Все новости
ПРЕСС – РЕЛИЗ “Кексаларни эъзозлаш йили” га бағишланган рассом Баҳодир Зокировнинг “Сенинг севгинг” номли илк шахсий кўргазмаси
05.08.2015
ПРЕСС – РЕЛИЗ “Кексаларни эъзозлаш йили” га бағишланган рассом Баҳодир Зокировнинг “Сенинг севгинг” номли илк шахсий кўргазмаси
2015 йил 6 август куни соат 17.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида рассом Баҳодир Зокировнинг 50 ёшлик юбилейи муносабати билан “Сенинг севгинг” номли биринчи шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Баҳодир Зокиров – 1965 йил 2 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Санъаткорлар оиласида дунёга келган Баҳодирнинг ёшликдан мусиқа ва санъатга меҳри баланд эди.

Ўзбекистон Халқ артистлари - бобоси Карим Зокиров ва Шоиста Саидова, ота-онаси – Ўзбекистон Халқ артистлари Ботир Зокиров ва Эркли Маликбоевалардан санъат сирларини ўрганиб, улғайган сари уларнинг ижодлари билан танишиб борди ҳамда яхшигина композитор, шоир ва режиссёр бўлиб етишди. 1988 йили Тошкент Давлат Университетининг “Шарқшунослик” факультетини тугатди.

Истеъдоди боис 1973 йилдан бошлаб укино санъатида унумли иш бошлади. Шу кунгача 30 дан ортиқ фильмларга қўшиқ ва мусиқалар басталади. Кўплаб қўшиқлар матни муаллифи.

Баҳодир Зокиров ҳаётида яна бир санъатнинг қирралари порлади. У бир йил олдин расм чизиш билан шуғуллана бошлади. 100 дан ортиқ чизилган расмлар рассомнинг руҳиятини, орзу ҳавасу, иштиёқини акс эттиради. Унинг севги, муҳаббатга бой асарлари, Умар Хайёмнинг ҳолати томошабинда катта таассурот қолдириши табиий. Чунки ўзига хос ранглар танлови, ҳолат ва руҳият биргаликда асарни бойитган.

Баҳодир Зокиров чизган ишларини илк бор кўргазма қилишга қарор қилди. Чунки рассом учун томошабин ва мутахассисларнинг фикр – мулоҳазалари жуда муҳим.
Баҳодир Зокировнинг “Сенинг севгинг” номли шахсий кўргазмасида 50 дан ортиқ рангтасвир ишлари Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта залини безаб турибди.
Просмотров 596    Рейтинг 34   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото