Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ. “Археология устахонаси -2016” маҳорат ошириш дарслари
09.09.2016
ПРЕСС-РЕЛИЗ. “Археология устахонаси -2016” маҳорат ошириш дарслари
2016 йилнинг 7-15 сентябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида – “Археология устахонаси 2016” (“Workshop - 2016”) маҳорат ошириш дарслари олиб борилади.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий Академияси, Япония халқаро ҳамкорлик Фонди (Japan Foundation), Япония маданий мероси ва санъатини тадқиқ қилиш Фонди, Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройи.

Маҳорат ошириш дарслари ҳар йили ўтказилиб, унда музей ходимлари, олий ва ўрта махсус таълим талабалари, шунингдек, изланувчан ёш олимлар қатнашиб боради. Дарсларни япон ва ўзбек олимлари олиб боришади.

Маҳорат ошириш дарслари ўқитувчилари япон ва ўзбек томонидан бўлиб, уларнинг мақсади - археология соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш - реставраторлар, музей ходимларини илғор тажрибалар асосида малакасини ошириш, замонавий асбоб–ускуна ва янги техникалар билан таништириш, Кунчиқар давлатининг бой тажрибаларини ўртоқлашишдан иборатдир.

Ўзбекистонлик таниқли археологлар археология асослари бўйича, археологик ишларни олиб боришдаги асосий услублар, топилмаларни сақлаш усуллари, шунингдек, юртимиз нумизматикасининг тарихи ҳақида назарий маълумотларни тингловчиларга тақдим этади.

Амалий дарсларда топилган археологик топилмалар ва ёдгорлик мажмуалари асосида – объектни батафсил тасвирлашди: ўтга тоблаб пишириш, ранг, лой таркиби; тайёрлаш техникаси, уларни консервациялаш ва қайта тиклаш, шунингдек, кулолчилик буюмларини чизиш кабилар.

“Археология устахонаси 2016”ни япониялик таниқли олим, Комазава университетининг профессори Хироаки Фурушо ташкил этди. Шунингдек, Токио Миллий маданий мерос тадқиқоти институти ўқитувчиси Нодока Фурушо, Сайбер университети профессори Аоки Шигео, олиб борган назарий ва амалий машғулотлари талабалар ва музей ходимларида катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистонлик мутахассислардан ЎзФА Санъатшунослик институтининг етакчи мутахассиси Акмал Ўлмасов ва Ўзбекистон Давлат тарихи музейи директор ўринбосари Отабек Арипджановлар юртимизнинг ёдгорлик мажмуаларидан топилган археологик топилмалар, уларни сақлаш ва ўрганиш борасидаги тажрибаларни ўртоқлашишди.

Маҳорат ошириш дарсларида К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг талабалари ҳамда Республика рассомлик коллежининг ўқувчилари ҳам иштирок этишади.
Просмотров 822    Рейтинг 45   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)