Все новости
ПРЕСС – РЕЛИЗ. Нукусда Япония маданияти кунлари
10.05.2015
ПРЕСС – РЕЛИЗ. Нукусда Япония маданияти кунлари
2015 йилнинг 11 – 13 май кунлари Ўзбекистон Бадиий Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг кўргазмалар залида “Нукусда Япония маданияти кунлари” бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий Академияси, Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи, Ўзбекистон Бадиий Академияси Қорақалпоғистон бўлими ва Тошкент Фотосуратлар уйи.

Япония давлати 1992 йил 26 январда Ўзбекистон Республикаси билан дипломатик алоқаларни ўрнатди ва шундан бери мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий – ижтимоий, маданий алоқалар йилдан – йилга ривожланиб бормоқда. Япония сирли мамлакат бўлиб, атрофи тоғ билан қопланган, 33 мингта майда ороллардан иборат. Япония ва Тинч океани шу оролларни ҳар томондан ўраб олган. Ҳудуди жиҳатдан Ўзбекистондан анча кичик яъни 372,2 минг км.кв. Япония маданияти, урф – одатлари билан ўзбекистонликлар анча таниш. Ҳар йили ўтказиладиган япон маданиятига бағишланган тақдимотлар ва маҳорат ошириш дарслари, Японияда Ўзбекистон кунларининг ташкил этилиши икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Иккинчи бор ўтказилаётган “Нукусда Япония маданияти кунлари” даги, чой маросими, икебана, кириэ, оригами каби маҳорат ошириш дарслари япониялик мутахассислар ва Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи томонидан ташкил этилган.

2015 йилнинг 11 май куни соат 11.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияқси Қорақалпоғистон бўлимининг кўргазмалар залида Япониянинг анъанавий санъат турларидан бири - Сумиэга бағишланган кўргазманинг очилиши бўлиб ўтади.

“Мўйқаламнинг енгил рақси” кўргазмаси

Суми-э рассомлик санъати Хитойда Сун сулоласи даврида пайдо бўлган. XIV асрда Японияга кириб келган. Бу санъат турини номидан ҳам англаш мумкин: суми – тушь, э - тасвир деган маънони билдиради. Бу санъат турини Японияда аввало аристрократлар ва самурайлар ўрганишган. Қадимги шарқни майин ички ҳис билан сезиб, ёқимли ҳиссиёт мавзуси – мўйқаламнинг енгил рақси, медитатив ҳолат...Ҳаттотлик,икебана, шеър тузилиши – ҳаммаси биргаликдаги санъат боғи.

Суми –э – бу кўп ранглилиги билан бошқа санъат турларидан ажралиб туради ва у акварелга ўхшайди, асосан қора ранг ва сувга аралаштирилган чексиз кўк ранглар мажмуи. Бунда асосан техника ва файласуфларча маъно жуда муҳим. Шунингдек, бу рассомлик санъатида спонтанликнинг бажарилиши, мўйқалам орқали бўёқ берилгандан кейин буни олиб ташлаш ёки тўғрилашнинг иложи йўқ..

Бамбук – суми-э санъатида асосий мавзу бўлиб, бунда турли хил чизиқлар ва рангларнинг нозик турлари муҳим.

Суми –э да мўйқаламнинг оддий ҳаракати ва рассомлик услуби табиат ҳолатини акс эттиради. Идеал қоғоз Японияда бу “гуручли” яъни японча газенсбидир. Бундай қоғозлар хитой маҳсулотига ўхшайди ва бадиий салонларда сотилади. Қоғоз жуда енгил ва умуман ёпишмайди. Бир тарафи текис, бошқа тарафи эса ғадир-будур.

Суми –э билан ҳозирда фақат Японияда эмас, балки бутун дунёда шуғулланишади. Ўзбекистон Бадиий Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг кўргазмалар залида 50 дан ортиқ суми-э услубида ишланган расмлар намойиш қилинди. Уларнинг мавзулари ранг – баранг. Япон рассомлари асосан дарахтнинг новдалари, барглар, капалакларни суми-э орқали нозик тарзда тасвирлашган.

Кўргазмани ўтказишдан асосий мақсад – Япония маданияти ва санъатини халқимизга янада яқинроқ таништириш, жаҳон тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этиш, қолаверса, санъатнинг янги қирраларини очишдир. Ўйлаймизки, ушбу санъат тури Ўзбекистонда ҳам кенг ёйилади ва рассомларимиз бу усулни ўз ижодларида синаб кўришади.

Чой маросими

Чой маросими (яп. 茶道 садо) — ўзига хос, диний маросимга эга бўлган чой маросими, ўрта асрларда Японияда пайдо бўлган бўлиб, ҳозирги кунгача шу мамлакат маданиятига хос маросимдир. Дастлаб, роҳиб-буддистлар амалиётида қўлланилиб, кейинчалик япон маданиятининг ажралмас элементига айланган ҳолда, бошқа кўпгина маданияти билан ҳам узвий боғлиқ бўлди.

Икебана

Икебана - японча “икэ или икэру” бўлиб, ҳаёт - “бана ёки хана” сўзлари япончадан – гуллар, сўзма – сўз айтганда “тирик гуллар” деган маънони билдиради. Икебана – анъанавий япон санъатига мослаштирилган бўлиб, қирқилган гуллардан тузилган композициядир. Новдалар махсус идишларга интерьер асосида жойлаштирилади. Икебанада оддийлик асосий ўрин эгаллайди, материалнинг табиий гўзаллигини намоён этиш лозим.

Икебана Японияда XV асрда пайдо бўлди. Икебана – гуллардан ташкил топган композиция, машҳур “kado” кабидир.

Махорат ошириш дарслари

Кири-э

Япон қоғози “васи” диққат билан махсус пичоқ ёрдамида чизилган расм кесилади – бу кириэ санъати деб аталади. Кириэ Японияда қадимги ажойиб удумлардан келиб чиққан бўлиб, Хида – Такаяма тоғида 8 - чи асрдан бери анъанавий санъат тури сифатида сақланиб келмоқда. Кириэ нақшлари кимоно ишлаб чиқаришда анъанавий тарзда фойдаланилади. Васи қоғозида кесилган нақшнинг шакли, , баъзи одамларнинг айтишича, витражли шишани эслатади, бошқаларнинг фикрича эса – ўргимчак инига ўхшайди.

Оригами

Японияда оригами қадимги санъат турларидан бири саналади. Оригами – букланган қоғоз деган маънони билдиради. Оригами санъати илдизи биринчи қоғоз ихтиро қилинган қадимги Хитойга бориб тақалади. Аввал орипгамидан фақатгина диний маросимлардагина фойдаланишган. Оригами Хэйан даврининг бошидаёқ японча удумларнинг энг муҳим қисми ҳисобланган.

Оригами учун махсус қоғозлар яъни японча “ками” бор. У сотувда тайёр квадрат шаклида учрайди. Бу қоғозларнинг бир тарафи – оппоқ, иккинчи томони эса – рангли. Баъзан эса иккала тарафи ҳам рангли ёки бирон нақшли бўлиши ҳам мумкин.

Оригами тўғри тўртбурчак шаклдаги қоғоздан елим ва қайчи ишлатмасдан ясалади.

Қорақалпоғистонда Япония маданияти кунлари 11 – 13 май кунлари бўлиб ўтади.

Бир – биридан қизиқарли кўргазмалар ва маҳорат ошириш дарслари Нукус шаҳри санъат ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди ҳамда Япония маданияти ва санъати билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади.

Гавҳар Саодатова
Кўргазма зали мудири
Просмотров 809    Рейтинг 40   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)