Все новости
ПРЕСС – РЕЛИЗ. “Орзулари бир олам қалблар” номли кўргазмаси
27.11.2015
ПРЕСС – РЕЛИЗ. “Орзулари бир олам қалблар” номли кўргазмаси
2015 йилнинг 28 ноябрь – 4 декабрь кунлари Ўзбекистон бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 3-декабрь – Халқаро ногиронлар кунига бағишланган Тошкентдаги “SANVIKT” Ногирон болалар илмий – тадқиқот маркази ва Қўқон шаҳридаги “Иқтидор” ногирон болалар ижодий санъат марказининг “Орзулари бир олам қалблар” номли кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазманинг очилиш маросими 2015 йил 28 ноябрь куни соат 14.00да бўлиб ўтди.

Кўргазмада имконияти чекланган болаларнинг 100дан ортиқ ишлари қўйилди. Кўргазма доирасида япон санъати бўйича ҳар хил маҳорат ошириш дарслари ҳам ташкил қилинган.
Сумиэ, ҳаттотлик, оригами каби маҳорат ошириш дарсларини Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA)нинг кўнгиллилари (волонтёрлари) олиб боришади.
“SANVIKT” Ногирон болалар илмий – тадқиқот маркази

“Яхшилик қилишга шошилинг” – ушбу сўзлар 1999 йил Ўзбекистонда етакчи ҳайкалтарош Гулсара Раджапова томонидан ташкил қилинган “Санвикт” маркази фаолияти шиоридир.

“Ҳар бир бола истъедодли, - дейди Гулсара опа. – Унинг истъедодининг майин куртаклари унумдор тупроқга тушадими ёки йўқ, гап фақат ана шунда”. Имконияти чекланган болаларнинг бадиий истъедодини аниқлаш ва ривожлантириш мақсадида ушбу санъат маркази ҳам ташқил қилинган.

Болаларни танлаш бўйича асосий эътибор имконияти чекланган етим болаларга қаратилади. Аммо марказ эшиклари имконияти чекланмаган болалар учун ҳам очиқ. Шундай қилиб, устозлар жамоаси имконияти чекланган болаларнинг соғлом одамлар дунёсига мослашиш муаммосини ҳал этишади. Имконияти чекланмаган болалар учун эса – бу ҳамдардлик маъносини тушуниш ва жисмоний шароити чекланганларга ёрдам қўлини чўзиш имкониятидир.

Марказнинг 5-17 ёшдаги болалар орасида ниҳоятда иқтидорли, бошқаларга ўхшамай фикр юритадиган, дунёни билишга чанқоқ ва ўзларини ижодда ифода қилаётган болалар бор. Гулсара опанинг маркази уларга санъат таълимини олишда кўмаклашади, гўзаллик ҳиссини, юқори эстетик дидни шакиллантиради, санъат асарларини тушуниш ва қадрлаш қобилиятини ривожлантиради ва ижод орқали ўз ҳаёт йўлини топишга ёрдам беради.

Марказда рассомчилик, ҳайкалтарошлик, кичик пластик санъат, гилам тўқиш, гул солиб безаш, миниатюра ва зардўзлик санъат турларидан сабоқ берилади.

Марказга ташриф буюрган болалар “Кимдан таҳсил оламан?” деган саволга ўрин йўқ. Марказ устозлари – бу кўп йиллар давомида ижод қилиб келган, Ўзбекистонда ва хориж давлатларида катта сонли кўргазмалар ташкил қилиб танилган рассомлардир.

Уларнинг санъат асарлари музейларда, шахсий тўпламларда ва дунё галереяларида сақланади. Марказнинг кейинги икки йиллик фаолияти давомида кўп ишлар амалга оширилди ва Россия, Ҳиндистон, Япония, Туркия, Испания, Мексикада шахсий кўргазмалар ташкил қилинди.

Марказ имконияти чекланган болаларни ижодий иқтидорини аниқлаш ва ривожлантириш, кўргазмаларни ташкил қилиш, халқаро кўргазма ва танловларда иштирок этиш, шунингдек, уларни кейинчалик Ўзбекистондаги ва хориждаги санъат лицейлари ва ижодий устахоналарда таҳсил олишлари учун тайёрлаш каби қўйилган вазифаларни бажариб келади.

“Иқтидор” ногирон болалар ижодий санъат маркази

“Иқтидор” номлиногиронвакамтаъминланганоилаболалариниқўллаб –қувватлашмаркази 1999 йил 9 июлдаташкилқилинган. МарказЎктамхонхожи она ташаббусибилан 15 нафаркўнгилли (волонтёр) саховатпешаинсонларкўмагидаочилган.
Марказнингасосиймақсади – имкониятичекланганвакамтаъминланганоилаболаларинижамиятдагифаоллигиниоширишданиборат.
Марказоилавийтарздафаолиятолибборади.
• Ўктамхонхожиона - раҳбар.
• Турсунали – турмушўртоғи, рангтасвирбўйичамураббий.
• Ёрқинжон – катта ўғли, кандакорлик йўналиши мураббий.
• Алишер – кичикўғли – мебель дизайнери, болалармебелинитаъмирлашбўйичасабоқберади.
• Муқаддасхон - қизи – бадиийгиламтўқишниўргатади.
• Маъмурахон– келини -зардўзликниўргатади.

Ҳозиргикундамарказдарангтасвир, кандакорлик, бадиийгиламтўқиш, японсанъати каби тўгараклар ташкил қилинган.
“Иқтидор” марказиқатнашчиларишаҳар, вилоят, республика вахалқаротанловларда иштирок этишади ва ғолиб ҳамда совринли ўринлар соҳиби бўлибкелишмоқда. Шунингдек, марказдаги ёшлар бир-бири билан танишиб, оила қуришган.
Келгусидаги режалари –марказнинг ичида болаларни тадбиркорликка жалб қилиб, янги иш жойлари ташкил қилиш орқали уларнинг бирон касб эгаси бўлиши ва фаровон яшашига замин тайёрлашдан иборатдир.
Просмотров 743    Рейтинг 61   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото