Все новости
Келажак сари дадил қадамлар. + 12 фото
16.09.2015
Келажак сари дадил қадамлар. + 12 фото
Ёш либос дизайнерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган мода ҳафталигига тайёргарлик кўриш борасида Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 15 сентябрь куни Халқаро маданият карвон саройида Академия тасарруфидаги ўқув муассасалар талабалари яратган либослар кўриги кўплаб томошабинларда чуқур таассурот қолдирди.

Унда Республика рассомлик коллежи ўқувчиларининг “Келажак сари дадил қадамлар” номли либослар намойиши бўлиб ўтди.

Коллеж ўқувчилари томонидан тикилган ўзбек миллий ва замонавий либослар, дунё мамлакатлари тарихий ва карнавал кийимлари намойиши йиғилганларни эртаклар оламига олиб киргандек бўлди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур мазкур либослар намойиши ёшлар мода ҳафталигига тайёргарлик доирасида ўтказилмоқда деди. “Намойиш қилинаётган либослар талабаларнинг бир курсдан иккинчи курсга ўтиш давридаги дастурий ишлари. Булар ичида коллеж битирувчиларининг диплом ишлари ҳам бор. Асарлар ичида ўзбек миллий матоларидан тикилган либослар кўп. Хозирги кунда аёлларимиз атлас ва адрасдан тикилган либосларни кийиб юришганини кўплаб кўрамиз. Демак, миллий матоларимизга бўлган эътибор янада ортмоқда. Шу сабабли, дизайнерларимиз олдига аниқ вазифалар қўйилган. Улар замонавий либослар билан бир қаторда миллий, ўзбекона либосларни ҳам янги турларини яратиш билан машғул. Биз ҳам ёш талабаларга нафақат ички дунёмизни, балки ташқи кўринишимизнинг эстетик томонларини ўргатишимиз керак. Хозирги ўзбек халқининг ташқи кўриниши, келажак авлоднинг ташқи қиёфалари қандай бўлади деган саволларга мана шундай намойишлар, фестиваллар орқали жавоб оламиз деб умид билдираман”, – деб таъкидлади А.Нур.

Намойиш этилган либослар ҳар бир халқ тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у моддий ва маънавий ёдгорликларичида халқларнингмиллий ўзига хослигини акс эттириб, этник безаклари билан ажралиб туради. Ҳар бир халқнинг либослари жуда хилма-хил, ранг-баранг ва жозибадордир. Мазкур либослар намойишида ўзбек ва дунё халқларининг миллий либослари ҳамда Европа мамлакатлари тарихий либослари ўрин олган.

16/09/2015

+ 12 фото смотрите по ссылке на Источник:
http://art-academy.uz/узбекский-келажак-сари-дадил-қадамла/?lang=uz
Просмотров 717    Рейтинг 11   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото