Все новости
Радик Азизовнинг шахсий кўргазмаси
Радик Азизовнинг шахсий кўргазмаси
2018 йилнинг 27 март куни соат 17.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси “Графика” шўъбасининг раиси, таниқли рассом Радик Азизовнинг “Илҳом сарчашмаси” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Радик Абдураҳмонович Азизов – 1965 йил 15 февралда Тошкент вилоятининг Той – тепа шаҳрида туғилган. Ўзи табиатан босиқ Радик Азизов 7 ёшидан бошлаб расм чизишга иштиёқи баланд, ўша пайтлардаёқ турли хил конкурсларга қатнашиб бошлаган эди. 4 – синфда ўқиб юрган кезлариданоқ Тошкент шаҳридаги изостудияларга қатнаб, расм чизиш сирларини ўргана бошлади. Бу қизиқиши секин – аста кучайиб бориб, мактабни тугатгач, Республика рассомлик коллежига ўқишга кирди. Коллеждаги устозлари ундаги қобилиятни кўриб, рассомлик сабоқларини унга жуда эътибор билан ўргата боришди.
1984 – 1986 йилларда аввалги Островский номидаги Театр ва рассомлик институтида икки йил таҳсил олди. Ўқиш даврида Р. Азизов ҳарбий хизматни ўташга чақирилди ва шундан кейин ўқишини давом эттирмади. Институтни тугатолмаса-да, у рассомлик бўйича таълим олиш йўлларини қидирди ва 1991 – 1992 йилларда Москвадаги кинематографистлар уюшмасида мультипликация санъати студиясида таълим олди. Ўқишни тугатгач эса Москвадаги телевидение ва нашриётларда ишлай бошлади. Мана шу йиллардаги ижодини кузатганимизда, рассом карикатура санъатида самарали ижод қилган. Р. Азизов “Дунёнинг энг яхши 100 нафар карикатурачиси” деб тан олинган ва “Катта карикатура энциклопедияси” га энг яхши асарлари киритилган. Шу пайтгача рассомнинг асарлари 95 дан ортиқ халқаро кўргазма ва танловларда иштирок этган.
Ранглар жилоси, дунёга рассомлик назари билан боқадиган Радик Азизов ижодида ўзгача тус олади. Сариқ рангнинг ёрқинлиги, кўк ва қизил рангларнинг уйғунлашуви томошабиннинг кўзини қувонтиради ва енгил кайфият беради. Озгина юмор ва фалсафийлик эса буни тўлдиради. Бир қарашдаёқ рассомнинг ижодида профессионализмнинг мукаммаллигини кўриш мумкин.
Радик Азизов – 1999 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси. Анча йиллардан бери уюшманинг “Графика” бўлимини бошқариб келади. 2008 йили рассомлик бўйича “Олтин қалам” Миллий мукофотига сазовор бўлди. Ҳар йили 1 апрелда Халқаро Кулгу кунига бағишлаб ўтказиладиган кўргазмаларнинг ташкилотчиси.
Р. Азизов баҳор фасли ва гўзалликни яхши кўрганлиги боис шахсий кўргазмаларини айнан мана шу фаслда ўтказишга ҳаракат қилади. Рассом кейинги йиллардаги шахсий кўргазмаларини айнан Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида ўтказиб келмоқда. Унинг “Баҳор вернисажи”, “Кулгу калейдоскопи”, “Гўзалликка ошуфта кўнгил” номли шахсий кўргазмалари шулар жумласидан.
Бу йилги Радик Азизовнинг “Илҳом сарчашмаси” номли шахсий кўргазмаси ХМКС нинг катта ва кичик залларидан жой олган бўлиб, 100 дан ортиқ асарлар намойиш этилмоқда. Рассомнинг 2018 йилда ишлаган янги асарлари санъат шайдолари қалбига баҳорий илиқлик олиб киради.

Кўргазма шу йилнинг 13 апрелигача давом этади.

Маълумот учун телефон: 252-30-88.

27 марта 2018 года в 17.00 в Международном караван-сарае культуры Икуо Хираямы Академии Художеств Узбекистана состоялась церемония открытия персональной выставки Радика Азизова «Источник вдохновения». Председатель секции графики Творческого Объединения Художников Узбекистана, известный художник-график - Радик Азизов посвятил данную выставку всенародному празднику Навруз.
Радик Абдурахманович Азизов родился 15 февраля 1965 года в г. Тойтепа Ташкентской области. Любовь к рисованию у него проявилась в семилетнем возрасте. С этих пор юный художник стал посещать столичные студии по рисованию и участвовать в различных конкурсах. После окончания средней школы, он поступил в Республиканский художественный колледж им. П. Бенькова.
В 1984–1986 гг. Р. Азизов обучался на художественном факультете Ташкентского театрально-художественного института им. А.Островского (ныне Национальный институт художеств и дизайна им. Камаледдина Бехзода АХУз). По окончании второго курса, был призван на службу в армию.
В 1991–1992 гг. обучался на курсах Студии мультипликационного искусства при Союзе кинематографистов в г. Москве. После окончания курсов работал на телевидении и в издательствах г. Москвы.
С 1999 г. член Творческого Объединения Художников Академии Художеств Узбекистана.
В республике и за рубежом Р. Азизова знают как известного художника-графика и карикатуриста с широким кругом интересов.
Его имя включено в международный рейтинг «100 лучших карикатуристов мира», а сведения о нем, его творческих успехах и его рисунки занесены в «Большую энциклопедию карикатуры».
В 2008 г. удостоен Национальной премии в области журналистики «Олтин қалам» («Золотое перо») Республики Узбекистан.
На сегодняшний день, Р. Азизов является участником более 93 международных выставок и конкурсов.
На экспозиции представлены свыше 100 живописных и графических работ художника.
Картины «Сон в летнюю ночь», «Наследник», «Восточная Мадонна», «Птицеликая», «Красивая мелодия», и др. выполнены в живописной манере, а работы «Вечный зов», «Между строк», диптих «Виниловый край», «Источник» выполнены в технике графики.
Отличительной особенностью произведений автора является мастерство передачи яркости, декоративности, лаконичность композиционных решений.
Выставка продлится до 13 апреля 2018 года.

Справки по телефону: 252-30-88.
27.03.2018
Просмотров 83    Рейтинг 18   Понравилась новость?    +1   -1    

фото

фото

фото

фото

фото

фото

фото