Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ. Рассом Мария КОРОВИНАнинг «Менинг азалий Шарқим» номли шахсий кўргазмаси.
18.04.2017
ПРЕСС-РЕЛИЗ. Рассом Мария КОРОВИНАнинг «Менинг азалий Шарқим» номли шахсий кўргазмаси.
Республика байналминал маданият маркази (РБММ), Ўзбекистон Бадиий академияси ва ЎзБА Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон саройи кўмагида “Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати фестивали-2017” доирасида,
мен, рассом Мария КОРОВИНА

«Менинг азалий Шарқим» шахсий кўргазмамни тақдим этаман. Кўргазма Халқаро маданият карвон саройида 2017 йил 18апрелда, соат 15.00да очилади.
МЕНИНГ АЗАЛИЙ ШАРҚИМ.

Шарқ. Мен учун боқий, азалий. Бу – ўзгартириб бўлмайдиган афсонавий образ, белги ва муқаддас тимсол, у бир умрга шундай бўлиб қолади. Биз излаган барча нарса айни шу ердан - Қуёш чиқиши, мусаффо салқинликка чулғанган тоғлар, зумрад водийлар, гуллар орасидан бошланади. Қадимий сувлар билан ювилган бу заминнинг гўзаллиги менга Илҳом бағишлайди. Мен холстга образларни олтин билан муҳрлайман ва рамкага жойлайман, ниятим улар айнан Сизнинг ўзингиз учун Шарқ не эканини тушунишингизга ёрдам берсин.

Ярқироқ сариқ
Қуёшранг…
Инонинг, у хатто қудрат эмас,
Муҳаббат ҳам эмас,
Қўл етмас,
Имконсиз,
Бу менинг Азалий Шарқим,
Менинг эрта тонгим,
Бутун ҳаётим Кун чиқари!
Copyright шеърлари (с)

Кўргазмада менинг ижодим ва жонажон Тошкентга бағишланган видеоролик намойиш этилади. Режиссёр Адҳам Усмонов.

Мария КОРОВИНА, Ўзбекистон Бадиий академияси қошидаги Ўзбекистон рассомлар ижодий бирлашмасининг графика секцияси аъзоси. 1981 йили Ўзбекистоннинг Янгиобод шаҳрида туғилган. Машҳур мўйқалам устаси Яков Львович Фрумгарцнинг шогирди. 2002 йили Тошкентда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Республика рассомлик коллежини(собиқ П.Беньков номидаги республика рассомлик билим юрти) дизайн ва китоб графикаси ихтисослиги бўйича тугаллаган. 2002-2008 йилларда SovplastItal витраж цехида ишлаган, Тошкент шаҳрининг меъморий иншоотларини (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Тошкент шаҳридаги Успенский кафедрал православ собори, Ўзбекистон давлат консерваторияси) безашда қатнашган. Тошкент ва Москвада ўтган рангли шиша кўргазмалари ҳамда пойтахтимиздаги республика кўргазмалари иштирокчиси. Унинг асарлари АҚШ, БАА, Германия, Франция, Исроил, Россия, шунингдек Ўзбекистондаги ҳусусий коллекцияларда сақланади.
Просмотров 690    Рейтинг 74   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото