Все новости
ПРЕСС – РЕЛИЗ. ХМКС коллекциясидан: Қадимий Чоч маданий мероси (Қонқа ва Қоршавултепа ёдгорлик мажмуалари топилмалари) археологик кўргазмаси ва давра суҳбати
03.08.2015
ПРЕСС – РЕЛИЗ. ХМКС коллекциясидан: Қадимий Чоч маданий мероси (Қонқа ва Қоршавултепа ёдгорлик мажмуалари топилмалари) археологик кўргазмаси ва давра суҳбати
2015 йилнинг 3 август куни соат 17.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида ХМКС коллекциясидан: Қадимий Чоч маданий мероси (Қонқа ва Қоршавултепа ёдгорлик мажмуалари топилмалари) археологик кўргазмаси ва давра суҳбати бўлиб ўтди.

Қоршавултепа

Қоршовултепа ёдгорлик мажмуаси Чиноз шаҳридан 14 км. узоқда – Тошкент вилояти Чиноз тумани “Дўстлик” фермер хўжалигида жойлашган.
Ушбу ёдгорлик мажмуасининг майдони 6 гектарни ташкил этиб, тўғри тўртбурчак шаклда, шарқдан ғарбга қараб 330х200 м. чўзилган.
Мажмуанинг жануб томони қадимги Парак яъни Чирчиқ дарёсига туташган бўлиб, қисман ювиб кетган.
Унинг ҳудуди жанубга қараб пасайган, шу боис бу ерда қадимги бозор майдони бўлганлиги таҳмин қилинмоқда.

Шимол тарафидаги қалъа девори асосий шаҳар дарвозасига пандус шаклда туташган. Бу ерда 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида қазилма ишлари бошланган бўлса-да, яхши натижалар бера бошлади.
Бу ерда топилган нумизматик ва бошқа топилмалар бизнинг эрамизнинг VI-VIII асрларида Қаршовултепанинг асосий ва энг охирида кўчиб келганлар ҳаётини тасвирлаб беради. Эрамизнинг II-III асрларига тааллуқли бўлган найзанинг учи бу жойнинг қадимийлигини тасдиқлайди.
Археологик топилмалар ичида Тарнавча деб номланган тангалар гуруҳларга ажратилиб, уларда туя, от ва йиртқичлар тасвирланган.
Жуда шов-шувли топилмалардан 2-қазиш ишлари ўтказилган жойдан несториан ички крестча ва крест тутқичли сопол кўзача топилгани бўлди.
Бу каби топилмалар шуни англатадики, Қаршовултепада христианлар яшаган жой бўлган бўлиши мумкин.

Асосий қизиқиш – қадимги тошдан ясалган маржонлардир. Бундан ҳам янада қизиқарли топилмалар ҳам бор, албатта. Кўп топилмалар бу шаҳарчада зардуштийлик жамоалар яшаганлигини кўрсатмоқда. Улар орасида сўғд тилида “Баго-фарн” ёзуви битилган. Бу ёзувлар Эрмитаж музейидан тилшунос олим П. Лурье томонидан ўқилган.

Олимнинг фикрича, архитектура тузилиши бўйича вайроналар ибодатхоналарни ифодалайди, чунки бу жойларда одамлар сиғинишган.
Шу каби археолог М.И. Филанович Тошкент шаҳри чегарасидаги археологик ёдгорликлар Шоштепа ва Оқтепада қазишма ишларини олиб борган.

Барча топилган топилмалар шуни кўрсатадики, бу шаҳарчада дин эркинлиги ҳукмронлик қилган, айниқса, христианларнинг турли диний жамоалари яъни несторианлар, зардуштийлик ва аждодлар сиғиниши кучли бўлган.

Қонқа


Қонқа ёдгорлик мажмуаси Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, Оққўрғон тумани марказидан 12 км узоқликда жойлашган.
Шаҳар баландлиги 40 метрлик тўртбурчак шаклдаги қўрғон бўлиб, майдони 1 гектар, 3 та шаҳристондан иборат.

Тарихдан маълумки, бу сирли ёдгорлик мажмуаси бизнинг эрамизгача бўлган III – асрда пайдо бўлган ва эрамизнинг XII асригача бу жойда ҳаёт бўлган.
Тўрт фаслда олиб борилган қазишма ишлари натижасида Қонқада IX-X асрларга тегишли бўлган ажойиб сопол идишлар тўплами топилди.
Шуни эсалатиб ўтиш жоизки, Қонқа ҳақида биринчи бор 1986 йилда рус рассоми В.В. Верещагиннинг ташрифидан кейин илмий адабиётларда пайдо бўлди. 1934 йилда М.Е.Массон томонидан олиб борилган изланишлар ва туширилган суратлар натижасида Қонқа ҳақида тўлиқроқ маълумотлар чоп этилди.

Қонқа ёдгорлик мажмуаси ҳақида археолог К. Абдуллаев ўтган юз йилликнинг 60 йиллари охирида ўзининг мақолалари билан янада аниқлик киритди. Анча йиллар олиб борган изланишлари натижасида ушбу жойда қалъа, шаҳристон 1, шаҳристон 3 ва рабада ҳудудидан иборатлигини исботлади.

Академик Ю.Ф. Буряков раҳбарлигидаги Чоч – Илоқ экспедицияси олиб борган изланишлар ва қазишма ишлари боис ҳозирда ушбу ҳудуд девор билан ўралган.

ХМКСнинг археологик экспедицияси Қаршовултепава Қонқада кейинги йилларда археологик қазишма ишларини олиб бормоқда.

Давра суҳбатида ХМКС музей бўлими мудири, археолог Константин Шейко “Қаршовултепадаги қазишма ишлари ҳақида” маъруза қилди.

ХМКС бош илмий ходими, тарих фанлари номзоди, археолог Сергей Савчук–Қурбонов эса “Буюк ипак йўлида Чочнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида” сўзлаб берди.

ХМКС рассом-таъмиршуноси Наргиза Қаландарова “Қонқа ва Қоршавултепадаги топилмаларни қайта тиклаш” бўйича маъруза қилди.
Просмотров 635    Рейтинг 29   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото