Все новости
Ижодий учрашув / Творческая встреча
Ижодий учрашув / Творческая встреча
2019 йилнинг 5-15 декабрида Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Чирчиқлик рассомлар гуруҳининг “Юртим жамоли” номли кўргазмаси бўлиб ўтган эди. 15 декабрь соат 11:00да кўргазмадан сўнг ижодий учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси раиси И. Валихўжаев, куратор Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими бошлиғи Ф. Назарматов ва санъатшунос Н. Аҳмедова ҳамда кўргазмада иштирок этган барча рассомлар қатнашди.
Мақсад – кўргазмалар сифатини яхшилаш, бугунги кун талаби ва мавзусини англаш ва томошабинга чиройли асарларни тақдим этишдир.
Ҳар бир рассом ўзгача бир олам. Ижоди ҳам, мавзулари ҳам такрорланмайди. Фақатгина яратилаётган ҳар бир асар мақсади битта – у ҳам бўлса, рассомлар ажойиб асарлари билан халқни хушнуд этишдир. Ижодий учрашувда қатнашган чирчиқлик рассомларнинг ҳар бирининг ижоди яқиндан ўрганилди.
Ижодий учрашув баҳс – мунозараларга бой тарзда, жуда ҳам қизғин ўтди. Камчилик ва ютуқлар мутахассислар томонидан таҳлил қилинди ва кўрсатмалар берилди. Кўргазмадан кейинги бундай учрашувлар рассомларни янада ижод қилиш, янги мавзуларни излаш ва маҳоратини оширишга ундайди.

**********************************

15 декабря 2019 года в Международном караван-сарае культуры Икуо Хираямы состоялась творческая встреча, обсуждение выставки группы художников Чирчика под названием «Красота родного края».
На данном мероприятии приняли участие: Ибрагим Валиходжаев - председатель Творческого союза художников Республики Узбекистан, куратор выставки - начальник отдела Творческого союза художников Ташкентской области - Фарход Назарметов, доктор искусствоведения Нигора Ахмедова.
Открыла встречу искусствовед Нигора Ахмедова, сделавшая критический анализ экспозиции выставки. Далее слово предоставили художникам, принимавшим участие в выставке. Каждый художник рассказал о своих картинах и творческих планах на будущее.
17.12.2019
Просмотров 53    Рейтинг 5   Понравилась новость?    +1   -1    

фото

фото

фото

фото

фото