04.05.2016 ПРЕСС-РЕЛИЗ. Ильдар Фатхулиннинг “Вернисаж” номли шахсий кўргазмаси
Ўзбекистон Баддий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 2016 йилнинг 4 май куни соат 17:00да Ильдар Фатхулиннинг “Вернисаж” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ушбу “Вернисаж” ташкилотчилари: Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳамда Икуо Хираяма Ҳалқаро маданият карвон саройи. Муаллиф ҳақида: Фатхулин Ильдар Шарифович Тошкент шаҳрида 26 июнь 1956 йилда таваллуд топган.
2000 йилларда Чехияда яшаб, хозирги кунда Тошкент шахрида яшамоқда. У бир қанча йиллар давомида Ўзбекистон ва Чехия ҳамдўстлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида турли шаҳарларда Ўзбекистон ва Чехиянинг маданияти ва санъатини ўз ишлари билан яқиндан таништириб кенг тарғибот қилиб келмоқда. У собиқ П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртининг (ҳозир Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Республика бадиий колледжи) 1975 й. ва А.Островский номидаги Тошкент Давлат театр ва рассомчилик институти (ҳозир Ўзбекистон Бадиий Академияси К.Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти) монументал рассомчилик бўлимининг 1980 й. битирувчисидир. Ч.Ахмаров,Н.С.Шин, Б.М.Бабаев, Ю.В.Чернишев, А.В. Ли каби машҳур рассомларнинг устахоналарида таҳсил олган.
Ўзбекистонда ва чет давлатларидаги бир қатор махобатли ишларни муаллифи. Ильдар Фатхулиннинг ҳамма ишлари ўзига ҳос усулубда ишланган. Унинг ишларида ажойиб тарзда Шарқнинг уйғунлигини илғаш мумкин. Унинг табиятга ва ўлкамизнинг анъаналарига бўлган мухаббати асарларида акс этган. Сўзананинг Европа авангард ранг-тасвир билан уйғунлаштиргани бунга яққол намунадир.
Ҳар бир иши янгича ранг тасвир технологиялари асосида безатилган бўлиб замонавий ранг тасвир йўналишларига тўлиқ жавоб беради. Намойиш этилган ишлар ўзига ҳослиги билан ажралиб турадиган тарафларидан бири, улар “вақт”, “ўтмиш”, “абадийлик” ҳакида сўзлайди. Ижодкор томонидан тақдим этилган антиквар буюмлар экспозитсиямиз қаторидан ўрин эгаллаган. Коллекционер тўплаган дунёнинг турли мамлакатларнинг тангалар ва маркалари ушбу кўргазмани безатиб турганини кўришингиз мумкин.
Муаллифнинг шахсий кўргазмалари:
Ўзбекистон – Ўрол Тансиқбоев Уй-Музейи (2008-2011й.); Наврўз Комплекси (2009й.); Гранат-Арт Галереяси (2010й.); Икуо Хираяма Ҳалқаро Карвон Саройи (2006 й., 2007й., 2012 й. 2016 й.). Хорижда – “Uzbekistan. EinUnnbekantland” KarlsRuhe, Германия (1997 й.); Intermail Exibition. Лейден. Голландия (2008 й.) ва бошқа давлатларда бўлиб ўтган.
Кўргазма шу йилнинг 15 майигача давом этади.
|
|