Все новости
ПРЕСС – РЕЛИЗ. Ўзбекистон – Япония дипломатик алоқаларининг 25 йиллигига бағишланган “Япония замонавий санъати” кўргазмаси
27.06.2017
ПРЕСС – РЕЛИЗ. Ўзбекистон – Япония дипломатик алоқаларининг 25 йиллигига бағишланган “Япония замонавий санъати” кўргазмаси
2017 йилнинг 27 июнь куни соат 17.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон – Япония дипломатик алоқаларининг 25 йиллигига бағишланган “Япония замонавий санъати” кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазмада Япониянинг иқтидорли рассомларининг ишлари намойиш қилинмоқда. Замонавий абстракционизм йўналишидаги бу кўргазмада санъатнинг турли хил услублари, яъни плакат, читга гул солиш, бадиий сирлаш каби жанрларда яратилган ишлар намойиш қилинмоқда.

Абэ Таканори

Абэ Таканори Гунма префектурасининг Маэбаши шаҳрида туғилган ва шу жойда яшаб, ижод қилиб келади. Унинг ота – онаси пианино бўйича дарс беришади. Абэ оддий мактабни тугатган. Мактабни тамомлагач, гитара ва эффектор тайёрлашни ўрганган жойи яъни гитара ишлаб чиқарадиган коллежга ўқишга киради. У тармоқ дўконига ишга киради. Кейинроқ у йог ва кучли машғулотлар билан шуғулланиб, арт терапия ва психологияни ўргана бошлайди. Мана шундай машқлар туфайли тушларидан илҳомланиб, расмлар чиза бошлаган.
Таканори асарларида тушда кўрганларини тасвирлайди. Унинг асарлар тўплами “Тушда кўрган манзаралар кундалиги” деб номланади. Рассомнинг ҳар бир асари ўзини англашга хизмат қилади.
Ёшико Сайто
Япониялик мутахассис Ёшико Сайто биринчи бор рокецу (матони бўяш анъанавий япон услуби) нақшларини бадиий сирлаш техникасига ўтказди. Ҳозирги вақтда Ёшико Сайто “рошиппо” услубини ривожлантириш ва оммалаштириш устида иш олиб боради. “Bijutsu Shuppan” нашриётида “Машҳур бадиий сирлаш 3” номли китобини нашр эттирди. Шунингдек, бинонинг олд томонига ёзувлар ёзишга оммани жалб этди.
Ёшико Сайтонинг санъат оламидаги ижодий фаолияти 1967 йилдан бошланди.
1968 йил - Текстилда дизайнер бўлиб ишлади, юқори қимматбаҳо матоларга нақшлар босишни ихтиро қилди. “Soen” журналларида ишларини чоп этди.
1970 йилдан бошлаб ҳозиргача турли жойларда бадиий сирлаш бўйича маҳорат ошириш дарсларини ўтказиб келади.
1982 йил – “Замонавий япон ҳунарманди” номли кўргазма иштирокчиси.
1989 йил – Каназавадаги Халқаро кўргазмада “Бадиий сирлаш бўйича юқори натижага эришганлиги учун “ мукофоти билан тақдирланган.
1990 йил – Политехника коллежида санъатдан дарс берган. Гунма босмахонаси уюшмаси аъзоси. Қоғозда бадиий сирлаш нақшларини босиш билан шуғулланади.
1991 йил – кўргазмада Япония Бадиий Академиясининг биринчи мукофоти совриндори.
Ёшико Сайто ҳозирда Гунма префектураси рассомлар уюшмаси аъзоси, шунингдек, Гунма Халқ усталари уюшмаси аъзоси. Шахсий ва гуруҳ кўргазмалар иштирокчиси. Ўндан ортиқ хорижий мамлакатларда маҳорат ошириш дарсларини олиб боради ва координаторлик қилади. Ёшико Сайто Ўзбекистонда ҳам бир неча йиллардан бери иш олиб боради. Япониянинг ноёб санъат турларидан бири бадиий сирлаш билан юртдошларимизни ўзининг маҳорат ошириш дарслари орқали яқиндан таништириб келади.

Миро Ито

Миро Ито – ёзувчи ва рассом, Media Art League ташкилоти асосчиси.
У медиа ва бадиий лойиҳаларда муаллиф ҳамда режиссёр сифатида кўринади.
Миро Ито Япониядаги Кейо университетинининг “Эстетика ва тасвирий санъат” бакалаври ва Германиядаги Duisburg-Essen университетининг амалий санъат ва коммуникатив дизайн мутахассислиги ни тамомлагач, анча йиллар рассом ва адабиётшунос сифатида ишлади. У 8 та китоб муаллифи ва муҳаррири.

Нанко Ямагиши

Кўргазмада рассомнинг читга гул солиш йўналишдаги 8та асари намойиш қилинмоқда. Матога ишланган қушлар ва табиатнинг чиройли манзараси санъат ихлосмандларига завқ беради.

Шунингдек, кўргазмада Ишикава Тсуёши ва Эмика Сайтоларнинг ҳам ишлари экспозициядан ўрин олган.

Кўргазма шу йилнинг 7 июлигача давом этади.

Гавхар Саодатова
Просмотров 728    Рейтинг 58   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото