Все новости
"Япония маданияти" номли давра суҳбати
19.09.2018
"Япония маданияти" номли давра суҳбати
2018 йилнинг 18 сентябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Ришшё университети профессорларининг "Япония маданияти" номли давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ришшё университети 1580 йилда буддизм дини роҳиблари мактаби сифатида ташкил этилган. 1872 йилда замонавий тадқиқодлар ва таълим муассасаига айлантирили, ҳозирги кунда буддизм, адабиёт, психология, ҳуқуқшунослик, тадбиркорлик, иқтисод, минтақа экологияси, ижтимоий фаровонлик каби 8та факультетга эга муҳташам университетидир. Токио ва Куманая (Сайтама вилояти)да факультетлари жойлашган.
Ришшё университети мутахассислари 2014 йилдан бошлаб Термиз шаҳридаги Кушон даврининг будда ёдгорликларини ўрганиш бўйича тадқиқод ишларини олиб боришади. Айнан шу сабабли, бу йил Ўзбекистон талабалари ҳамда япон тили ўрганувчилари учун Япониянинг маданияти билан таништириш мақсадида мазкур тадбир режалаштирилган. Мазкур тадбирда иштирокчиларнинг Японияга бўлган қизиқиши ортади деб умид қиламиз. Аслида, Термиз университети билан университетлараро ҳамкорлик меморандуми тузилган бўлиб, ушбу тадбир унинг бир қисми ҳисобланади.

Маърузачилар: Профессор Ватанабэ Юмико (Япон адабиёти бўйича мутахассис),
"Япониянинг қадимги (классик стандарт шеърлари) олами" номли маърузаси билан
Профессор Ясуда Харуки (Шарқ бадиий санъати тарихи бўйича мутахассис) эса "Япониянинг 7-8 аср бадиий санъати ва сўғд маданияти" номли маърузаси билан иштирок этдилар.

Маълумот учун тел.: (71)256-35-56
Просмотров 724    Рейтинг 55   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото

фото

фото

фото

фото