Все новости
“Қуёшга интилиш...” кўргазмаси / Выставка "Дорога к Солнцу"
“Қуёшга интилиш...” кўргазмаси / Выставка "Дорога к Солнцу"
2017 йилнинг 20 октябрь куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида ёш рассомлар опа – сингил Зарина ва Самина Қосимхўжаеваларнинг “Қуёшга интилиш...” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада опа – сингил Зарина ва Саминанинг 60дан ортиқ ишлари намойиш қилинди.
Зарина Қосимхўжаева – 2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 5 ёшидан бошлаб расм чизишга иштиёқи баландлиги боис И. Любимова раҳбарлигидаги тўгаракка қатнай бошлаган. Унинг “Афсонавий қуш” ва “Атиргул гулдастаси” каби ишлари биринчи мойбўёқда чизган асарларидир.
Самина Қосимхўжаева – 2006 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Самина опасининг расм чизишини кўриб, у ҳам қизиқа бошлади.
2015 йилдан бошлаб Зарина ва Самина “Бизнес ва кадрлар” ўқув марказининг қошида ташкил этилган расм тўгарагига қатнай бошлади. Опа – сингиллар тўгаракда расм чизиш сирларини ўргана бошлашди.
2016 йилдан бошлаб Зарина ва Саминага Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ёш рассом Умар Ра жабов мураббийлик қила бошлади. Умар опа - сингилларга мойбўёқда ишлашни ўргатди. Умар Ражабов ҳозирда ҳам уларга рассомлик санъати сирларини ўргатиб келмоқда.
Қизларнинг “Оқ тулпор” ва “Елкан кема”, “Ойим” каби ишлари опа – сингил ёш рассомларнинг иқтидорини қиёслашга хизмат қилади. Гарчи мавзу бир хил бўлса-да, чизилган расмда қизларнинг ўзига хос характери ва маҳорати намоён бўлади.
Заринанинг кўргазмага қўйилган “Маъюс қизча”, “Қизлар”, “Бувим портрети”, “Семурғ” каби ишлари турли хил мавзу ва жанрларда ишланган. У табиатни яхши кўради ва айнан бетакрор лаҳзаларни ўз асарларига кўчиради.
Самина ҳам бу борада опасидан қолишмасликка ҳаракат қилган. Унинг “Тебранаётган дарахтлар”, “Кунботардаги елкан кема”, “Оқ тулпор” асарлари 11 ёшлик ёш рассом қизнинг ҳақиқий иқтидор эгаси эканидан далолатдир.
Опа-сингил Зарина ва Самина Қосимхўжаеваларнинг “Қуёшга интилиш...” номли кўргазмаси шу йилнинг 29 октябригача давом этади.

Маълумот учун телефон: 252-30-88.
______________________

20 октября 2017 года в 17:00 в Международном караван-сарае культуры Икуо Хираямы состоялась церемония открытия персональной выставки сестёр Зарины и Самины Касымходжаевых «Дорога к солнцу».
На вернисаже выставлены более 60-ти творческих работ юных художниц.
Касымходжаева Зарина родилась в декабре 2003 года в Ташкенте. С раннего возраста она стала проявлять интерес к живописи. Родители отдали пятилетнюю девочку в кружок рисования под руководством И.Ю.Любимовой, где она начала постигать азы художественного творчества.
Зарина как можно скорее хотела осуществить свою мечту – рисовать картины маслом на холсте. Ее первые работы, выполненные в этой технике – картины «Жар птица» и «Букет роз».
Касымходжаева Самина родилась в июне 2006 года.
С раннего возраста Самина, наблюдая за тем, как рисует старшая сестра, также начинает проявлять интерес к живописи.
С конца 2015 года Зарина и Самина стали ходить в кружок по художественному рисунку, организованный при учебном центре «Бизнес и кадры».
С 2016 года девочки начинают заниматься с Умаром Раджабовым, молодым и талантливым художником, членом Творческого объединения художников Узбекистана.
Основное место в экспозиции занимают работы юных художниц, выполненные в различных жанрах. Например, картины «Задумчивая девушка», «Мама» относятся к портретному жанру, «Ох и вкусный будет чай», «Трюмо» - к жанру натюрморта, «Танцующие деревья», «Закат», «Озеро в горах» - к пейзажу, «Будапешт. Рождественская лавка» - к бытовому жанру.
Выставка продлится до 29 октября 2017 года.

Справки по телефону: 252-30-88.
20.10.2017
Просмотров 128    Рейтинг 11   Понравилась новость?    +1   -1    

фото