Все новости
РАССОМ МУСТАФО РАСУЛОВНИНГ “ҲУРРИЯТ ҚАСИДАСИ” НОМЛИ ШАХСИЙ КЎРГАЗМАСИ. ПРЕСС-РЕЛИЗ
07.03.2015
РАССОМ МУСТАФО РАСУЛОВНИНГ “ҲУРРИЯТ ҚАСИДАСИ” НОМЛИ ШАХСИЙ КЎРГАЗМАСИ. ПРЕСС-РЕЛИЗ
2015 йилнинг 7 март куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида“Кексаларни эъзозлаш” йилига бағишланган рассом Мустафо Расуловнинг “Ҳуррият қасидаси” номли шахсий кўргазмасининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

2015 йил – Президентимиз томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. Дарҳақиқат, ёши катта инсонларга ҳурмат, кичикларга эса иззатда бўлиш халқимизга хос хислат.

Узоқ йиллар Ички Ишлар Вазирлиги тизимида ишлаган, ҳозирда пенсиядаги милиция подполковниги Мустафо Расуловни кўпчилик рассом сифатида ҳам яхши танийди. Мустафо Расулов – 1959 йили Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Ёшликдан мўйқалам билан сирлашиб, бўш вақтларида расм чизиб келади.

Унинг ранг – баранг чизган асарларининг ҳар бири бир дунё. Халқ ижодиёти образлари, муҳаббат, меҳр, садоқат унинг ишларининг мавзусига айланган. Учқур отнинг кўкка парвози рассомнинг ички дунёсини очиб беради. Турли мавзулардаги ишлари эса кишини ўйга толдиради, гўзаллик дунёсига бошлайди. Айниқса, “Катта ашула”, “Мусиқачи”, “Оила”, “Севги”, “Ой тўлган кеча” каби асарлари санъат ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотиши табиий.

Мустафо Расулов – 2009 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
2010 йилдан бери нафақада, 5 фарзанднинг отаси. Тиниб – тинчимас рассом бўш вақти кўп бўлганлиги боис ижодга шўнғиб кетди. Кетма – кет кўргазмалар ташкил этиб, халқимизга ўз асарларини намойиш этиб келмоқда. Жумладан, 2009 йилда Самарқандда илк кўргазмасини ўтказган бўлса, 2010 йилда Тошкентда шахсий кўргазмасини ташкил этди. Ўтган йили Самарқандда ўтказган кўргазмаси Мустафо Расуловни янада элга танитди.

Ҳозирда Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта ва кичик залларида Мустафо Расуловнинг 65га яқин ишлари намойиш этилмоқда.
Кўргазма 16 мартгача давом этади.



www.art-academy.uz
www.caravanserai.uz
Просмотров 890    Рейтинг 47   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото