Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ. Соғлом она ва бола йили”га бағишланган рассом Гаянэ Матевосяннинг “Нозик қалб торлари” номли кўргазмаси
14.09.2016
ПРЕСС-РЕЛИЗ. Соғлом она ва бола йили”га бағишланган рассом Гаянэ Матевосяннинг “Нозик қалб торлари” номли кўргазмаси
имя


комментарий


2016 йилнинг 14 сентябрь куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида рассом Гаянэ Матевосяннинг “Нозик қалб торлари” номли биринчи шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Гаянэ Матевосян – 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
1993 – 1997 йилларда П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида “Бадиий грим” йўналишини тамомлаган.
1997 – 2002 йилларда К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Кино ва телевидениеда постановкачи-рассом” факультетини тамомлаган.
“Ўзбекфильм” киностудиясида 2002 йилдан ҳозиргача режиссёр-мультипликатор ва рассом лавозимида ишлаб келади.
– 2008 йилдан бошлаб ўзбек – япон марказида хаттотликни ўрганган.
– Хаттотлик бўйича таниқли япон каллиграфисти Мичико Хамасакидан сабоқ олган.
– Ҳозир ҳам Москва шаҳрида япон каллиграфисти Каори Изидзимадан сабоқ олишни давом эттирмоқда.
– 2009 йилдан Ўзбек – япон инсон ресурсларини ривожлантириш марказида япон хаттотлиги бўйича дарс бериб келади.

Гаянэ Матевосян сумиэ билан 3 йилдан бери шуғулланиб келади.

– Сумиэ жуда ҳам чиройли ва виқорли, - дейди рассом. Кичик чизиқларда рассом ўзининг ички дунёсини очиб беради. Кўп нарсалар ичидан энг муҳим детальни олиш ва шу орқали бутун бир борлиқни бера олишни фақатгина сумиэ орқалигина тасвирлаш мумкин. Масалан, дарахтни чизганда унинг ҳамма деталини рассом тасвирласа, сумиэда ўша дарахтнинг энг муҳим жойи чизилади. Битта гулини чизса ҳам баҳор келганлиги ва гўзалликни ҳис қилиш мумкин. Унинг “Ирислар”, “Бамбук”, “Менинг маҳаллам” номли асарлари мана шундай юксак маҳорат натижасидир.

Сумиэ тарихи

Сумиэ рассомлик санъати Хитойда Сун сулоласи даврида пайдо бўлган. XIV асрда Японияга кириб келган. Бу санъат турини номидан ҳам англаш мумкин: суми – тушь, э - тасвир деган маънони билдиради. Бу санъат турини Японияда аввало аристрократлар ва самурайлар ўрганишган. Қадимги шарқни майин ички ҳис билан сезиб, ёқимли ҳиссиёт мавзуси – мўйқаламнинг енгил рақси, медитатив ҳолат... Ҳаттотлик, рангтасвир, шеър тузилиши – ҳаммаси биргаликдаги санъат боғи.

Сумиэ – бу кўп ранглилиги билан бошқа санъат турларидан ажралиб туради ва у акварелга ўхшайди, асосан қора ранг ва сувга аралаштирилган чексиз кўк ранглар мажмуи. Бунда асосан техника ва файласуфларча маъно жуда муҳим.

Шунингдек, бу рассомлик санъатида спонтанликнинг бажарилиши, мўйқалам орқали бўёқ берилгандан кейин буни олиб ташлаш ёки тўғрилашнинг иложи йўқ.

Бамбук – сумиэ санъатида асосий мавзу бўлиб, бунда турли хил чизиқлар ва рангларнинг нозик турлари муҳим.

Сумиэда мўйқаламнинг оддий ҳаракати ва рассомлик услуби табиат ҳолатини акс эттиради. Идеал қоғоз Японияда бу “гуручли” яъни японча газенсбидир. Бундай қоғозлар хитой маҳсулотига ўхшайди ва бадиий салонларда сотилади. Қоғоз жуда енгил ва умуман ёпишмайди. Бир тарафи текис, бошқа тарафи эса ғадир-будур.
Кўргазма жорий йилнинг 25 сентябригача давом этади.

Гавхар Саодатова
Просмотров 717    Рейтинг 89   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото