19.05.2016 ПРЕСС – РЕЛИЗ. “Соғлом она ва бола йили” ва 1 – июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг “Биз бахтли болалармиз!” номли кўргазмаси
2016 йилнинг 19 май куни соат 16.00 да 1 – июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг “Биз бахтли болалармиз!” номли кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.
Болаларнинг қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятини ривожлантириш ҳамда фойдали дам олишини ташкил этиш мақсадида шу кунга қадар марказда 26 та тўгарак фаолият юритмоқда. Шулардан “Тасвирий санъат”, “Тўқиш”, “Мунчоқли безак”, “Кулолчилик”, “Миллий рақс”, “Замонавий рақс”, “Вокал”, “Ёш пазанда”, “Инглиз тили” каби тўгаракларда 600 нафарга яқин ўқувчилар мунтазам қатнашиб келади. Марказга Дилдора Яхъяева раҳбарлик қилади. Ўқув ва тарбия жараёни ўқув йилининг 15 сентябридан 25 майигача давом этади. Яккасарой туман «Баркамол авлод” болалар марказида 34 нафар педагоглар бўлиб, шулардан 10 нафари олий маълумотли.Айниқса, “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича Г. Кальченко раҳбарлигидаги тўгарак қатнашчилари Ўрта Осиё миқёсида Қозоғистонда бўлиб ўтган“Болалар дунё расмин чизади” кўргазмасида иштирок этишган ва диплом билан тақдирланишган. Г. Кальченко 2009 йил К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Дастгоҳли рангтасвир” факультетини тугатган. 2011 йилдан бери марказда ишлаб келмоқда. Ўқувчиларидан Зокиров Тимур, Югай Диана, Халилова Камилла, Мосьпан София, Юсупова Содиана каби 26 нафар тўгарак қатнашчиларининг расмлари кўргазмадан жой олган. Иноғомова Дилфуза - 1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Республика рассомлик коллежининг “Дастгоҳли рангтасвир” факультетини тугатган. 2014 йилдан бери “Баркамол авлод” марказида тасвирий санъат йўналиши бўйича дарс беради. Маҳаматова Машҳура – 1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган.2014 йилда Республика Дизайн коллежининг “Кулолчилик” бўлимини тугатган. Ўша йилдан бошлаб марказда дарс беради. Кўргазмада ўқувчиларининг кулоллик ишлари билан қатнашмоқда. Людмила Соловьева – 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йил Тошкент Алоқа коллежининг “Анолог” йўналишини тамомлаган. 2013 йилдан буён “Баркамол авлод” марказида “Мунчоқли безак”тўгарак раҳбари. “Биз бахтли болалармиз!” кўргазмасида ўқувчиларидан Югай Юлия, Сардарян Каролика, Сардарян Ясмина, Сардарян Арьяна, Мадраҳимова Комилалар ўндан ортиқ ижодий ишлари билан қатнашишмоқда. Тиллаева Моҳира – 1993 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2012 йилда Республика Дизайн коллежининг “Бадиий либосларни лойиҳалаш” йўналишини тамомлаган. 2012 йилдан бери марказда “Бадиий нафосат” йўналиши бўйича методист вазифасида ишлаб келади. Нилуфар Шукруллаева – 1996 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2015 йил Республика Рассомлик коллежининг “Рангтасвир” йўналишини тамомлаган. Бир йилдан бери марказда “Тасвирий санъат” тўгарагини олиб боради. Жўраева Дурдона – 1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Республика Дизайн коллежини 2014 йилда тамомлаган. Марказда кулоллик ва тасвирий санъат тўгаракларини олиб боради. “Баркамол авлод” болалар маркази республикамиздаги турли кўргазмаларда, байрам тадбирларида фаол иштирок этади. Болаларнинг истеъдодини қўллаб – қувватлаш, уларнинг турли соҳаларга янада қизиқишини ошириш, бўш вақтини унумли ўтказиш – марказнинг асосий мақсадидир. “Биз бахтли болалармиз!” кўргазмаси жорий йилнинг 28 майигача давом этади.
Гавхар Саодатова
|
|