Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ.“Соғлом бола йили” га бағишланган Муҳаббат Мусахонованинг “Илк қадам” номли шахсий кўргазмаси /+25 ФОТО/
05.05.2014
ПРЕСС-РЕЛИЗ.“Соғлом бола йили” га бағишланган Муҳаббат Мусахонованинг “Илк қадам” номли шахсий кўргазмаси /+25 ФОТО/
2014 йилнинг 6 май куни соат 16.00 да Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4 – босқич талабаси Муҳаббат Мусахонованинг “Илк қадам” номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтади.

Муҳаббат Мусахонова – 1991 йил 1 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
Ёшликдан расм чизишга иқтидори ва қизиқиши туфайли уни ота - онаси Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига ўқишга беришди. Мактаб давридан бошлабоқ турли хил кўрик танловларга қатнаша бошлади. Ҳам ўқишда, ҳам ижодда фаоллиги боис мактабни имтиёзли шаҳодатнома билан якунлади.

Рассомлик санъатини мукаммал ўрганиш учун 2007 йилидан бошлаб ўқишни Республика рассомлик коллежида давом эттирди. Ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Тасвирий санъат фестивали” да ўз асарлари билан қатнашиб, диплом ва сертификатлар билан тақдирланган. 2010 йили Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ўрта махсус таълим муассасалари битирувчи ижодкор ёшлари Республика кўрик-танловининг I – даражали дипломи билан тақдирланган.

Муҳаббат ижодида гўзалликка шайдолик, табиатни севиш, оилага бўлган меҳр каби хислатлар яққол сезилиб туради. У рангларнинг жилокорлиги ва уйғунлигидан кўпроқ фойдаланади. Шу боис ҳам суратларига қараб ажиб бир кайфият ҳис этасиз. Устозларининг кўмаги ва сабоқлари натижасида Муҳаббат рассом деган номга сазовор бўлди. Унинг ушбу шахсий кўргазмаси гўзаллик дунёсига қўйилган муҳим қадамдир.

2010 йили Муҳаббат К. Беҳзод номидаги иллий рассомлик ва дизайн интитутининг Тасвирий санъат факультети “Дастгоҳли рангтасвир” бўлимига имтиёзли давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди. Талабалик Муҳаббат ижодида янада самарали кечди.

2012 йил 17 апрелда “Устозларимга ташаккур” номли илк шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. Шу йили “Ижодимнинг илҳоми ўзингсан Ватан” деб номланган кўргазмада “бадиий ижодда эришган ютуқлари учун” дипломи билан тақдирланди. 2012 йил ноябрда бўлиб ўтган “Зулфия” номидаги давлат мукофоти танловининг туман ва шаҳар босқичи ғолибаси бўлди.

Муҳаббат Мусахонованинг ижодида автопортрет жанри алоҳида ўрин эгаллайди. Инсонларнинг образини яратиш рассомдан каттагина иқтидор талаб этади. У устозлари М. Игамова, Б. Муллажонов, З. Фахритдинов, м. Тошмуродов, Ж. Рахмоновлардан рассомлик санъатининг қирраларини ўрганишда. Муҳаббатдаги интилиш, изланувчанлик ва иқтидор уни албатта яхши рассом бўлишигача олиб бора олади. Ҳаммаси энди бошланди...Илк қадам!

Смотрите по ссылке:
https://www.facebook.com/media/set/?set=a.10201867532355442.1073741978.1397232601&type=1&l=32bbb3fbf7 - 25 ФОТО с Выставки Мухаббат Мусахановой в МКСК.
Просмотров 739    Рейтинг 25   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото