Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ. Амалий санъат устаси Римма Газалиеванинг “Мафтункор чизгилар” номли шахсий кўргазмаси
14.07.2016
ПРЕСС-РЕЛИЗ. Амалий санъат устаси Римма Газалиеванинг “Мафтункор чизгилар” номли шахсий кўргазмаси
2016 йилнинг 15 июл куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида амалий санъат устаси Римма Газалиеванинг “Мафтункор чизгилар” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Римма Газалиева - 1956 йил Наманган вилоятида туғилган.

1974-1978 йилларда П. П. Бенков номидаги Рассомлик коллежининг “Кулолчилик” йўналиши бўйича таҳсил олган.

1978-1983 йилларда А. Н. Островский номидаги Тошкент Давлат Театр ва рассомлик институтининг “Кулолчилик” факультетини тугатган. Римма Газалиеванинг диплом иши 1984 йил Москвадаги кўргазмада бронза медали билан тақдирланган. Диплом иши “Тошкент - 2000” йиллигига бағишланган лаганлар тўпламидан иборат бўлиб, сграфито техникасида ишланган.

Римма Газалиева институтни тугатгач, Қувасой чинни заводида аввал оддий рассом, кейинчалик эса бош рассом лавозимида ишлаган.

1999 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси.

Римма Газалиева ажойиб санъат устаси. Чинниларга миллий нақш ва гулларни битади, айниқса, унинг атлас ва адрас нақшлари билан яратган чизгилари ҳар қандай инсонни мафтун қилади. “Ошхона тўплами. Тонг”, “График ишлар”оқ – қора рангда, “Атлас” идишлар тўпламлари ижодкорнинг энг сара ишларидандир. Чинни идишлардаги лола, атиргул, анор, қалампир нусхалар, каштачилик гуллари, майсалар, сувнинг оқишини ижодкор табиатдан олади ва санъат асари яратади.

Римма Газалиева республика ва халқаро кўргазмалар иштирокчиси. Ҳар йили ўтказиладиган Наврўз ва Мустақиллик байрамига бағишланган кўргазмаларда, фестивалларда иштирок этади ва ўз ишлари билан барчани лол қолдиради.
Унинг жуда кўп лаган ва чинни идишлар тўпламлари Франция, Германия, Англия, Чехия, Польша, Австрия, Италия, Греция, Хитогй, Россия, Япония, Австралия, Ҳиндистон, АҚШ каби давлатларда шахсий коллекцияларда сақланиб келади.

Римма Газалиева 2004 йил Фотосуратлар уйида биринчи шахсий кўргазмасини ўтказган. “Мафтункор чизгилар” кўргазмаси эса ижодкорнинг иккинчи шахсий кўргазмасидир. Ижодга шўнғиган ва миллийликни ажойиб чинни идишларга жо қилаётган Римма Газалиеванинг ижоди бетакрор ва мафтункор.
Кўргазма шу йилнинг 25 июлигача давом этади.
Просмотров 808    Рейтинг 52   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)