Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигига бағишланган рассом Радик Азизовнинг “Гўзалликка ошуфта кўнгил” номли шахсий кўргазмаси
15.02.2017
ПРЕСС-РЕЛИЗ Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигига бағишланган рассом Радик Азизовнинг “Гўзалликка ошуфта кўнгил” номли шахсий кўргазмаси
2017 йилнинг 14 февраль куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида таниқли рассом, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси масъул котиби Радик Азизовнинг “Гўзалликка ошуфта кўнгил” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазмага рассомнинг 60дан ортиқ ижодий ишлари намойиш қилинди.
Радик Абдураҳмонович Азизов – 1965 йил 15 февралда Тошкент вилоятининг Той – тепа шаҳрида туғилган.
1984 – 1986 йилларда аввалги Островский номидаги Театр ва Рассомлик институтида ўқиди. 1991 – 1992 йилларда эса Москвадаги кинематографистлар уюшмасида мультипликация санъати студиясида таълим олган. Ўқишни тугатгач эса Москвадаги телевидение ва нашриётларда ишлай бошлаган. Шу пайтгача рассомнинг асарлари 100дан ортиқ халқаро кўргазма ва танловларда иштирок этган.
Радик Азизов – 1999 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси. 2008 йили рассомлик бўйича “Олтин қалам” Миллий мукофотига сазовор бўлди. Ҳозирда Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси масъул котиби.
Рассом ўзига хос услубга эга. Унинг ижодида сариқ ва қизғиш рангларнинг моҳирона тарзда берилиши кишини ҳайратга солади. Графика, карикатура ҳамда рангтасвир устаси томошабинни ўйлантирадиган ва излантирадиган мавзуларга мурожаат қилади, масалан, унинг “Бир куни”, “Шаҳарда отлар”, “Ижодкор дунёси”, “Фаришта” каби асарлари шулар жумласидандир. Гўзалликни севадиган ва уни қалбдан ҳис қила оладиган, қолаверса, уни полотноларда акс эттирган рассом Радик Азизов асарлари кўпчиликнинг эътиборига тушган. Унинг асарлари хорижда ва республикамизда шахсий коллекцияларда сақланиб келмоқда.
Кўргазма шу йилнинг 28 февралигача давом этади.

Таниқли кўргазмалари:
• “Наврўз”, “Мустақил Узбекистон”, ”Рассом ва табиат” 2000-2012 йй. Тошкент
• “Тасвирий санъат ҳафталиги” 2007-2012 йй. Тошкент
• “Аския” ҳар йилги карикатура кўргазмаси 2004-2012 йй. Тошкент
• “Арт - Синтез” графика кўргазмаси 2002 й. Тошкент
• “Клик – АРТ” компьтер графикаси кўргазмаси 2005 й. Тошкент
• Ўзбек – Корея халқаро кўргазмаси 2005 - 2007 йй. Тошкент – Сеул
• Ўзбекистон – Исроил кўргазмаси 2006 й. Тошкент – Хайфа
• Бастакор Шостакович юбилейига бағишланган кўргазма 2006 й. Тошкент
• “Муштум” журналининг юбилейига бағишланган кўргазма 2007 й. Тошкент
• “Констелляция. Постскриптум” кўргазмаси 2007 й. Тошкент
• Бастакор Ф. Шопен юбилейига бағишланган кўргазма 2010 й. Тошкент
• “Чизиқ ва рангдаги уйғунлик” кўргазмаси 2010 й. Тошкент
• Фестиваль юмора “Табассум” 2011 й. Тошкент
• “Польша ўзбек рассомлари нигоҳида” кўргазмаси 2011 й. Тошкент
• Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган кўргазма 2011 й. Тошкент
• Ибн – Сино юбилейига бағишланган кўргазма 2011 й. Тошкент
• Ильфа и Петрова асарларига бағишланган кўргазма 2011 й. Тошкент
• Замонавий санъат Халқаро Биенналеси 2011 й. Тошкент

Шахсий кўргазмалари:
• Темир йўллари Маданият саройи 1978 й. Тошкент
• “Останкино” телемаркази 1993 й. Москва
• “Ильхом” театри 2001 й. Тошкент
• Давлат Санъат музейи 2003 й. Тошкент
• “Гранд Кармель” маданият маркази 2005 й. Хайфа
• Тошкент Фотосуратлар уйи 2007 й. Тошкент
• Тошкент Фотосуратлар уйи 2010 й. Тошкент
• Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи 2013 й. Тошкент
• Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи 2015 й. Тошкент
• Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи 2016 й. Тошкент
• Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи 2017 й. Тошкент
• Халқаро танловлар ва кўргазмалар совриндори:
• 1984 й. Махсус соврин Москва, Россия
• 2003 й. Фахрий соврин Сеул, Ж. Корея
• 2004 й. Бешинчи мукофот Даеджен, Ж. Корея

2004 й. Фахрий соврин Ленг Му, Хитой
2005 й. Иккинчи мукофот Хайфа, Исроил
2005 й. Энг зўр карикатурачи учун соврини Даеджен, Ж. Корея
2005 й. Фахрий соврин Ниемодлин, Польша
2006 й. Фахрий соврин Даеджен, Ж. Корея
2006 й. Фахрий соврин Ленг Му, Хитой
2007 й. Фахрий соврин (DICACO) Даеджен, Ж. Корея
2008 й. Махсус соврин Баку, Озарбайжон
2008 й. Почетный приз Дамаск, Сирия
2008 й. “Олтин Қалам” Миллий мукофоти Тошкент, Ўзбекистон
2008 й. Фахрий соврин Монреаль, Канада
2008 й. CFM Халқаро мукофоти Цинцинати, АҚШ
2008 й. Бронза медали. Учинчи мукофот. Пекин, Хитой
2008 й. ЎзБАнинг Олтин медали Тошкент, Ўзбекистон
2009 й. Рағбатлантирувчи мукофот Либбек, Бельгия
2009 й. Энг зўр карикатурачи мукофоти Даеджен, Ж. Корея
2009 й. “Карикатура устаси” номинацияси Пловдив, Болгария
2010 й. “Энг зўр карикатура” мукофоти Даеджен, Ж. Корея
2010 й. “Тинчлик учун” мукофоти Пекин, Хитой
2010 й. “Устоз” соврини Тошкент, Ўзбекистон
2011 й. “Табассум” кулгу фестивалининг кумуш медали Тошкент, Ўзбекистон
2011 й. “Польша ўзбек рассомлари нигоҳида”
кўргазмаси иккинчи мукофоти Тошкент, Ўзбекистон
2012 й. Кулгу фестивали фахрий соврини Тошкент, Ўзбекистон
2013 й. Энг яхши карикатурачи соврини Даеджен, Ж. Корея
2013 – 2015 йй. “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” дипломлари Тошкент, Ўзбекистон



www.art-academy.uz
www.caravanserai.uz
Просмотров 804    Рейтинг 82   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото