Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ. “Тошкент кувончлари ” VI-Халкаро болалар расмлари Биенналеси
17.12.2016
ПРЕСС-РЕЛИЗ. “Тошкент кувончлари ” VI-Халкаро болалар расмлари Биенналеси
2016 йилнинг 19 - 23 декабрь куни Узбекистон Бадиий Академияси Марказий кургазмалар залида “Тошкент кувончлари” VI-Халкаро болалар расмлари Биенналеси булиб утади.

Ташкилотчилар: Узбекистон Бадиий Академияси, Узбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Узбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги, Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги, Узбекистон “Махалла хайрия жамоат фонди хамда “Соглом авлод учун” хайрия фонди.

Утказиладиган жой: Узбекистон Бадиий Академияси Марказий кургазмалар зали
Очилиш вакти: 2016 йил 19 декабрь соат 15:00
Ёпилиш вакти: 2016 йил 23 декабрь соат 15:00

Мустакилликдан кейин Узбекистонни бутун дунё таниди. Тошкентда хар икки йилда утказилаётган Халкаро болалар расмлари Биенналеси бунинг яккол исботидир. 20-дан ортик мамлакатлар болалари ижодини Тошкентга жамлаган VI-Халкаро болалар расмлари Биенналеси дунё болалари дустлигини янада жипслаштиради. Навбатдаги танлов юртимизда “Соглом она ва бола” йилида карши олинмокда.

“Тошкент кувончлари” VI-Халкаро болалар расмлари Биенналеси 2004 йилдан бери хар икки йилда бир марта утказилиб келинади. Танлов ута юкори савияда ташкил этилади ва утказилади. Иштирокчи давлатлар сони йилдан - йилга ортиб бориши ва катнашаётган ишларнинг савияси ушбу танловнинг болалар хаётида мухимлигини исботлайди.

Бола дунёси узгача, шу боис хам бегубор, оппок тилаклар билан чизилган расмларда она -табиат, болалик дунёси, кувонч ва табассум, оилага булган мехр, чаракдаган куёш, ажойиб манзаралар болаларнинг биз яшаб турган дунёни кандай куриши, уларга муносабатини билдиради. Бугунги кунда килинаётган барча ишлар фарзандларимизнинг бахту саодати, уларнинг ёруг келажаги учун амалга оширилмокда. Одобли, билимдон ва аклли, мехнатсевар, иймон - эътикодли фарзанд нафакат ота- онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир.

“Тошкент кувончлари” VI-Халкаро болалар расмлари Биенналесини утказишдан асосий максад - янги иктидорларни излаб топиш, Узбекистан болаларини дунёдаги тенгдошлари ижоди билан якиндан таништириш, уларнинг дустлигини мустахкамлаш, колаверса, жахон тарихи ва маданиятига кизикишини янада оширишдир.

Танловга кабул килинган 5 ёшдан 15 ёшгача ижодкор болаларнинг 3000-дан ортик расмлари, улардан 1000-га якини узбекистонлик, Колгани эса чет мамлакатлар болаларининг юборилган ишларидир.

Айтиб уташ жоизки, болалар ишлари 3 гурухга ажратилиб, бахоланади:
5 ёшдан 7 ёшгача, 8 ёшдан 12 ёшгача ва 13 ёшдан 15 ёшгача.

Халкаро болалар расмлари Биенналесига кизикиш йилдан - йилга ортиб бормокда. Бу йил иштирокчи давлатлар сони хам 20-тага етди. Булар орасида Козогистон, Хитой, Бельгия, Россия, Малайзия, Латвия, Хиндистон, Австрия, Египет, Сингапур, Изроил, Руминия, Франция каби мамлакатлар болаларининг ушбу танловга кизикиши катта.

2016 йил илк бор Афгонистон, Исроил, АКШ-дан болалар уз чизган расмлари билан иштирок этмокда. Айникса, Германия ва Литвалик кузи ожиз болаларнинг чизган расмлари ушбу халкаро танловда катнашиши алохида тахсинга сазовор.

“Тошкент кувончлари” VI-Халкаро болалар расмлари Биенналеси голиблари учун куйидаги мукофотлар куйилган: 1-та Гран-при, 7-та олтин, 7-та кумуш, 7-та бронза медаллари. Иштирокчиларга эса сертификатлар такдим этилади.

Албатта, 3 мингга якин ишларни бахолаш осон эмас. Шу боис хам хайъат аъзолари республикамизнинг энг таникли рассомларидан таркиб топган. “Тошкент кувончлари” VI-Халкаро болалар-расмлари Биенналесидаги асосий номинациялар - “Болалик дунёси’^ “Менинг Ватаним”, “Мен яшаётган дунё”, “Мен билган Узбекистан” кабилар.

Икки йил олдин утказилган “Тошкент кувончлари” V-Халкаро болалар расмлари Биенналеси голиблари учун куйидаги мукофотлар куйилган эди: битта Гран-при, 7-та олтин, 7-та кумуш ва 7-та бронза, медаллари. Хайъат аъзолари энг юкори мукофот сохиби яъни Гран-при голиби Хитойлик 9 ёшли Pan Yujie деб топишган эди.

7 нафар “Олтин медаллари” сохиблари эса:
Амин Рахматов, 12 ёш, “Йил фасллари” иши учун. Узбекистан.
Мария Кишук, 11 ёш, Украина.
Ледде Берзина, 11 ёш, Латвия.
Фатимех Чолизаде, 7 ёш, Эрон.
Дарен Мамаев, 8 ёщ, Узбекистан.
Салма Махамед, 15 ёш, Египет.
Мерджен Хандурдиева, 14 ёш, Туркманистон.

Бронза ва кумуш медаллари хам энг сара иш сохибларига насиб
дилган.

Бу йилги “Тошкент кувончлари” VI-Халхаро болалар расмлари Биенналеси хам юкрри кайфиятда булиб утади. Биеннале доирасида турли хил махорат ошириш дарслари хам ташкил этилганки, иштирокчиларнинг юртимизнинг та^щуга рассом ва ижодкорлари билан мулокотда булишига, рассомчилик санъати сирларини урганишига ва ушбу санъат турига кизикишининг ортишига туртки булади.

www.art-academy.uz
www.caravanserai.uz
Просмотров 889    Рейтинг 43   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото