Все новости
Анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” Дастури
17.04.2018
Анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” Дастури
“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”га бағишланган анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”

Д А С Т У Р И

(2018 йил 17-21 апрель, Тошкент шаҳри 9:00 дан 18:00 гача)

Фестивал директори – Республика дизайн коллежи директори Ш.Муродов,

Фестивал куратори – Бадиий кўргазмалар дирекцияси санъатшуноси Л.Мирзабаева.

1-кун
17 апрель – сешанба
10:00 – Камолиддин Беҳзод ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими
К.Беҳзод номли Шарқ миниатюра санъати музейининг боғ қисмида
Масъуллар: Ф.Ташмухамедов Ф.Абиджанова, Г.Қаршиева, М.Назаров, О.Рўзиев
11:00 – Марказий кўргазмалар залида анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг ҳамда Ўзбекистондаги чет эл ваколатхоналари маданият ҳафталигининг тантанали очилиш маросими

12:00-Эронлик рассом Ардовани Моназам иштирокида маҳорат дарси.
Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар зали. 2 қават

14:00 – Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси ўқув муассасаларининг кўргазмаси очилиш маросими
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
П.Беньков номидаги Республика рассомлик коллежи
Республика дизайн коллежи
Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллежи
Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллежи ўқитувчи ва ўқувчиларининг концерт дастури
Тошкент фотосуратлар уйи

14:30-17:30
-Workshop. Сценографлар перформанси билан туркиялик ижодкор Орхан Чеброуглининг якка чиқиши.
Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залининг боғ қисми
Workshop.“Турон” театри спектакль-перформанси
Режисёр: С.Мелиев.
Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар зали

15:00 -Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Ғофур Қодиров иштирокида маҳорат дарси.
Тошкент фотосуратлар уйи

17:00 -Эдуард Гостевнинг шахсий кўргазмаси.

ЎМБ Тасвирий санъат галереяси

2-кун

18 апрель – чоршанба
10:00-12:30

-Workshop. Ўзбекистонлик рассомлар билан ҳамкорликда озарбайжонлик ижодкор Вугара Алиеванинг сценографлар перформансида якка чиқиши.
Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залининг боғ қисми

10:00 -Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Сирожиддин Рахматуллаев иштирокида амалий санъат йўналиши бўйича маҳорат дарси.
Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залининг боғ қисми

11:00 -Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (К.Беҳзод номидаги МРДИ) томонидан анъанавий либослар намойиши. Марказий кўргазмалар зали

12:00 -К.Беҳзод номидаги МРДИ талабаларининг “Эго – 17. Замонавий санъат: табассумдан – ғамгинликкача” мавзуида илмий-экспериментал конференцияси. Чингиз Ахмаров хотирасига бағишланади.

Тошкент фотосуратлар уйи

Модератор: А.Хакимов – санъатшунослик фанлари доктори, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Фанлар академияси академиги, профессор

14:30 -Workshop. “Турон” театри спектакль-перформанси

Режиссёр: С.Мелиев.
Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали

17:00 -Россиялик рассом Алексей Дмитриевнинг «Хўжа Насриддин ҳақида ҳикоя» бир китоб кўргазмаси. Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи

3-кун.

19 апрель –пайшанба
11:00 -Россиялик рассом Алексей Дмитриев томонидан Китоб графикаси бўйича маҳорат дарси.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи

12:00 — Япониялик рассомлар кўргазмаси.

Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат политехника Университети “Саноат дизайни” кафедраси талабаларининг кўргазмаси.
Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи

12:30 -Япониялик мутахассис Ёшико Сайто томонидан бадиий эмаль бўйича маҳорат дарси.
Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи

14:00 -К.Беҳзод номидаги МРДИ “Театр безаги рангтасвири” кафедрасининг “Ўзбек мультипликацияси: замонавий жараён ва инновациялар” мавзуидаги давра суҳбати.

Тошкент фотосуратлар Уйи
Модератор: Д.Рахматуллаева- санъатшунослик фанлари доктори

14:00 – Қорақалпоғистон Республикаси. Нукус.

