25.12.2014 ПРЕСС—РЕЛИЗ. “Тошкент қувончлари” V - Халқаро болалар расмлари Биенналеси
2014 йилнинг 22 – 26 декабрь кунлари Ёшлар Ижод саройида “Тошкент қувончлари” V – Халқаро болалар расмлари Биенналеси бўлиб ўтди.
• Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий Академияси
• Ҳамкорлар: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Камолот” ЁИҲ.
• Ўтказиладиган жой: Ёшлар Ижод саройи, 2- қават • Ёпилиш вақти: 2014 йил 26 декабрь соат 12:00
Мустақилликдан кейин Ўзбекистонни бутун дунё таниди. Тошкентда ҳар икки йилда ўтказилаётган Халқаро болалар расмлари Биенналеси бунинг яққол исботидир. 30 га яқин мамлакатлар болалари ижодини Тошкентга жамлаган V – Халқаро болалар расмлари Биенналеси дунё болалари дўстлигини янада жипслаштирди. Навбатдаги танлов юртимизда “Соғлом бола” йилида қарши олинди. Бугун ҳар бир иштирокчи мен ғолиб бўлдиммикин, деган фикр ўйдалиги табиий. Чунки “Тошкент қувончлари” V – Халқаро болалар расмлари Биенналеси 30 га яқин мамлакатлар ўртасидаги катта танлов бўлди. 5 кун мобайнида танловга қўйилган расмлар ҳайъат аъзолари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилди ва холис баҳолар қўйилди. “Тошкент қувончлари”V – Халқаро болалар расмлари Биенналесида республикамизнинг энг таниқли рассомларидан таркиб топган жюри иш олиб борди. Ҳайъат раиси - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият арбоби, академик, таниқли рассом Марат Содиқов. Ҳайъат аъзолари: 1. Анвар Мамажонов- рассом - график, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими. 2. Фарида Максумова – санъатшунос, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси масъул котиби. 3. Василий Хапов – рассом, Ёшлар шўъбаси раиси. 4. Марина Бородина – ҳайкалтарош, Тошкент Архитектура – қурилиш институтининг профессори. 5. Камола Акилова – Санъатшунослик фанлари доктори. 6. Ольга Яикова – рассом – дизайнер, “Колибри” арт – бюро раҳбари Танловга қабул қилинган 5 ёшдан 15 ёшгача ижодкор болаларнинг 3000 тадан ортиқ расмлари бугун Ёшлар Ижод саройини безаб турибди. Улардан 1000 га яқини ўзбекистонлик, 2000 га яқини эса чет мамлакатлар болаларининг юборилган ишларидир. Айтиб ўтиш жоизки, болалар ишлари 3 гуруҳга ажратилиб, баҳоланди: 5 ёшдан 7 ёшгача, 8 ёшдан 12 ёшгача ва 13 ёшдан 15 ёшгача. Демак, ғолиблар аниқланди. 7 нафар “Бронза медаллари” соҳиблари: 1. Рустам Шукурбеков, 12 ёш, “Ёзги таътил” иши учун. Ўзбекистон. 2. Ким Юе рин.,11 ёш, Жанубий Корея. 3. Котас Жанис, 7 ёш, Латвия. 4. Сабина Мараджапова, 11 ёш, Қозоғистон. 5. Сара Ахмед Сабри, 7 ёш, Египет. 6. Аманбану Каупназаров, 10 ёш, Қорақалпоғистон. 7. Т. Джианни, 7 ёш, Италия. 7 нафар “Кумуш медаллари” соҳиблари: 1. Яна Шерномович, 12 ёш, Украина. 2. Селина Кирин, 10 ёш, Малайзия. 3. Мария Виечунска, 11 ёш, Польша. 4. Муслима Нуриддинова, 8 ёш, Ўзбекистон. 5. Шаҳризода Инъомжонова, 7 ёш, Ўзбекистон. 6. Лейла Тагизадэ, 15 ёш, Озарбайжон. 7. Анастасия Минко, 11 ёш, Озарбайжон.
7 нафар “Олтин медаллари” соҳиблари: 1. Амин Раҳматов, 12 ёш, “Йил фасллари” иши учун. Ўзбекистон. 2. Мария Кишук, 11 ёш, Украина. 3. Лелде Берзина, 11 ёш, Латвия. 4. Фатимех Чолизаде, 7 ёш, Эрон. 5. Дарен Мамаев, 8 ёш, Ўзбекистон. 6. Салма Махамед, 15 ёш, Египет. 7. Мерджен Хандурдиева, 14 ёш, Туркманистон. Энг юқори мукофот яъни Гран – при ғолиби Хитойлик 9 ёшли Pan Yujie. Барча ғолиблар Ёшлар ижод саройидаги тантанали ёпилиш маросимида тақдирланди. “Жаҳон кенг, дунёда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз, Ўзбекистонимиз яккаю ягона. Бу гўзал юрт, бу муқаддам замин фақат бизга аталган. Мана шу улуғ туйғу ҳар биримизнинг дилимизга жо бўлиши, ҳаётимиз мазмунига айланишини истардим”. Президентимизнинг ушбу сўзларини ўқиб туриб, Ватанимиз ёшлари бу гўзал юртимизни кўз қорачиғидек асраши ва юртбошимиз ишонган баркамол инсон бўлиб етишишига ишонамиз! Шу билан 5 – чи бор ўтказилган “Тошкент қувончлари” V – Халқаро болалар расмлари Биенналеси ўз ишини якунлади. 2016 йилда яна кўришгунча деймиз!
www.art-academy.uz www.caravanserai.uz
|
|