Все новости
Матбуот анжуманига таклиф этамиз!
13.04.2016
Матбуот анжуманига таклиф этамиз!
Жорий йилнинг 18-22 апрель кунлари Ўзбекистон Бадиий Академияси қатор ташкилот ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликда “Соғлом она ва бола йили”га бағишланган анъанавий“Тасвирий ва амалий санъат фестивали”ни ўтказади. Унда таниқли рассомлар ва ҳунармандлар, қўли гул усталар, санъатшунос олимлар, ўқитувчилар, талаба ёшлар ва меҳмонлар иштирок этишади.

“Тасвирий ва амалий санъат фестивали” Марказий Кўргазмалар Зали, Тошкент Фотосуратлар уйи, Халқаро маданият карвон саройи, Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг барча вилоятларда ўтказилади.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 15 апрель куни соат 15.00да Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилади.

Тадбирга барча оммавий ахборот воситалари ходимларини таклиф этамиз.

Матбуот анжуманига марҳамат, ҳурматли ҳамкасблар!

Манзил: Тошкент ш. Ш.Рашидов кўчаси 40.

Телефонлар: 232-18-39, 232-06-75, 233-95-86

www.art-academy.uz

13.04.2016

Источник:
http://art-academy.uz/uz/приглашение-на-пресс-конференцию/#more-13351
Просмотров 693    Рейтинг 58   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото