Все новости
Миллий созлар кўргазмаси
17.04.2014
Миллий созлар кўргазмаси
Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида “Ўзбек миллий созлари” деб номланган кўргазма очилди. Унда моҳир усталар томонидан ясалган миллий чолғу асбоблари намойиш этилмоқда.

Кўргазманинг очилишида таъкидланганидек, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқимизнинг ибратли анъана ва қадриятларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, навқирон авлоднинг бадиий диди ва тафаккурини тўғри шакллантириш масаласи таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда алоҳида ўрин тутади.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ёш авлод истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш, миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг юксак намуналаридан баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратиш, бошланғич мусиқий таълимни такомиллаштиришга оид ишларни янги босқичга олиб чиқди. Бу йўналишдаги эзгу саъй-ҳаракатларда мусиқа ва санъат мактабларини сифатли чолғулар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кўргазма иштирокчиларидан бири, созгар Тўхтамурод Зуфаров етмиш саккиз баҳорни қаршилаган бўлса-да, ҳамон касбига содиқ. Уста тайёрлаган миллий чолғу асбоблари ижодий жамоалар, созанда ва ижрочилар орасида жуда машҳур.

– Чолғулар миллат руҳияти, маънавияти, санъати ва маданиятининг кўзгусидир, – дейди уста. – Шу боис ҳар бир созни тайёрлашда катта масъулият билан ёндашишга астойдил интиламиз.

Моҳир усталардан яна бири – Раҳматилла Зокиров тайёрлаган мўъжаз, ҳам нақшинкор миллий чолғуларни эндиликда табаррук диёримиздан эсдалик сифатида АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Германия, Жанубий Корея, Япония сингари давлатларда ҳам учратиш мумкин.

Абдумалик Мадрайимов мусиқа таълимига оид олий ўқув юртини тамомлаб, мана қирқ тўрт йилдирки, созгарлик билан машғул. Андижонда у ташкил этган “Ғижжаги Бобурий” корхонасида оилавий тадбиркорлик асосида миллий чолғулар тайёрланади. Тарихий манбаларни пухта ўрганиш натижасида уста “Ғижжаги Бобурий”, “Дилнаво”, “Хушнаво”, “Дилрабо”, “Мерос” сингари созларни тайёрлашга муваффақ бўлди. Ўтган йилда корхона томонидан юртимизнинг турли ҳудудларидаги 55 болалар мусиқа ва санъат мактабига 17 номдаги 1200 дан ортиқ мусиқа асбоби етказиб берилди.

Юртимизда ҳалол меҳнат доимо қадрланади. Абдумалик Мадрайимов “Ташаббус – 2014” республика кўрик-танловида “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси ғолиби деб топилиб, Президентимиз совғаси – “Spark” автомобили билан тақдирланди.

Кўргазмада йигирма турдан ортиқ чолғулар намойиш этилмоқда.

ЎзА, Назокат Усмонова, Асқар Ёқубов (сурат), 16.04.2014 19:56

Источник:
http://uza.uz/oz/culture/31833/
Просмотров 756    Рейтинг 46   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (5)

20.08.2014 20:58  Jonalyn

Damn, I wish I could think of sohntmieg smart like that! http://pnkrjwsxao.com [url=http://ybwzzilzpq.com]ybwzzilzpq[/url] [link=http://ffvrhal.com]ffvrhal[/link]
17.08.2014 23:08  Terrah

What a joy to find <a href="http://nfwszjix.com">sonmoee</a> else who thinks this way.
17.08.2014 18:21  Kellsie

Damn, I wish I could think of <a href="http://negvlykstn.com">sotemhing</a> smart like that!
17.08.2014 15:08  Charla

Your cranium must be prnitcteog some very valuable brains. http://bgevwgaogjb.com [url=http://wvqklkkleqe.com]wvqklkkleqe[/url] [link=http://gvgrzgj.com]gvgrzgj[/link]
16.08.2014 01:21  Johnavon

Essays like this are so important to broiednang people's horizons.
фото