Все новости
ПРЕСС–РЕЛИЗ. “Соғлом она ва бола йили” га бағишланган график рассом Ҳусан Содиқовнинг “Мўъжизалар дунёси” номли иллюстрациялар кўргазмаси
10.02.2016
ПРЕСС–РЕЛИЗ. “Соғлом она ва бола йили” га бағишланган график рассом Ҳусан Содиқовнинг “Мўъжизалар дунёси” номли иллюстрациялар кўргазмаси
2016 йилнинг 10 февраль куни соат 16.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Соғлом она ва бола йили” га бағишланган график рассом Ҳусан Содиқовнинг “Мўъжизалар дунёси” номли иллюстрациялар кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.

График - рассом, таниқли карикатурачи Ҳусан Содиқов – 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 4 ёшидан бошлаб отлар расмини чиза бошлаган Ҳусаннинг рассомликка бўлган қизиқишини ота-онаси сезгач, унингиқтидорини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишди. 1-синфдаёқ рассомлик тўгарагига қатнаша бошлади. Мактаб коридорида намойиш қилинадиган ҳар хил танлов ва кўргазмаларда мунтазам иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келарди. 6 – синфда ўқиб юрган чоғларида “Ғунча” ва “Гулхан” журналларида у чизган расмлар чоп этиларди. Ҳаттоки ўша ёшида “Муштум” ҳажвий журналида ҳам расмлари чиқарди.

1981-1986 йилларда Ҳусан Содиқов Островский номидаги Тошкент давлат Театр ва рассомлик институтининг “Саноат графикаси” факультетида таҳсил олган. 1993 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси. 1986 йили Дунё Тинчлик Фондининг “Фахрий ёрлиғи” ва дипломи билан тақдирланган. 2010 йил Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг “Олтин қалам” миллий мукофоти ҳамда Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг махсус соврини соҳиби.
1996 йилдан бери “Муштум” ҳажвий журнали бош рассоми лавозимида ишлаб келмоқда.

2004 – 2012 йилларда “Ўзбек халқ эртаклари” тўплами ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида ҳамда жаҳон халқлари эртаклари асосида ишланган иллюстрациялари китоб ҳолида чоп этилган. Бир неча ўнлаб
Рассомнинг ижодий ишлари нафақат Ўзбекистон музейларида, балки, чет элларда ҳам жуда машҳур ва Корея, Португалия, Кипр, Туркия, АҚШ, Хитой, Испания, Гонгконг, Япония, Россия каби давлатларда шахсий коллекцияларда сақланиб келади.

Ҳусан Содиқовнинг ижодида турли халқ эртакларига ишлаган иллюстрациялари алоҳида ўринга эга. Рангли қалам ва акварелда ишланган бу ишларни болажонлар катта қизиқиш билан қабул қилишади.

“Мўъжизалар дунёси” номли иллюстрациялар кўргазмасидарассомнинг 21та турли халқ эртакларига ишланган 100та иллюстрацияси намойиш қилинмоқда. Кўргазма шу йилнинг 29 февралигача давом этади.

Кўргазмада намойиш қилинаётган турли халқ эртакларига ишланган рангли иллюстрациялар:
1. Чалпак ёққан кун
2. Подшо ва тўти
3. Ур тўқмоқ
4. Зумрад ва Қиммат (ўзбек халқ эртаклари)
5. Тентак Иван
6. Деҳқон, тулки ва айиқ
7. Подшо ва тикувчи
8. Қурбақа малика (рус халқ эртаклари)
9. Алдаркўса ва девлар
10. Алдаркўса ва савдогар (қозоқ халқ эртаклари)
11. Тенги йўқ лофчи (туркман халқ эртаги)
12. Биянинг тухуми (Латвия халқ эртаги)
13. Минора (Озарбайжон халқ эртаги)
14. Шохли Искандар (Грузин халқ эртаги)
15. Қуённинг қуйруғи (Украина халқ эртаги)
16. Пати юлинган товуқ (Молдова халқ эртаги)
17. Шайтон ва дурадгор (Белорус халқ эртаги)
18. Китобсевар Офтобой (Шарқ эртаги)
19. Чўчқабоқар
20. Нўхот устидаги малика (Дания, Андерсен эртаклари)
21. Хон атлас (Ипак йўли афсонаси)

Гавхар Саодатова
Просмотров 1101    Рейтинг 78   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото