Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ. “Соғлом она ва бола йили” ва кулол Наталья Доманцевичнинг 50 ёшлик юбилейига бағишланган “Уйғониш” номли шахсий кўргазмаси
18.05.2016
ПРЕСС-РЕЛИЗ. “Соғлом она ва бола йили” ва кулол Наталья Доманцевичнинг 50 ёшлик юбилейига бағишланган “Уйғониш” номли шахсий кўргазмаси
2016 йилнинг 18 май куни соат 16:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройидакулол – рассом, ҳайкалтарош Наталья Доманцевичнинг 50 ёшликюбилейига бағишланган“Уйғониш” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кулол – рассом, ҳайкалтарош Наталья Доманцевич - 1966 йили Чимкент шаҳрида туғилган. 1984-1988 йилларда П.П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртининг “Бадиий кулолчилик” бўлимида таҳсил олган. 1988 йилдан бошлаб кўп йиллар мобайнидаАвиасозлар маданият саройидаги кулолчилик тўгарагини бошқарган. 1992-1996 йилларда Тўқимачилар маданият саройидаги кулолчилик студиясига раҳбарлик қилган.1997 йилдан бери Ўзбекистон Ёшлар театрида декоратор (безатувчи) бўлиб ишлаб келмоқда.

Табиат уйғониши, ҳаёт яралиши, мангу ёшлик ва қувонч каби азалий чуқур ва мураккаб мавзу - мусаввирларнинг кўп авлодларини қизиқтирган ва уларга ўзгача илҳом бахш этиб келган. Бу эса санъат ва инсон ўртасидаги, табиат ва бутун борлиқнинг буюк уйғунлигини юзага келтириб,бир-биринитўлдирувчи воқеа-ҳодисотлар орасида муқаддас, узилмас ришта мавжудлигини яна бир бор исботлайди. Икки буюк маданият чегарасида турган замонавий мусаввир Наталья Доманцевич ижодида бу мавзу янада ёрқинроқ ифодасини топган.

Наталья Анатольевна Доманцевич ижоди Ғарбнинг фалсафа, шакллар, тафсилотларга мойиллик кучли бўлган бадиий маданий ғоялари ва Шарққа хос бўлган салобат, чуқур мазмун, ички моҳиятни очиб беришдек ажиб салоҳиятни ўзида мужассамлаштирган ноёб бадиий нигоҳи билан ажралиб туради. У асарларида экспрессивлик, шакллар қуввати, нозик мусиқийлик ва чуқур маънавийлик билан уйғунлашиб, заъмирида инсоннинг табиат билан уйғунлашуви, руҳан ҳақиқатни англаб етиш имкониятлари яширин бўлган фалсафий ишларни яратади.

2007 йилда “Ҳунарманд” уюшмасига қабул қилинган.
2010 йилда “Tashkent Plaza” амалий санъат усталарининг мунтазам ўтказилувчи кўргазмасиниташкил қилишда иштирок этган.

Кўргазмалар:

1997, 2002 йй. – Ўзбекистон Ёшлар театрида шахсий кўргазма;
1999 й. – “Доктор Назаров” марказида шахсий кўргазма;
2003 й. – Ўзбекистон Бадиий АкадемиясиМарказийкўргазмалар залида “Наврўз” номли декоратив амалий санъат шахсий кўргазма;
2007 й. – Тошкент вилояти ҳокимиятида “Анорли жаннат” номли шахсий кўргазма;
2008 й. – Санкт-Петербург шаҳридаги“Балтийский дом” театрида “Осмон қирғоғидаги Наврўз” номли шахсий кўргазма;
2008 й. – Санкт-Петербург шаҳрида“Пленередаги керамика ва ойна”, Халқаро симпозиум;
2009 й.– “Дастурхон” номли шахсий кўргазма, “Россотрудничество”;
2009 й. – “Мунчоқ ”номли шахсий кўргазма;
2013 й. – Маданият ва санъат кўргазма залида “Восток- где мы с тобой”номли шахсий кўргазма;
2015 й. – Тамара Хоним уй-музейида “Байрам”номли шахсий кўргазма.

Кулол – рассом, ҳайкалтарош Наталья Доманцевичнинг 50 ёшлик юбилейига бағишланган “Уйғониш” номли шахсий кўргазмасида ижодий ишлар жами 30та бўлиб, шулардан 5таси ҳайкалтарошлик ишлари, қолганлари эса бетакрор кулолчилик намуналаридир.

“Уйғониш” номли шахсий кўргазма шу йилнинг 29 мартигача давом этади.


www.art-academy.uz
www.caravanserai.uz

Гавхар Саодатова
Просмотров 774    Рейтинг 40   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото