09.07.2018 Япон оригамисини бирга ўрганамиз! Изучаем оригами вместе!
Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи ҳар йили ёзда мактаб ўқувчиларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, уларни санъатнинг турли йўналишларига қизиқтириш, турли мамлакатлар маданияти ва санъати билан яқиндан таништириш мақсадида пойтахтимизнинг кўплаб мактабларида ташкил қилинган ёзги болалар соғломлаштириш майдончаси ва болалар дам олиш оромгоҳларида япон оригамиси, кириэ ва расм чизиш бўйича турли хил маҳорат ошириш дарсларини ўтказиб келмоқда. Ҳар йили 30дан ортиқ мактабларда бундай маҳорат дарслари ташкил қилинмоқда. Оригами Оригами – “бирон шаклда тузилган қоғоз” деган маънони англатиб, қоғозларда қадимги санъатни жамланади. Оригами санъати илдизи қоғоз ихтиро қилинган қадимги Хитойга бориб тақалади. Оригамидан авваламбор, диний маросимларда фойдаланишган. Узоқ вақт ушбу санъат тури олий табақа вакиллари учун мавжуд эди. Фақатгина иккинчи жаҳон урушидан кейин оригами Шарқ мамлакатларига чиқди, сўнг эса Америка ва Европада, қаерда ўзининг ихлосмандлари бўлса, ўша жойда пайдо бўлди. Оригамининг келиб чиқиши ҳақида кўплаб ривоятлар бор. Биттасини ишонч билан айтиш мумкинки, бу санъатнинг катта қисми Японияда ривожланган. Қоғоздан тахланадиган ушбу санъат тури Япониядагидек бўлмаса-да, Хитой, Корея, Германия ва Испанияда ҳам тарқалган. Оригами Хэйан даврининг бошидаёқ японча удумларнинг энг муҳим қисми ҳисобланган. Самурайлар совғалар алмашиб, бурунларини безатиб, ўзларини омад элчиси сифатида кўрсатишда қоғоз тасмалардан фойдаланишган. Қоғоздан тахланган капалакдан синто тўйи ҳамда унаштирилган куёв ва келинни таништиришда фойдаланишган. 1960 йилдан бошлаб оригами бутун дунёда кенг тарқала бошлади, киригами қўшилгач эса, янада оммалашди. Ҳозирги пайтда оригами халқаро санъат турига айланди. Маҳорат ошириш дарслари Жорий йилнинг 3 июль куни ХМКС ходимлари Яккасарой туманидаги 160 – мактабда бўлишди. Бир неча йиллардан бери марказ ва мактаб ҳамкорлигида япон оригамиси бўйича маҳорат ошириш дарслари ўтказилиб келинади. Бу йилги маҳорат ошириш дарсларига ҳам болажонларнинг қизиқиши катта. Улар рангли қоғоздан ҳеч қандай елимсиз ва қайчисиз буклаб ясаладиган шакллар, турли хил ҳайвонлар, кийимлар, гуллар ясашга ҳаракат қилишди. Японларнинг бу санъат тури инсонни чидамлилик, сабр – тоқатлик, фикрлашга ўргатади. Маҳорат дарсларини ХМКС ходимларидан У. Ҳакимова ва А. Велиевалар олиб боришди. 5 июль куни ўтказилган “Япон оригамиси” Яккасарой туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказида ташкил қилинди. Бу марказда тумандаги болалар ўз бўш вақтларини унумли ўтказиш, санъатнинг бирон турига қатнашиш орқали ўз билимларини ошириб боришади. Турли тўгарак аъзоларининг оригамига қизиқиши катта. Шу боис ҳам бу марказда ХМКС ходимлари ҳар ҳафтада маҳорат дарсларини олиб боришади. Маҳорат дарсларини ХМКС ходимларидан У. Ҳакимова ва А. Велиевалар олиб боришди. 6 июль куни Яккасарой туманидаги 144 – мактабда ташкил қилинган болаларни соғломлаштириш майдончасида ХМКС кўргазма зали мудири Г. Саодатова япон оригамиси бўйича маҳорат ошириш дарсларини олиб борди. Бу йил 4 – синфга ўтган бу болажонларнинг ҳар бири ўзга бир дунё. Ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказиш учун мана шу майдончада ҳар куни болалар ҳар хил машғулотлар билан машғул бўлишади. Япон оригамисини улар аввал умуман ясаб кўришмаган экан. Шу боис ҳам улардаги қизиқиш мана шундай ажойиб “балиқча” ясашига сабаб бўлди. Япон оригамисини биз билан ўрганинг!
_______________________________________
Международный караван-сарай культуры Икуо Хираямы Академии Художеств Узбекистана на ежегодной основе организует разнообразные мероприятия для детей, отдыхающих в летних оздоровительных лагерях. Искусство складывания разнообразных фигурок их бумаги, художественная аппликация и художественное рисование, являются основной тематикой данных занятий. Подобные мероприятия помогают приобщаться к культуре и искусству, расширяют кругозора и способствуют всестороннему развитию подрастающего поколения. Ежегодно более чем в 30 детских оздоровительных площадках проводится данный проект. Оригами Орига́ми — вид декоративно-прикладного искусства; древнее искусство складывания фигурок из бумаги. Искусство оригами своими корнями уходит в Древний Китай, где и была изобретена бумага. Первоначально оригами использовалось в религиозных обрядах. Долгое время этот вид искусства был доступен только представителям высших сословий, где признаком хорошего тона было владение техникой складывания из бумаги. Классическое оригами складывается из квадратного листа бумаги. Классическое оригами предписывает использование одного листа бумаги без применения ножниц. Существует множество версий происхождения оригами. Одно можно сказать наверняка — по большей части это искусство развивалось в Японии. Оригами стало значительной частью японских церемоний уже к началу периода Хэйан. Самураи обменивались подарками, украшенными носи, своего рода символами удачи, сложенными из бумажных лент. Сложенные из бумаги бабочки использовались во время празднования свадеб синто и представляли жениха и невесту. Однако, независимые традиции складывания из бумаги, хоть и не столь развитые, как в Японии, существовали среди прочего в Китае, Корее, Германии и Испании. Мастер-классы 3 июля сего года сотрудники МКСК посетили среднюю школу № 160. Вот уже на протяжении нескольких лет наш центр и данная школа сотрудничают в проведении мастер-классов по оригами. И в этот раз ребята проявили неподдельный интерес к занятиям. В течение урока, ребята пытались освоить азы оригами, складывая фигурки животных, цветов и японского кимоно. Секретами оригами делились У. Хакимова и А. Велиева. 5 июля занятия были проведены в яккасарайском отделении Центра детского творчества «Баркамол авлод». В данном центре дети посвящают свое свободное время обучению иностранным языкам, авиа и автомоделированию, танцам, вязанию и др. Дети с большим интересом участие в мастер-классах по оригами и изъявили желание продолжить обучение данному виду искусства. Занятия проходили под руководством У. Хакимовой и А. Велиевой. 6 июля сотрудница МКСК Г. Саодатова провела урок по оригами на детской оздоровительной площадке при средней школе № 144 Яккасарайского района. Ученики 4 классов учили складывать фигурки разнообразных животных, символа мира – японского журавлика, а также японской рыбы «кои». Ребята также получили информацию об истории Страны восходящего солнца и оригами. 10 июля А. Велиева поделилась секретами оригами с очередной группой детей, отдыхающих в детском оздоровительном лагере при средней школе №160 Яккассарайского района столицы. В интерактивной форме, дети мастерили самурайский шлем, японский журавлик и коробочку.
|
|