Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройи “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Истиқлол нашидаси” номли концерти
28.08.2015
ПРЕСС-РЕЛИЗ. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройи “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Истиқлол нашидаси” номли концерти
2015 йил 29 август куни соат 15:00 да Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройи “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Истиқлол нашидаси” номли концертибўлиб ўтди.

“Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи 2010 йилдан бери Халқаро маданият карвон саройи қошида фаолият олиб боради. Юртимизда яшаётган хорижлик турли соҳа вакиллари ушбу гуруҳнинг фаол иштирокчилари. Айниқса, япон ва корейс миллатига мансуб ҳаваскорлар зўр иштиёқ билан буюк ипак йўли куй ва қўшиқларини ўрганиб келишмоқда.

Япон аёлларининг ўзбек атлас ва адрасларини кийиб, ўзбек қўшиқларини маромига етказиб куйлаётганини кўрган ҳар қандай киши тўлқинланиб кетади. Бу аввало санъатнинг чегара билмаслигидан ва ҳар қандай миллатларни бирлаштиришидан далолат бўлса, иккинчидан бошқа давлат вакилларининг шу юртга ҳурмати ва дўстлиги белгисидир. Ишдан бўш вақтларда санъатнинг бирон тури билан шуғулланиш ўзбекларгагина эмас, балки, хорижликларга хос экани ҳам қувонарли.

“Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи раҳбари Шукур Ғафуров – 1954 йил 15 апрелдаҚашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1984 йилдан буён А. Навоий номли Ўзбек Давлат Академик Катта театрининг солисти. 2004 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган.
Сеҳрли овоз соҳиби, опера устаси – Шукур Ғафуровнинг ижодий репертуари жуда ранг–баранг. Унинг айниқса, Ж. Вердининг “Риголетто”, “Травиата”, Ж. Россининг “Сивилиялик сартарош”, П. Чайковскийнинг “Евгений Онегин” каби кўплаб операларни моҳирона куйлаши мухлислар қалбидан жой олган. Ҳозирда Шукур Ғафуров қўшиқ айтиш услублари ва овоз устида ишлаш сирларини “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи ҳаваскорларига ўргатиб келади.
Альфия Усмонова – 2012 йили Ўзбекистон Давлат консерваториясини тугатган. Халқаро танловлар дипломанти. ХМКС “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи концертмейстери.
Ҳозирда Халқаро маданият карвон саройи “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳида Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон–Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ходимлари ва волонтёрлари ўзбек ва чет эл опера санъатини ўрганиб келишмоқда. Айниқса, тўгарак аъзоларидан Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари Шизуко Мацуока ва Нао Арии ҳамда япон халқаро ҳамкорлик агентлигининг волонтёри Хачира Ямомотоларнинг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди. Гуруҳ ҳар йили байрам арафасида икки марта концерт дастури уюштириб, мухлисларни хушнуд қилиб келишмоқда.

Программа концерта:
1. Неаполитанская песня «Santa Lucia». Исполняет Шукур Гафуров
2. Э. Куртис. «Вернись Сорренто». Исполняет Шукур Гафуров
3. Ф. Шуберт. «Ave Maria». Исполняет Щизуко Мацуока
4. Японская песня «Ичи Табехаши». Исполняет Хачиро Ямамото
5. Дж. Верди. Ария «Жермон» из опера «Травиата». Шукур Гафуров
6. Дж. Пуччини Ария Лауретты из оперы «Джанни скикки». Исполняет Нао Арии
7. Булахов. «Не пробуждай воспоминаний». Исполняет Щизуко Мацуока
8. С. Юдаков. Ария Ходжи Дарги из оперы «проделки Майсары». Исполняет Хачиро Ямамото
9. Э. Куртис. «Не плачь». Исполняет Шукур Гафуров
10. Х. Изамов. «Ташкентское небо». Исполняет Шукур Гафуров
Художественный руководитель — Шукур Гафуров
Концертмейстер — Альфия Усманова
Просмотров 691    Рейтинг 17   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)