Ўзбекистон рассомлари Валерий Енин, Александр Тюрин, Ахмад Бабаевларнинг “Ижоднинг уч қирраси”бадиий кўргазмасининг очилиши.
И.В.Савицкий номидаги Қорақапоғистон давлат санъат музейи

16:00 -“Артсимпозиум” иштирокчиларикўргазмасининг очилиши. Сертификатлар тошириш маросими.

Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали

18:00 -“Кўчманчилар” Халқаро кўргазмаси. Иштирокчилар: Алексей Дмитриев (Россия), Анатолий Шелест ва Марина Шелест (Исроил).

ЎМБ Тасвирий санъат галереяси

4-кун

20 апрель –жума

10:00 -“Замонавий жамиятнинг маънавий модернизациясида санъат ва бадиий таълимнинг ўрни” мавзуида илмий-амалий конференция.

Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали.
Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар зали
Модератор: К.Акилова – санъатшунослик фанлари доктори, Маданият вазирининг ўринбосари
Координатор: С. Алиева

11: 00 – Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Анвар Мамаджанов иштирокида графика йўналишида маҳорат дарси.

Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залининг боғ қисми
Масъул:Р.Азизов – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг графика шўъбаси раиси

12:00 – П.Беньков номидаги Республика рассомлик коллежи ва Республика дизайн коллежи талабаларининг замонавий ва анъанавий либослар намойиши.
Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали

14:00 – Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати ўқитувчилари ва ўқувчиларининг концерт дастури.

Бадиий Кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали. 1- қават
14:00-Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати ўқитувчилари ва ўқувчиларининг концерт дастури.
Бадиий Кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали. 1- қават

16:00 –Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Шомахмуд Мухаммаджонов иштирокида миниатюра йўналишида маҳорат дарси. Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи

Workshop. “Турон” театри спектакль-перформанси
Режиссёр: С.Мелиев.
Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали

5-кун

21 апрель –шанба

11:00-Ўзбекистон Бадиий академияси академиги,Тошкент архитектура-қурилиш институтининг “Ландшафт дизайни ва интерьер” кафедраси профессори Марина Бородина иштирокида замонавий санъат йўналишида маҳорат дарси.

Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали

12:00 – Маданият ва санъат вакилларидан ташкил топган “Дўстлар” клуби вакиллари билан учрашув.

Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи

13:00 – Назира Кузиева, Фания Деденёва ва Ануш Авакянлар иштирокида керамика йўналишида маҳорат дарси.

Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи

Н.Қўзиева – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг амалий безак санъати шўъбаси раиси

15:00 – Анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг ёпилиш маросими. Ғолиб ва қатнашчиларни тақдирлаш (Медаль, диплом ва сертификатлар).

Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали

Изоҳ: Хафта давомида 9:00 дан 18:00 гача Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали боғ худудида қуйидаги ўқув муассасалари ўқитувчиларининг маҳорат-дарслари ҳамда ўқувчи-талабаларнинг асарлари намойиши бўлиб ўтади:

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Тошкент архитектура қурилиш институти
Тошкент Давлат Педагогика университети
Чирчик Давлат Педагогика институти
П.Беньков номидаги Республика рассомлик коллежи
Республика дизайн коллежи
Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллежи
Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежи
Тошкент архитектура-қурилиш касб-ҳунар коллежи
Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
Шунингдек, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги олий ва ўрта махсус, умумтаълим ўқув муассасалари иштирок этишади.

МКЗ ва Марказий универсал магазин олдида жойлашган майдонда “Арт-Замин” ижодий гуруҳи томонидан асарлар намойиши.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳудудида “Эски шаҳар” ижодий гуруҳи асарлари намойиш этилади.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари томонидан маҳорат-дарслари

Ҳар куни ARTSCENOFEST артсимпозиум иштирокчиларининг Workshop намойиш этадилар. Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залининг боғ қисми

Ҳар куни 17:00дан 18:00 гача Бадиий Кўргазмалар дирекциясиМарказий кўргазмалар залида рассомлар ҳақида фильмлар намойиши бўлиб ўтади.


Изоҳ: Зарур ҳолларда Ўзбекистон Бадиий академиясига мазкур дастурга ўзгартиришлар киритишга рухсат этилади.
Просмотров 1045    Рейтинг 53   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото