Все новости
Ижодкор болалар кўргазмаси
22.05.2016
Ижодкор болалар кўргазмаси
Ижодкор болалар кўргазмаси Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Биз бахтли болалармиз” деб номланган кўргазма ташкил этилди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ташкил этилган ушбу кўргазмада Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази аъзоларининг тасвирий ва амалий санъат намуналари намойиш қилинди.

Мамлакатимизда истеъдодли ўғил-қизларни аниқлаш, уларнинг ҳар томонлама камол топишига яқиндан кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самарасида ўқувчи-ёшлар турли кўргазмалар, биенналелар, санъат фестивалларида муваффақиятли қатнашмоқда.

Кўргазмада марказ аъзоларининг рассомлик, зардўзлик, миниатюра, кулолчилик, мунчоқли безак санъати каби йўналишларда яратган ижод намуналари ихлосмандлар эътиборига ҳавола этилди. Мазкур ижодий ишларда Ватанимизда ёш авлод истиқболи, таълим-тарбияси, саломатлиги йўлида кўрсатилаётган чексиз меҳр-эътибор ўзига хос тарзда акс эттирилган.

Азима Қиёсова, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА

20.05.2016 15:15
http://uza.uz/oz/culture/izhodkor-bolalar-k-rgazmasi-20-05-2016
Просмотров 684    Рейтинг 21   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)