Все новости
Иқбол Илҳомовнинг шаҳсий кўргазмаси
Иқбол Илҳомовнинг шаҳсий кўргазмаси
2018 йилнинг 11 январь куни соат 11.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 14 - Январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий – рассом Иқбол Илҳомовнинг “Бу менинг Ватанимдир!” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг Она – Ватанимизнинг сўлим гўшалари, тарихий обидалари акс этган 31та асарлари намойиш қилинди.
Ватанига сидқидилдан хизмат қилиб, унинг ҳар қаричини муқаддас билиш, уни кўз қорачиғидек асраш – ўзбек ўғлонларининг муқаддас бурчидир. Бугун бизнинг Миллий Армиямиз кучи ва қудрати билан дунёга танилиб бормоқда. Мард ва ботир ўғлонларимиз жаннатмакон юртимиз – Ўзбекистонни ёвуз кучлардан асраб, тинчлик ва осойишталикни сақлаб келишмоқда.
Ҳарбийларимиз ўз бурчларини адо этиш билан бирга, санъат ва ижодда самарали меҳнат қилиб келишади. Ўзи ҳарбий бўлса-да, рассомликка бўлган иштиёқ подполковник Иқбол Илҳомовни доимо чорлаб келган.
Илҳомов Иқболжон Сиддиқович - 1968 йил 30 июль куни Фарғона вилояти Бешариқ туманининг Ҳапалак қишлоғида туғилган.
1983 йилда Қўқон Давлат санъат билим юртига ўқишга кириб, 1987 йилда “Бадиий безаш” мутахассислиги бўйича тамомлади.
1987 йил Тошкентдаги Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтининг “Рассомчилик” факультетига ўқишга кириб, 1994 йилда “Маҳобатли рангтасвир мусаввири” дипломига эга бўлди.
1988 - 1989 йиллар Приморский ўлкасида муддатли ҳарбий хизматни ўтади.
1994 йил Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида “рассом-безакчи” бўлиб ишлади.
1995 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий офицерлар уйида “Безакчи рассом” бўлиб ишлади ва шу йилдан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида рассомлик фаолиятини давом эттирди.
1998 йил Тошкент Олий умумқўшин командирлар билим юртидаги офицерлар тайёрлаш курсини тамомлаб, офицерлик унвонига эга бўлди.
1996 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтади. Ҳарбий унвони подполковник, заҳирадаги офицер.

Ижодий фолияти:
Рассом Иқбол Илҳомовнинг ижоди ватанпарварлик руҳида суғорилган. У яратган “Тоғ йўли”, “Боғда баҳор”, “Бурчмулла” каби асарлари табиатнинг гўзаллигига қиёс бўлса, “Бухоро кўчалари”, “Чинор. Лаби - Ҳовуз”, “Хива” каби ишлари орқали юртимизнинг тарихий обидаларини, одамларининг яшаш тарзи ва машғуллигини тасвирлаган.
1999 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
Ҳарбий хизмат билан бирга Иқболжон ижодда тинмай меҳнат қилди. Бир нечта шахсий кўргазмалар ўтказди.
2003 йилда Ўзбекистон Халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев уй-музейида шахсий рангтасвир асарлари кўргазмасини ташкил этди.
2004 йилда Ўзбекистон Давлат санъат музейида ташкил қилинган шахсий кўргазмасида 80 дан ортиқ асарларини намойиш этди.
Рассом Иқбол Илҳомов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар музейида ўтказилган бир неча кўргазмалар қатнашчиси ва танловлар ғолиби бўлган.
2005 йилда Амир Темур жамғармаси томонидан ўтказилган конкурсда
I даражали диплом билан тақдирланган.
Рассом Иқболжон Илҳомовнинг асарлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси, Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари музейи, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида сақланиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 12 январь куни рассомнинг портрет жанридаги асарлари Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида намойиш қилинади.
“Бу менинг Ватанимдир” номли кўргазма шу йилнинг 18 январигача давом этади.

Маълумот учун телефон: 252-30-88

_____________________________________

11 января 2018 года в 11:00 в Международном караван-сарае культуры Икуо Хираямы Академии Художеств Узбекистана состоялась церемония открытия персональной выставки Икболджона Ильхомова «Это моя Родина», посвящённая Дню защитников Родины.
На выставке представлены более 30 работ художника в жанре пейзаж, выполненные в технике живописи.
Икболджон Ильхомов родился в 1968 году в деревне Хапалак Ферганского региона. Учился в 47-школе имени Т.Султанова Бешарыкского района. 1987-1994 годах учился в художественном факультете Ташкентского Государственного Института искусств имени Маннона Уйгура. Обучался у таких мастеров как Абдулхак Абдуллаев, Чингиз Ахмаров, Немат Кузибаев.
Пейзаж – жанр изобразительного искусства, в котором основным предметом изображения является первозданная, либо в той или иной степени преображенная человеком природа. В работах И.Ильхомова воплощены эмоциональные впечатления и эстетические воззрения художника к своей любимой родине, ее истории, исторической архитектуре и ее первозданной красоте гор, рек и озер. Великолепное архитектурное наследие наших предков, изображенных в работах И.Ильхомова напоминают нам о великом прошлом нашего народа и придает чувство гордости и любви к своей родине.
Цель мероприятия – познакомить посетителей с творчеством военного художника Икболджона Ильхомова. Картины на выставке отражают богатую и древнюю историю и красивые пейзажи нашей родины.
Множество произведений художника хранятся в Академии Вооруженных Сил Республики Узбекистан, Музее Искусств Узбекистана, Государственном музее Вооруженных Сил, в здании Олий Мажлиса и в Государственном музее Литературы имени Алишера Навои.
День защитников Родины – праздник настоящих мужчин. 14 января мы не только вспоминаем героические подвиги предков, но и отдаем дань мужеству и благородству представителей сильного пола. Этот праздник сохранил свое первоначальное патриотическое настроение, ставшее основой единения граждан разных возрастов и социального положения.
Выставка продлится до 18 января этого года.

Справки по телефону: 252-30-88
11.01.2018
Просмотров 322    Рейтинг 34   Понравилась новость?    +1   -1    

фото

фото

фото

фото