Все новости
ПРЕСС–РЕЛИЗ. Япон фоторассоми Мизутани Акитонинг шахсий фотокўргазмаси
05.09.2017
ПРЕСС–РЕЛИЗ. Япон фоторассоми Мизутани Акитонинг шахсий фотокўргазмаси
2017 йилнинг 5 сентябрь куни соат 17.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида япон фоторассоми Мизутани Акитонинг шахсий фотокўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазма ташкилотчилари: Ўзбекистон Бадиий Академияси, Япония фотосаноати институти ва Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи.

Кўргазмада Япониянинг биринчи спорт фотосуратчиси Мизутани Акитонинг барча спорт турларидан олинган 60та фотосуратлари намойиш қилинмоқда.
Япония фотосаноати институти 1954 йилда ташкил этилган. Ташкил этилган пайтда бу мажмуа Япон фотоназорат институти деб номланган. 35 йил ўтса ҳам, ҳозиргача нега ушбу ном билан аталганлигини унинг турли хилдаги экспорт назорати, фотоаппаратларни ўрганиш ва улар устида изланишлар олиб бориш, шу билан бирга, фотосаноатнинг халқаро миқёсдаги салоҳиятини кўрсатиш ва фотоаппаратлар сифатини оширишдаги ишлари тасдиқлайди. Фотосаноатда ҳам бошқа соҳалардаги каби катта янгиликларни кўриш мумкин.
Айниқса, музей фотоаппаратлари 1989 йилда пайдо бўлган бўлса, япон фотосаноатида фотосалонлар 1991 йил апрель ойидан бошлаб фаолият олиб борган. 1991 йилнинг июнидан бошлаб эса фотосаноатда кутубхона ташкил этилган. Қўшимча қурилган ушбу кутубхона қошида шу йилнинг сентябрида фотоклиника иш бошлади. 1994 йилнинг майида Фотолаборатория ва студия очилгач, институт янги ном билан фаолият бошлади. Ҳозирда эса институт суратга оладиган муассасалар ва фотосуратларни кенгайтириш ҳамда улар маданиятини юксалтириш борасида иш олиб боради. Музей, фотосалон ва кутубхоналари хизмати ҳамда замонавий техникаси бўйича Япония Фотосаноати институти ягона ҳисобланади.
Институт ижрочи директори Хироши Яно жанобларининг саъй – ҳаракатлари билан бундай фотокўргазмалар Тошкентда бир неча бор ўтказилган. 2015 йилда япон фоторассоми Канако Сатонинг “Япония денгизлари сувости дунёси”номли шахсий фотокўргазмаси ва 2016 йилда Миро Итонинг “Ёруғлик ва умид йўли: ўзгармас космополитизмнинг Буюк ипак йўли билан чамбарчаслиги” номли фотокўргазмалари Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида ўтказилган эди.
Япон – ўзбек маданий алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида 2011 йилдан бери Тошкентда 7 – чи бор фотокўргазма ташкил қилинди. Мизутани Акитонинг шахсий кўргазмаси ҳақида Хироши Яно жаноблари шундай дейди: “Навбатдаги фотокўргазма спорт мавзусида. Биз ўзбекистонликларни қизиқтирадиган фотосуратларни саралаб олдик. Намойиш қилинаётган фотосуратлар ичида футбол бўйича япон профессионал лигасида ўйнаган ўзбекистонлик ўйинчи Мусаев ҳам бор”.
Фоторассом Мизутани Акито
Мизутани Акито - 1940 йил Япониянинг Нагано префектурасида дунёга келган.
1965 йил Токио Фотосуратлар коллежини тугатган. Ҳозирги кунда профессионал фотосуратчи –тоғ – чанғи фрилансери, спорт бўйича ўзининг вилоятида энг малакали мутахассис саналади.
1981 йил фоторассом Коданся маданият нашриётининг мукофотига сазовор бўлган.

2002 йил - Дзюхати Фудзимото мукофоти совриндори.
2007 йил – Япония фотографлар уюшмаси аъзоси сифатида ёзувчилар уюшмасининг мукофотини қўлга киритган.
Ҳозирги кунда Мизутани Акито Япония спорти матбуоти уюшмасининг Президенти. Япония фотосуратчилар уюшмаси ва Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси аъзоси.
Айни пайтда фоторассом спортга оид фотосуратлар олиш билан бирга, тўгаракда ёшларга суратга олиш техникасини ўргатиб келмоқда.

Кўргазма шу йилнинг 20 сентябригача давом этади.

Маълумот учун телефон: 252-30-88.
Просмотров 962    Рейтинг 92   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото