Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ. Норио Фужиширонинг “Но театри ниқоблари” номли плакатлар кўргазмаси
26.07.2016
ПРЕСС-РЕЛИЗ. Норио Фужиширонинг “Но театри ниқоблари” номли плакатлар кўргазмаси
2016 йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида япониялик таниқли график – дизайнер Норио Фужиширонинг “Но театри ниқоблари” номли плакатлар кўргазмаси очилиши.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий Академияси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи.
Норио Фужиширо таниқли график – дизайнер. У 1976 йил Ибараки префектурасида туғилган. Ҳозирда эса Токиода яшаб ижод қилади.
Фужиширонинг асосий ижоди – анъанавий япон “Но” театри ниқобларини яратишдан иборатдир. Рассомнинг сўзига қараганда, ниқоб жонсиз, лекин кутилмаганда бирон – бир инсоннинг кучли ички ҳаяжонини тасвирлаб беради. У ижодини фақатгина Японияда эмас, балки чегарасиз ҳолда давом эттирди.
Норио Фужиширо – 1999 йилдан Art Directors Club of New York аъзоси.
Япония график дизайнерлар уюшмасининг аъзоси.
Кўп маротаба халқаро биенналелар иштирокчиси.
Хельсинки, Мексика, Варшава, Болгария, Словакия. Дания ва Франциядаги афишалар триенналелари лауреати.
Норио Фужиширо Японияда шахсий кўргазмалар ташкил қилган, шунингдек, дунёнинг бир нечта мамлакатлари, жумладан, Испания, Буюк Британия, Португалия, Янги Зеландияларда ҳам ўтказган.
“Но” сўзи японча – маҳорат, талант деган маънони билдириб, япон драматик театрининг бир кўринишидир.
Но театрида қандай яхши ва қизиқарли томонлар бор?
Но театри 14 - асрда пайдо бўлиб, тез орада олий аристрократ сёгуната Токугава ва самурайлар ичида кенг тарқалган. Но театри бошида олий табақалар учун мўлжалланган бўлиб, кенг оммага тарқалмаган. Ҳозирги вақтга келиб, Но театрига истаган одам келиши мумкин, лекин саҳнада бўлаётган томошани ҳис қилиши ва тушуниши, ҳаттоки кичиккина фарқни ҳам англаши томошабиндан талаб этилади.
Асрлар ўтган сари театр кучли миллий анъаналарни тараққий эттирди ва мукаммал эстетик музей миниатюраси билан тўлдириб борилди. Оддий, аммо чуқур маънони англатувчи саҳнадаги ташқи кўриниш ниқобдаги туйғунинг чуқурлигини кўрсатади. Рамкадаги тасвирлар вақти – вақти билан ранг-баранг бўёқлар , гоҳида эса оддий кимоно шаклида ишланган.
Ниқоб ва кимонолар авлоддан –авлодга ўтиб келаётган ички ҳар бир мактабни ва уч юз йиллик тарихни ўзида мужассамлаштирган. Гарчи ниқоблар жуда таъсирли бўлса-да, худди “хання” каби – қасоскор иблис ниқоби – кўпчилиги осойишта, паришонхотирлик деб ҳам аташ мумкин, барчаси томошабиннинг эътиборини жалб қилишга қаратилган.
Хорнинг жўрлиги, барабан ва флейт асосий амалдаги қиёфа, ўлимга маҳкум қилинган одам ва руҳ, худо ва шайтон, урушдаги ютган ва ютқизганлар, қотил ва қадимий Япония Будда роҳиблари тарихни ифодалаб беради.
Но театри ниқоблари турли хил пьесаларда ҳар хил ролларда ишлатилади. Бу ниқобларда, кўпчилик таъкидлаганидек, ташқи кўринишни тасвирлашда ўзига хослик етишмайди. Актёр ва бир оҳангдаги куй камдан-кам учрайдиган санъаткорона муҳитни шакллантиради.
Ниқоблар драманинг ажралмас қисмидир. Бошқалардан ажралиб турадиган ниқоблар одамларга ҳақиқатан ҳам руҳий ички кечинма улашади. Қувонч ва адоват туйғулари, ҳажвий ва жўшқинлик биргаликда саҳнадаги ҳолатни кучайтиради.
Бугунги кунда Японияда 200га яқин ниқоблар мавжуд. Уларнинг кўпчилиги япон кипарисидан тайёрланган. Баъзи алоҳида ниқоблар масалан, Окина маълум ролларда, бир йилда бир ёки икки марта ишлатилади.
Но театрининг жозибадорлиги шундаки, чунки ниқоблар қаҳрамонларнинг соф тўйғуларини ифодалайди. Сиз ҳақиқий беғубор тўйғуларни изласангиз, албатта, эртами – кечми Но театри чиқишларини топасиз.
Норио Фужиширонинг “Но театри ниқоблари” номли кўргазмасида 43та плакатлар намойиш қилинмоқда.
Кўргазма шу йилнинг 4 августигача давом этади.

Текст: Гавхар Саодатова
Просмотров 771    Рейтинг 55   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото