Все новости
“Она-Ватан шукуҳи” номли кўргазма / Выставка "Величие Родины"
“Она-Ватан шукуҳи” номли кўргазма / Выставка "Величие Родины"
2018 йилнинг 7 декабрь куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган Ўзбекистон Бадиий Академияси “Тумор” ижодий гуруҳининг “Она – Ватан шукуҳи” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада 60га яқин рангтасвир ва графика ишлари намойиш қилинди.
1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 26 йил тўлади. Конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги принципи жамиятимизда инсон ҳуқуқ бурчларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. Мана шу йиллар мобайнида қабул қилинаётган қонунлар фуқароларимизнинг манфаатини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Ўзбекистон” нашриёти томонидан сўнгги йилларда Асосий қонунимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ўз ифодасини топган.
Ушбу кунга бағишлаб ўтказилаётган “Она - Ватан” шукуҳи номли кўргазмада рассомларимиз яратган юртимиз сарҳадлари, гўзал жойлари, табиати, одамлари сиймолари акс этган асарлар намойиш қилинди. Ҳар бир рассомнинг услуб ва ранглари ранг-баранг. Яратилган асарлар Она – Ватанимизга бўлган чексиз муҳаббат туйғулари билан суғорилган.
Ўзбекистон Бадиий Академияси “Тумор” ижодий гуруҳи ҳақида
“Тумор” гуруҳи 2015 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Бадиий Академияси қошида ташкил қилинган. Республикамизда яшаб ижод қилаётган 15 нафар рассомлар мана шу гуруҳда бирлашган.
1.Бахтиёр Назаров- Ўзбекистон санъат арбоби, академик
2.Аслиддин Исаев – рангтасвирчи, академик
3.Қурбонбой Бекжонов – рангтасвирчи, “Олтин ” медаль соҳиби
4.Эркабой Машарипов – рангтасвирчи, “Дўстлик” ордени соҳиби
5.Иброҳим Валихўжаев - рангтасвирчи, “Олтин” медаль соҳиби
6.Бахтиёр Маҳкамов – рангтасвирчи рассом
7.Зуҳриддин Исломшиков – рангтасвирчи рассом
8.Абдусамад Саидбердиев – рангтасвирчи рассом,Халқаро Кольер мукофоти соҳиби
9.Азамат Сатторов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
10.Муртазо Иргашев - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
11.Эркин Жўраев – рангтасвирчи рассом
12.Ғанишер Ҳайдаров – график рассом
13.Худойшукур Маматалиев – рангтасвирчи рассом, Ўзбекистон ХДП мукофоти соҳиби
14.Тошпўлат Намозов – рангтасвирчи рассом
15.Бахтиёр Ўроқов – рангтасвирчи рассом.
Она ватанимизнинг ҳар бир гўшаси гўзаллиги билан бизни лол қолдиради. Айниқса, бу гўзалликлар асарларга айланишда ижодкорларнинг катта хизматлари бор. “Тумор” гуруҳи тез – тез ижодий сафарларда бўлишиб, одамларнинг яшаш тарзлари, меҳнатда эришаётган ютуқлари ва муаммолари билан қизиқишади. Ижодий учрашувлар уюштириб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришади. Мана шундай ижодий сафарлардан бири Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, Ғилон қишлоғи. Ушбу жой вилоятнинг энг тарихий ва тоғли ҳудудларидан саналади.
Мана шу тоғу, қирларда яшаётган одамлар ҳаёти рассомлар эътиборидан қолмади, албатта. Булоқлардан оқаётган зилол сувлар табиатнинг ҳақиқий мўъжизаси. Ғилон қишлоғи ёшларининг спорт ва илмда эришган ютуқлари, мўйсафид отахонлару, онахонларнинг қийин шароитда яшашига қарамасидан, ҳаёт ва табиатдан баҳраманд бўлиб яшашларини ижодий гуруҳ аъзолари ўз асарларида акс эттиришди, портретлар яратишди.
Ижодкор доимо халқ орасида бўлиши лозим. Ана шундагина ҳақиқий санъат яратилиши мумкин.
Кўргазма жорий йилнинг 17 декабригача давом этади.

Маълумот учун телефонлар: 71-252-30-88, 71-256-35-56
_____________________________________

7 декабря 2018 года в 17:00 в Международном караван-сарае культуры Икуо Хираямы Академии Художеств Узбекистана состоялась церемония открытия выставки произведений живописи и графики художников группы «Тумор» под названием «Величие Родины».
Творческая группа «Тумор» под эгидой Академии Художеств Узбекистана образовалась в ноябре 2015 года.
Художники группы «Тумор» активно ведут творческую деятельность в разных уголках нашей республики. Источником вдохновения творчества художников является красота Байсунских гор, прелести природы деревни Гилан и города Шахрисабза.
Любовь к природе, к неповторимым пейзажам родной земли нашла своё отражение в работах 15 ти художников группы. Это: Б. Назаров – заслуженный деятель искусств Узбекистана, академик; А. Исаев – академик, живописец; К. Бекджанов – обладатель золотой медали, живописец; Э. Машарипов – обладатель ордена «Дўстлик», живописец; И. Валиходжаев - обладатель золотой медали, живописец; Б. Махкамов; З. Исломшиков; А. Саидбердыев – обладатель Международной премии «Колер», живописец; А. Сатторов – Заслуженный сотрудник культуры Узбекистана, живописец; М. Иргашев – Заслуженный сотрудник культуры Узбекистана, живописец; Э. Джураев; Г. Хайдаров – художник-график; Х. Маматалиев – обладатель премии НДП Узбекистана, живописец; Т. Намазов; Б. Ураков.
Основной темой работ художников, представленных в экспозиции, является первозданная, либо в той или иной степени преображённая человеком природа. В живописных и графических работах воплощены эмоциональные впечатления художников от любимой родины, от первозданной красоты её гор, рек и озёр. Величие и красота матушки-природы придаёт нам чувство гордости и любви к своей родине.
Выставка продлится до 17 декабря 2018 года.

Справки по тел.: 71-252-30-88, 71-256-35-56
04.12.2018
Просмотров 62    Рейтинг 4   Понравилась новость?    +1   -1    

фото

фото

фото

фото

фото