Все новости
Пресс-релиз. «Замонавий санъат кўргазмаси»
06.10.2016
Пресс-релиз. «Замонавий санъат кўргазмаси»
7 октябрь 2016 йилда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида замонавий санъат кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик ва хорижлик 50 дан ортиқ рассомлар ўзларининг лойиҳаларини намойиш этадилар.

Замонавий санъат кўргазмаси - contemporary art (актуал санъат) асарларини юқори даражадаги намойиши бўлиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ташкил этилган.

Кўргазма учта экспозицион майдонда, яъни Марказий кўргазмалар зали, Тошкент фотосуратлар уйи ва Икуо Хираяма номли Халқаро маданият карвон-саройида бўлиб ўтади. Экспозицияда ҳар хил бадиий йўналишларни бириктириш асосида яратилган инсталляция, видеоарт, фото-арт, объектлар ва оригинал лойиҳалар сингари замонавий санъатнинг барча турлари ва услублари тақдим этилган. Мазкур асарлар ўзида сифатли янги ижодий ғояларни, фалсафий маъноларни мужассам этиб, улар рассомларнинг янги пластик имкониятлар орқали ўй-фикрларини ифодалашга интилишларидир.

Кўргазманинг асосий ғояси – Ўзбекистон рассомларининг бой ижодий салоҳиятини, уларнинг халқ анъаналари билан руҳий боғлиқлиги ва замонавий дунёнинг долзарб муаммоларига бўлган эътиборини намойиш этишдир. Тақдим этилган лойиҳалар ўзбек рассомларининг замонавий маданият муаммоларига нисбатан интеграциялашишга бўлган интилишини кўрсатмоқда. Кўргазманинг хорижлик (Хитой, Фаластин, Марокко, Тунис, Украина, Қозоғистон, Молдова) иштирокчилари асарларида ҳам фалсафий фикр юритиш, шахсий кечинмалар ва бугунги кунда ҳар бир инсонни хавотирга солаётган – уруш ва тинчлик, экология, аёлларнинг жамиятдаги ўрни, оммавий маданиятдаги зўравонлик каби тушунчаларга бўлган ўзига хос жавобларидир. Замонавий санъат маънолар майдонига айланиб, сермазмун ва долзарб бўлиши керак деб, рассомлар жамиятнинг руҳий пойдевори ҳақидаги саволларни илгари сурмоқдалар.

Ж.Усмонов, А.Никалаев, Б.Исмоилов, С.Тичина, М.Фозили, Д.Каипова, Т.Ахмедов. В.Жирнов каби обрўли арт-майдонларда бир неча бор иштирок этган таниқли рассомларнинг асрлари билан бир қаторда «5+1» гуруҳи, С.Астахова, Ю.Веденин, Н.Бабаджанова, С.Эркинов, А.Граница, В.Ким, Г.Кальченко ва бошқалар, сингари ёш иқтидорли ижодкорларнинг лойиҳалари ҳам ўрин олган. Ўзбекистонлик рассомлардан ташқари кўргазма экспозициясидан хорижлик рассомлар – Б.Парк, Ш.Русу, М.Фатми, С.Аль Шаиби, Н.Кааби Линке, К. де Марчи, Рональд Кляер, ҳамда МДҲ давлатлари рассомлари – О.Харченко, А. Менлибаева, А. Ахметьяров, А. Шалбаев, С. Атабеков ва бошқалар, асарлари намойиш этилмоқда.

Лойиҳа куратори – санъатшунослик фанлари доктори Нигора Ахмедова. Кўргазма бир қатор ташкилотлар ҳомийлигида ташкил этилди – Andakulova Gallery, TIKA (Ҳамкорлик Мувофиқлаштириш бўйича турк агентлиги), ҳамда SAMSUNG, HENNESY компаниялари, «Олтин мерос» Жамғармаси.

Кўргазмалар ўтказиш жойлари ва вақти:

Марказий кўргазмалар зали – 7-23 октябрь 2016; Очилиши: 7 октябрь, соат 18:00

Тошкент фотосуратлар уйи - 8-15 октябрь 2016; Очилиши: 8 октябрь, соат 12:00

Икуо Хирояма маданият карвон-саройи - 8–13 октябрь 2016;
Очилиши: 8 октябрь, соат 14:00
Просмотров 647    Рейтинг 18   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)