Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ.Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигига бағишланган Халқаро маданият карвон саройи “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Қалбдан чиққан қўшиқлар” номли концерти
25.02.2017
ПРЕСС-РЕЛИЗ.Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигига бағишланган Халқаро маданият карвон саройи “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Қалбдан чиққан қўшиқлар” номли концерти
2017 йилнинг 25 февраль куни соат 11:00да Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигига бағишланган Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройи “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Қалбдан чиққан қўшиқлар” номли концерти бўлиб ўтди.

“Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи 2010 йилдан бери Халқаро маданият карвон саройи қошида фаолият олиб боради. Юртимизда яшаётган хорижлик турли соҳа вакиллари ушбу гуруҳнинг фаол иштирокчиларидир. Айниқса, япон ва хитой миллатига мансуб ҳаваскорлар зўр иштиёқ билан Буюк ипак йўли куй ва қўшиқларини ўрганиб келишмоқда.

Япон аёлларининг ўзбек атлас ва адрасларини кийиб, ўзбек қўшиқларини маромига етказиб куйлаётганини кўрган ҳар қандай киши тўлқинланиб кетади. Бу аввало санъатнинг чегара билмаслигидан ва ҳар қандай миллатларни бирлаштиришидан далолат бўлса, иккинчидан бошқа давлат вакилларининг шу юртга ҳурмати ва дўстлиги белгисидир. Ишдан бўш вақтларда санъатнинг бирон тури билан шуғулланиш ўзбекларгагина эмас, балки, хорижликларга хос экани ҳам қувонарли.

“Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи раҳбари Шукур Ғафуров – 1954 йил 15 апрелда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1984 йилдан буён А. Навоий номли Ўзбек Давлат Академик Катта театрининг солисти. 2004 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган.
Сеҳрли овоз соҳиби, опера устаси – Шукур Ғафуровнинг ижодий репертуари жуда ранг – баранг. Унинг айниқса, Ж. Вердининг “Риголетто”, “Травиата”, Ж. Россининг “Сивилиялик сартарош”, П. Чайковскийнинг “Евгений Онегин” каби кўплаб операларни моҳирона куйлаши мухлислар қалбидан жой олган. Ҳозирда Шукур Ғафуров қўшиқ айтиш услублари ва овоз устида ишлаш сирларини “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи ҳаваскорларига ўргатиб келади.
Альфия Усмонова – 2012 йили Ўзбекистон Давлат консерваториясини тугатган. Халқаро танловлар дипломанти. ХМКС “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи концертмейстери.

Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигига бағишланган “Қалбдан чиққан қўшиқлар” номли концерт дастурида Ўзбекистон Давлат консерваториясининг “Donatus” ансамбли ҳам иштирок этмоқда. Йилдан – йилга гуруҳ сафи кенгайиб, репертуарлари ҳам бойиб бормоқда. Санъат чегара билмайди, шу боис ҳам турли тилларда янграйдиган қўшиқлар қалб садоси ва юксак истеъдод натижасидир.

Ҳозирда Халқаро маданият карвон саройи “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳида Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон – Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ходимлари ва волонтёрлари ўзбек ва чет эл опера санъатини ўрганиб келишмоқда. Тўгарак аъзолари ҳар йили икки марта концерт дастури уюштириб, мухлисларни хушнуд қилиб келишади.

Концерт дастури

1. Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Donatus” ансамбли ижросида О. Абдуллаеванинг Концерт пьесаси.

2. Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Donatus” ансамбли ижросида “Шохистаи имом” номли ўзбек халқ куйи.

3. Чиэ Такаиши ижросида «Зачем тебя я милый мой узнала» номли рус халқ қўшиғи

4. Щизуко Мацуока ижросида
а) «Кожонуцуке» номли япон қўшиғи
б) Ф. Шубертнинг «Ave Maria»

5. Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Donatus” ансамбли ижросида К. Гардемнинг «Запах женщины»

6. М. Волошина ижросида А. Доргомижскийнинг «Русалка» операсидан княгиня арияси

7. Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Donatus” ансамбли ижросида Попурри

8. Лю Шумей ижросида
а) В. Моцартиниг Дон Жуана ва Церлина дуэти
б) Б. Чиаранинг “La Spagnola”дан “Испанка”

9. Хор ижросида Д. Вердининг «Бриндизи» травиатаси

Бадиий раҳбар — Ш. Ғофуров
Концертмейстер — А. Усмонова

Шукур Ғофуров (баритон) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1954 йил 15 апрелда туғилган. 1984 йилдан буён А. Навоий номидаги Ўзбек Давлат Академик катта театрининг солисти. 2004 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди. Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг вокал курслари раҳбари
А. Усмонова — халқаро танловлар дипломанти
Ш. Мацуока — Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими
Ч. Такаиши — Япон халқаро ҳамкорлик агентлигининг волонтери
М. Волошина — Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси
Лю Шумей — Ўзбекистон-Хитой ҚҚ ходими
Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Donatus” ансамбли
Просмотров 774    Рейтинг 63   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото