Все новости
ПРЕСС–РЕЛИЗ.14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” номли ижодий кеча
11.01.2016
ПРЕСС–РЕЛИЗ.14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” номли ижодий кеча
2016 йилнинг 11 январь куни соат 11.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли ижодий кеча бўлиб ўтди.

Бу йилги байрам “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида кутиб олинмоқда. Тинч ва осойишта юртимизнинг сарҳадларини сергаклик билан туну кун қўриқлаётган аскарларимиз ва ҳарбий хизматчилар, чегарачилар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Йилдан йилга миллий армиямиз қудрати ошиб бормоқда. Замонавий қурол яроғ, техника ва етук ҳарбий мутахассисларга эга профессионал қуролли кучларимиз шаклланди. Бугунги кунда аскарларимиз ким учун хизмат қилишаётганини яхши билишади. Улар учун барча шароитлар яратиб берилган. Мард, жасур ўғлонларимиз борлиги учун тинч яшаймиз ва меҳнат қиламиз.

Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли ижодий кечада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фахрийлар марказий кенгаши раиси ўринбосари подполковник Рустам Боймирзаев ва подполковник Равшан Қаюмовлар билан учрашув бўлиб ўтди. Уларнинг сўзлари ҳар бир кўнглида аскар бўламан деган йигитларга Ватанга бўлган муҳаббатни янада кучайтиради ва касбига бўлган масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Тошкент Миллий рақс ва хореография Олий мактабининг ўқувчи ва талабалари тадбирда фаол қатнашди. Улар ҳам Миллий армиямиз, ватанга садоқат ва қолаверса, йигитлик бурчлари ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Просмотров 676    Рейтинг 67   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)