Все новости
Мўъжизалар дунёси
10.02.2016
Мўъжизалар дунёси
Соғлом она ва бола йилига бағишлаб Ўзбекистон Бадиий академиясининг халқаро маданият карвон саройида очилган кўргазма шундай номланди. Унда график рассом Ҳусан Содиқовнинг ўзбек ва жаҳон халқлари эртакларига ишлаган иллюстрациялари намойиш этилмоқда.

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида номоддий маданий меросимизни асраш ва келажак авлодларга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар навқирон авлод камолотида муҳим омил бўлаётир.

Болалар дунёқарашини шакллантиришда тасвирий санъатнинг алоҳида ўрни бор. Иқтидорли рассом Ҳусан Содиқов ана шу йўналишда самарали ижод қилмоқда. Унинг иллюстрациялари асосида яратилган ўзбек ва жаҳон халқлари эртаклари тўпламлари кичкинтойлар тасаввурини янада бойитади. Уларнинг онгига эзгулик, меҳр-оқибат, бунёдкорлик руҳини сингдиради.

Рассомнинг ижодий ишлари нафақат юртимиз, балки хорижий мамлакатлар санъат ихлосмандларига ҳам маълум. Унинг асарлари Жанубий Корея, АҚШ, Хитой, Япония, Испания, Португалия, Туркия, Россиядаги коллекцияларда сақланмоқда.

Кўргазмадан рассомнинг юздан зиёд иллюстрацияси ўрин олган. Рангли қалам ва акварелда ишланган «Ур тўқмоқ», «Зумрад ва Қиммат», «Чалпак ёққан кун», «Подшо ва тўти», «Китобсевар Офтобой», «Хон атлас», «Алдаркўса ва савдогар» каби расмлар болаларни эртаклар дунёсига етаклайди, китобга меҳр-муҳаббат туйғусини кучайтиради.

Баҳор Хидирова, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА

10.02.2016 18:06

http://uza.uz/oz/culture/m-zhizalar-dunyesi-10-02-2016
Просмотров 650    Рейтинг 40   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)