Все новости
ПРЕСС – РЕЛИЗ “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетининг “Тасвирий санъат” факультети ўқитувчиларининг “Мўйқалам сеҳри” номли кўргазмаси
30.09.2015
ПРЕСС – РЕЛИЗ “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетининг “Тасвирий санъат” факультети ўқитувчиларининг “Мўйқалам сеҳри” номли кўргазмаси
2015 йилнинг 30 сентябрь куни соат 14.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетининг “Тасвирий санъат” факультети ўқитувчиларининг “Мўйқалам сеҳри” номли кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети 1035 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган йиллар давомида республикамиз таълим муассасаларига турли йўналишдаги педагог кадрларни тайёрлаб келади. Аввал институт, ҳозирда эса университет мақомини олган ушбу билим маскани бу йил 80 йиллик юбилейини нишонламоқда. Тўйга тўёна деганларидек, университетнинг “Тасвирий санъат” факультети ўқитувчилари 80 га яқин рангтасвир ишлари асосида кўргазма ташкил этишди.

Салпинкиди Янис Панаётович – 1944 йил Грузияда туғилган. 1966-1971 йилларда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетининг “Бадиий графика” факультетини тугатган. 1979 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси. 2004 йил Янис Салпинкиди университетнинг профессори бўлди. Ўша йили рассом “Дўстлик” ордени соҳиби бўлди. Ҳозирда ҳам Янис Салпинкиди университет талабаларига рассомлик сирларини ўргатиб келади.

Абдураҳмонов Ғофур Муҳаммеджонович –1936 йили Тошкент шаҳрида туғилган.Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети профессори.
Ғофур Абдураҳмонов 1955 йилиП.Беньковномидаги Республика рассомчиликбилимюртинива 1961 йили Островский номидаги театр варассомликинститутини тамомлаган.1973 йилдан буён Низомий номидаги ТДПУ нинг “Санъат” факультетида меҳнат қилиб келган.
1991 – 93 йиллари “Рангтасвир” кафедрасинимудиривазифасидаишлаган.
Ғофур Абдураҳмонов 45 йиллик педагогик фаолиятидаюзлабшогирдларнитарбиялабетиштирди.Бу борадаги фидокорона меҳнатлари учун Ғофур Абдураҳмоновга Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди.

Орипова Нодира Камоловна – 1959 йил Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 1986 йили А.Островский номидаги Тошкент Давлат Театр ва рассомчилик институтига “Дастгоҳли рангтасвир” факультетини тугатган. 2009 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси. 27 йил Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетида тасвирий санъатдан дарс бериб келган. Ҳозирда пенсияда бўлса-да, ижод билан самарали шуғулланиб келади.

Халилов Руслан Шавкатович - 1959 йилда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида туғилган.
1980 йилдан ҳозирги кунгача «Қаламтасвир», «Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси» кафедрасида фаолият юритиб келади. Кафедра доценти. Графика, рангтасвир жанрларида ижод қилиб келади. 1993 йилдан Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси.

Султонов Ҳайитбой Эралиевич- 1962 йил 15 февралда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. 2014 йилдан Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
Султонов Ҳайитбой -1982-87 йилларда Низомий номидаги ТДПИ Бадиий графика факультетида таҳсил олган. У ёшларга бадиий таълим бериш билан бирга ўз устида тинмай ишлайдиган, ижодкор педагог- рассом сифатида 2005 йилдан буён Низомий номидаги ТДПУда фаолият юритиб келмоқда.
.
Абдусаломов Нозимхўжа Низомхўжаевич- 1961 йил 18 октябрда Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида туғилган.1981 йили А.Островский номидаги Тошкент Давлат Театр ва рассомчилик институтига “Дастгоҳли рангтасвир” факультетига ўқишга кирди.. 1989йилдан Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Инсититутининг“Бадиий графика” факультети “Рангтасвир” кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлай бошлади. 1991 йилдан Р.Аҳмедов раҳбарлигидаги ижодий устахонада ишлай бошлаган.1994йили бир гуруҳ ўзбекистонлик рассомлар билан Голландияда бўлган кўргазмада қатнашди. Унинг ижодий асарлари чет эллардаги бир қатор шахсий коллекциялардан ўрин олган.

Тожиев Баҳром Турсун ўғли – 1953 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1981 йили А.Островский номидаги Тошкент Давлат Театр ва рассомчилик институтига “Дастгоҳли рангтасвир” факультетини тугатган. Шу йилдан бошлаб Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетининг “Бадиий графика” факультетида талабаларга сабоқ бера бошлаган. Аввал ўқитувчи, кейин катта ўқитувчи ва доцент лавозимларида ишлаган. 1998 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси. 4 та ўқув қўлланмаси, 7 та методик рисоласи ва 2 та шеърлар тўплами нашр қилинган. Ҳозирда пенсияда бўлишига қарамай, ижод билан самарали шуғулланиб келади.


Бердиев Фазлиддин Абдуғаффорович –1974 йилда Фарғона вилояти, Данғара туманида туғилган. 2005 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетининг “Бадиий графика” факультетини тугатган. 2007 – 2009 йилларда магистратурани тугатди. Шундан кейин университетда ўқитувчилик қила бошлади. 2009 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси. 2013 йилгача университетнинг “Санъат” факультетида дарс бериб келган. Ҳозирда эса Тошкент Архитектура ва қурилиш институтида тасвирий санъатдан дарс бериб келади.

Рассомлар “Мўйқалам сеҳри” номли кўргазмада 84 та рангтасвирнинг натрюморт, манзара, портрет жанрларидаги ишларини намойиш этишмоқда. Ўз шогирдларини ҳам тасвирий санъатга, миллий ва жаҳон рангтасвир усталари асарларига нисбатан ҳурмат ва фахр руҳида тарбиялашга интилиб келаётган мўйқалам усталарининг ишларида омад тилаймиз.
Просмотров 574    Рейтинг 33   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото