Все новости
ПРЕСС – РЕЛИЗ. 14 – Январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли ижодий кеча
12.01.2015
ПРЕСС – РЕЛИЗ. 14 – Январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли ижодий кеча
2015 йилнинг 12 январь куни соат 14.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли ижодий кеча бўлиб ўтди.

Мустақилликнинг асосий тамойилларидан бири бўлган миллий армиямиз шаклланиб, истиқлол йилларида янада кучга тўлиб бормоқда. Ихчам, тезкор, замонавий қурол – яроғ ҳарбий техника билан таъминланган, юксак қобилият ва тайёргарликка эга миллий армиямиз шаклланди. Ўзбек ўғлонлари бугун ким учун хизмат қилаётганини яхши тушунишади. Сарҳадларимиз дахлсизлиги, тинч – осойишта ҳаётимизни ишончли ҳимоя қилиш ҳар бир ўзбек ўғлонининг шиоридир. Шу боис ҳам кечани кеча демай, кундузни кундуз демай хизмат қилаётган ўғлонларимиз Ватанимиз фахридир.

Кўп йиллар Қуролли Кучларимиз сафида ҳам хизмат қилиб, ҳам ижод қилаётган ҳарбий - журналистларнинг армияда ўрни беқиёс. Аскар ўғлоннинг иккиланмай қадам босиши, оиласини кўз қорачиғидек асраши, уларнинг маънавий дунёсини шакллантиришда тинмай меҳнат қилган бир қанча ижодкорлар таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоир, подполковник Абдураззоқ Обрўев, Мустақиллигимизнинг 10 йиллиги кўкрак нишони соҳиби, шоир, подполковник Расул Жумаев, шоира, журналист Назира Боймуродова, “Сардор” ва “Остона” сериалларининг режиссёри Шавкат Маҳбубовлар Қуролли Кучларимизда фақат мард ўғлонлар хизмат қилишини, тинчликни сақлашдаги уларнинг асосий вазифалари ва бурчлари ҳақида ёшларимизга атрофлича гапириб беришди.

Ижодий кеча сўнггида ижодкорлар ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди. Ўйлаймизки, ушбу ижодий кечада қатнашган йигитларимизнинг Миллий армиямизда хизмат қилиш истаги янада ошди.
Просмотров 689    Рейтинг 42   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)