кўргазмаларда фаол иштирок этган. Шунингдек, бир нечта халқаро кўргазмалар иштирокчиси.
2012 йил – Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Аёл қалби наволари” номли шахсий кўргазма.
2013 йил – К. Беҳзод номидаги Шарқ миниатюраси санъати музейида “Аёл қалби жилолари” номли шахсий кўргазма.
2011 йилда ҳукуматимиз Нодира Орипованинг Ўзбекистон тасвирий санъатига қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.
Нодира Орипованинг яратган ишлари нафақат, республикамизда, балки, Франция, Туркия, Россия, Германия, Бельгия каби мамлакатлар шахсий коллекцияларида сақланади.
Ижод завқи
Рассомлар ижоди ўзгача. Кимдир тонгда ижод қилса, яна кимдир сокин тун қўйнида... Нодира Орипованинг ижоди ўзининг серқирралиги билан ажралиб туради. Рангтасвирнинг натюрморт, манзара, портрет жанрларида кўпроқ ижод қилади. Аммо ижодининг асосий қисмини аёллар образини яратишга қаратган.
Рассомнинг чизгиларида Шарқ руҳиятига хос майинлик сезилиб туради. Нодира опа қадимий деворий суратлар ва қазилмалардан топилган ашёларни ўрганади ва маҳобатли рангтасвир ҳамда миниатюра санъатидан баҳра олган ҳолда, асарлар яратади. Ғарб ва Шарқ тасвир яратиш анъаналарини уйғунлаштиришга ҳаракат қилади. Унинг “Кўзалар”, “Қўмғонлар”, “Кўза ва анорлар” асарлари бизгача етиб келган топилмалар асосида яратилган, десак янглишмаймиз.
Биз аёлни гўзаллик, садоқат, назокат тимсоли сифатида қадрлаймиз. Момоларимизнинг неча асрлик ўтли нигоҳлари, ҳаё – иболари, ажойиб тақинчоқлари бизгача етиб келган. Жумладан, унинг миниатюра санъатига ўхшаш “Афросиёб мусаввираси”, “Варахша гўзали”, “Самарқанд мадоннаси”, “Сўғд тўйи” каби асарлари шулар жумласидандир.
Мусаввиранинг мақсади - фақат аёллардаги гўзалликни яратиш эмас, балки, уларнинг ички изтироблари, юрак туғёнларини ҳам эшитиш ва буни турли хил ёрқин ҳамда синиқ ранглар орқали ифодалашдир. Шунингдек, аёл қалбининг нозик торларини чертишда уни ўраб турган дунёнинг қанчалик таъсири, вужудини қамраб турган туйғуларини ифодалашга ҳаракат қилади. Рассом ўзи аёл бўлгани учун ҳам аёлларни яхшироқ сезади ва буни тасвирлардаги юз ифодаларига чиқаришга уринади. Бир қараганда, чиройли безакларга бурканган аёлнинг анор ушлаб турган ҳолати тасвирланган бўлса, унинг юзидаги нур ва порлоқ кўзлар унинг бахтиёрлигидан дарак беради.
Бир сўз билан айтганда, Нодира Орипованинг бутун ҳаёти бўёқларга кўчган. Рассом ўзи ҳис этган барча қувончу, оғриқларни тасвирга кўчирган ва томошабинга ҳавола этган. Ўйлаймизки, ушбу кўргазмани кўрган ҳар бир санъат шайдоси аёл қалбини яна бир бор кашф этади.
Кўргазма жорий йилнинг 16 мартигача давом этади.

Телеграм каналимизга обуна бўлинг: https://t.me/IkuoHirayamaCaravanSerai

***********************************************

5 марта 2020 года в 17:00 в большом выставочном зале Международного караван-сарая культуры Икуо Хираямы Академии Художеств Республики Узбекистан состоялась церемония открытия персональной выставки художницы Нодиры Ариповой под названием «Принцессы Афрасиаба».
Нодира Орипова родилась в 1959 году в Каттакурганском районе Самаркандской области. Учась в школе в 8 классе, она начала посещать кружок живописи в центре детского творчества в Каттакургане. Увидев в ней талант к рисованию, педагоги посоветовали юной художнице продолжить учебу в столице.
После окончания школы Н. Арипова поступила в Республиканский художественный колледж им. П.П. Бенькова (ныне Республиканская специализированная художественная школа) на отделение живописи. Ее педагогом был Геннадий Васильевич Моисеев.
С 1980 по 1986 гг. училась в Ташкентском театрально-художественном институте им. А.Н. Островского. Ее педагогами были такие известные художники, как: Неъмат Кузибаев, Маннон Саидов, Тачат Оганесов, Валерий Ковинин.
С 1988 года Н. Орипова преподавала в Ташкентском Государственном педагогическом университете им. Низами на факультете “Художественная графика”.
В 1999 году принята в члены Творческого объединения художников Узбекистана.
В 2011 году Н. Орипова была награждена орденом “Дустлик” за вклад в изобразительное искусство Узбекистана.
Нодира Орипова участница многих республиканских и международных выставок, таких, как: “Художник и природа”, “Женщины и цветы”, “Весенний вернисаж”, выставок, посвященных Наврузу и Дню Независимости Республики Узбекистан и др.
В 2012 году состоялась ее персональная выставка в Международном караван-сарае культуры.
В 2013 году – в Музее искусства миниатюры Востока им. К. Бехзада Академии Художеств Узбекистана.
Картины автора хранятся в частных коллекциях нашей страны, а также в частных коллекциях ряда зарубежных стран (Россия, Франция, Германия, Бельгия, Турция и др.).
На данной выставке представлено 50 живописных работ художницы, выполненных в жанре натюрморта, портрета, пейзажа.
Особое место в экспозиции занимают картины, на которых оживают образы восточных красавиц. Это и лихие наездницы амазонки, танцовщицы, музыканты, художницы, принцессы. Эти картины, полные очарования, выполнены в особой, легко узнаваемой манере, присущей Нодире Ориповой.

Выставка продлится до 16 марта 2020 года.

Подписывайтесь на наш Телеграм канал: https://t.me/IkuoHirayamaCaravanSerai
05.03.2020
Просмотров 195    Рейтинг 20   Понравилась новость?    +1   -1    

фото

фото

фото

фото