Все новости
"Бўёқларга кўчган ҳисларим" номли кўргазма / Выставка "Мои чувства в красках"
"Бўёқларга кўчган ҳисларим" номли кўргазма / Выставка "Мои чувства в красках"
2020 йилнинг 12 февраль куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида рассом Зиёдулла Фармоновнинг “Бўёқларга кўчган ҳисларим” номли илк шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг 80га яқин рангтасвир ишлари намойиш қилинди.
Зиёдулла Фармонов – 1990 йил Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманининг Жейнов шаҳарчасида туғилган. Мактабни тугатгач, Қарши ихтисослашган маданият мактаби (аввалги Қарши педагогик йўналишдаги маданият коллежи)да “Маданий – маърифий масканларни безатувчи рассом” бўлимида таҳсил олган. Устозлари Ш. Алиқуловдан рассомчилик сирларини ўрганган.
Коллежни тугатгач, муддатли ҳарбий хизматни ўтади. 2011 йил К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Маҳобатли рангтасвир” факультетида ўқишни бошлади. 2015 йил бакалаврни тугатди ва магистратурада ўқишни давом эттирди. Бу ерда устозлари Б. Обидов, А. Алиқулов, Ч. Бекмеров, Р. Худойберганов, А. Икромжонов, А. Сагатовлардан рассомчилик сирларини пухта ўрганиб келди.
2017 йил магистратурани тугатди ва институтда иш фаолиятини бошлади. Ҳозирда институтнинг “Маҳобатли рангтасвир” кафедра ўқитувчиси сифатида талабаларга дарс бериб келмоқда.
Институтда ўқиш билан бирга турли танловларда қатнаша бошлади ва диплом ва сертификатларни қўлга киритди. Жумладан, ҳар йили ўтказиладиган “Тасвирий санъат фестивали”, “Навқирон Ўзбекистон”, “Юртимиз ёшлари”, “Юрт келажаги”, “Табиат ва рассом” каби танлов ва кўргазмаларнинг фаол иштирокчиси. “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик – танловида фахрли 2-ўринни эгаллади.
Зиёдулла мактаб давриданоқ расмга чизишни яхши кўрарди. Унинг илк мактабга борган пайтида расм дарсидан “мушук”ни чизиш берилганда Зиёдулланинг рассомчиликка бўлган иқтидорини муаллимлари тезда англашган. Чунки Зиёдулла чизган расмда фақат мушук эмас, балки, сичқон ҳам бор эди. Мушук сичқонни қувлаб борарди...
Зиёдулла Фармонов рангтасвирнинг турли йўналишларида ижод қилади. Рассомдаги ички ҳиссиёт уни тинч қўймайди. Ўзи туғилиб ўсган Жейнов қишлоғини жуда яхши кўради. Қишлоқдаги ҳар бир қарич ер, табиати, одамлари унга жуда ҳам қадрдон. Рассом асарларида кўпроқ мана шу қишлоқнинг анъана, урф-одатлари, турли соҳа кишиларини тасвирлайди. “Гиламдўз аёллар” асарида нафақат аёлларнинг меҳнати, балки, уларнинг тўқиётган гиламлари ранглари ва нақшларидан қанчалик завқланишини ҳам тасвирлаган. Гилам тўқиш қадимдан ўзбек халқига момоларимиздан мерос бўлиб келади. Момонинг гилам тўқиши худди байрамга айланган. Инсон меҳнат қилганида ундан қанчалик баҳра олишини кўрсатган.
Унинг “Унутилган эшик”, “Бардавомлик”, Жейновлик аёллар портретларида ўзбек халқининг асрлардан ошиб келаётган анъана ва урф-одатлари билан биргаликда, тарихни қулфга солиб қўйиш каби муаммоларга ҳам назар ташлаган. Рассом асарларида одамларнинг яшаш тарзи ва кийинишларига алоҳида ёндошган. Буни 20дан ортиқ портретларда кўриш мумкин.
Бир сўз билан айтганда, Зиёдулла Фармоновнинг бутун ҳиссиётлари бўёқларга кўчган. Буни томошабин қай даражада англашини эса кўргазма намойишида билиб олиш мумкин.

Кўргазма жорий йилнинг 23 февралигача давом этади.

Телеграм каналимизга обуна бўлинг: https://t.me/IkuoHirayamaCaravanSerai

*****************************

12 февраля 2020 года в 17:00 в большом выставочном зале Международного караван-сарая культуры Икуо Хираямы Академии Художеств РУз состоялась церемония открытия первой персональной выставки художника Зиядуллы Фармонова под названием «Мои чувства в красках».
Зиядулла Фармонов родился 14 мая 1990 года в г. Джейнау Миришкорского района Кашкадарьинской области.
С 2006 по 2009 гг. учился в Каршинской специализированной школе культуры (ранее Каршинский художественный колледж). Его педагогом был Ш. Аликулов.
С 2010 по 2011 гг. проходил действительную военную службу в рядах Вооруженных сил Республики Узбекистан.
В 2011 году поступил в Национальный институт художеств и дизайна им. К. Бехзода на факультет “Монументальная живопись”.
После окончания института в 2015 году и получения степени бакалавра, Зиядулла Фармонов продолжил обучение в магистратуре Национального института художеств и дизайна им. К. Бехзода на факультете “Станковая живопись”. Во время учебы в институте его педагогами были А. Аликулов, Б. Обидов, Ч. Бекмеров, Р. Худойбергенов, А. Икромжанов, А. Сагатов.
После окончания магистратуры в 2017 году и по настоящее время З. Фармонов преподает на кафедре “Монументальная живопись” Национального института художеств и дизайна им. К. Бехзода.
Будучи студентом, Зиёдулла принимал активное участие на таких ежегодно проводимых выставках и конкурсах, как: «Навқирон Ўзбекистон», «Юртимиз ёшлари», «Тасвирий ва амалий санъат фестивали», «Санъат ёшлар нигоҳида», «Табиат ва рассом» и др., а на конкурсе «Энг улуғ, энг азиз» занял почётное II место. За участие в проводимых конкурсах и выставках неоднократно награждался дипломами и сертификатами.
На данной экспозиции представлено около 80 живописных работ молодого художника, выполненных в различных жанрах: пейзаж, портрет, натюрморт, бытовой жанр.
Картины З. Фармонова пронизаны большой любовью и восхищением родным краем – его природой, людьми, традициями и ремеслами, сохранившимися с давних времен. Свои чувства и ощущения, живущие в его душе с раннего детства, он воплощает яркими красками на своих полотнах.

Выставка продлится до 23 февраля 2020 года.

Подписывайтесь на наш Телеграм канал: https://t.me/IkuoHirayamaCaravanSerai
12.02.2020
Просмотров 157    Рейтинг 25   

фото

фото

фото

фото