Все новости
ПРЕСС–РЕЛИЗ. 1 – июнь – Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг анъанавий “Биз бахтли болалармиз!” номли кўргазмаси
01.06.2017
ПРЕСС–РЕЛИЗ. 1 – июнь – Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг анъанавий “Биз бахтли болалармиз!” номли кўргазмаси
2017 йилнинг 1 июнь куни соат 15.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 1 – июнь – Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг анъанавий “Биз бахтли болалармиз!” номли кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.
Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар маркази 2011 йилда ташкил қилинган. Марказ 3та йўналиш бўйича иш олиб боради: 1. Бадиий ижодиёт; 2. Техник; 3. Экология ва ўлкашунос.

Болаларнинг қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятини ривожлантириш ҳамда фойдали дам олишини ташкил этиш мақсадида шу кунга қадар марказда 26 та тўгарак фаолият юритмоқда. Шулардан “Тасвирий санъат”, “Тўқиш”, “Мунчоқли безак”, “Кулолчилик”, “Миллий рақс”, “Замонавий рақс”, “Вокал”, “Ёш пазанда”, “Инглиз тили” каби тўгаракларда 610 нафарга яқин ўқувчилар мунтазам қатнашиб келади. Марказга Дилдора Яҳъёева раҳбарлик қилади. Ўқув ва тарбия жараёни ўқув йилининг 15 сентябридан 25 майигача давом этади.

Тўгаракларда ўқувчилар бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан биргаликда касб – ҳунар асосларини ўрганиб келишмоқда. Ҳозирги кунда марказда 26 нафар ёш мутахассис педагоглар фаолият юритиб келишмоқда. Ўқувчиларга қлай шароит яратиш мақсадида туман мактаблари қошида марказ филиаллари очилган.
“Биз бахтли болалармиз!” кўргазмасида 4та тўгарак аъзоларининг 135та чизган ишлари ҳамда 29та пластика ишлари намойиш қилимоқда.
Мирзаева Феруза – 1993 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Республика Дизайн коллежини тамомлаган. Марказда 2014 йилдан бери “Тасвирий санъат” тўгараги раҳбари. Бу йилги кўргазмада 15 нафар тўгарак аъзолари ўз ижод намуналари билан иштирок этишмоқда.

Қудратова Мунира – 1995 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 2012 йилдан бери марказда “Либос дизайни” тўгараги раҳбари. Кўргазмада тўгаракнинг 20 нафар аъзоларининг ишлари намойиш қилинмоқда.

Маҳаматова Машҳура – 1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2014 йилда Республика Дизайн коллежининг “Кулолчилик” бўлимини тугатган. Ўша йилдан бошлаб марказда дарс беради. Ҳозирда “Майда пластика” тўгараги раҳбари. Кўргазмада 10 нафар ўқувчилар кулоллик ишлари билан қатнашмоқда.

Жўраева Дурдона – 1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Республика Дизайн коллежини 2014 йилда тамомлаган. Марказда “Майда пластика” тўгарагини олиб боради. Кўргазмада тўгарак аъзоларидан 10 нафар ўқувчи иштирок этмоқда.

“Баркамол авлод” болалар маркази республикамиздаги турли кўргазмаларда, байрам тадбирларида фаол иштирок этади. Болаларнинг истеъдодини қўллаб – қувватлаш, уларнинг турли соҳаларга янада қизиқишини ошириш, бўш вақтини унумли ўтказиш – марказнинг асосий мақсадидир.

“Биз бахтли болалармиз!” кўргазмаси жорий йилнинг 12 июнигача давом этади.

Гавхар Саодатова
Просмотров 871    Рейтинг 97   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)