Все новости
“Do’ppi tikdim ipaklari tillodan…”
22.01.2014
“Do’ppi tikdim ipaklari tillodan…”
Дўппи тарихидан...
Дўппи сўзи туркий сўзлар оиласига мансуб бўлиб, “тепа” маъносини билдиради. Ислом тарихи ва ақидаларига бориб тақаладиган одатга биноан, катта ёшдаги мўмин – мусулмонлар одатда бошяланг юрмаганлар. Йилнинг иссиқ фаслларида уйда, кўча – куйда, меҳмондорчилик ва ишхоналарда дўппи, қалпоқ, каллапўш деб ҳар жойда ҳар хил аталадиган бош кийими кийишган. Дўппи – енгил бош кийими бўлиб, қадимдан эрон ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Туркистон халқлари орасида айниқса, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида дўппи миллий кийим тури ҳисобланган. Қадимдан эркаклар дўппиларини жуда қадрлашган. Бировнинг дўпписини бошидан тушириб юбориш уни ҳақоратлаш билан тенг бўлган.
Бошқа халқлар дўппиларидан ўзбек дўппилари безаги билан фарқланади. Дўппи уч қисмдан иборат: тепа – айлана ва тўртбурчак шаклида бичилади, кизак яъни гардиш шакли ва жиякдан тузилган. Республикамизнинг дўппилар турлича безатилади, қисмлари бирлаштирилганда дўппилар турлича кўринишга эга бўлади.
Дўппилар асосан бахмал, сидирға шойи, сатинга ип, ип, ипак, зар иплар билан кашта тикиб тайёрланади. Тайрланган жойига қараб дўппилар ҳар хил ва ранг – барангдир. Масалан, Чуст, Марғилон, Тошкент, Шаҳрисабзда кишиларнинг ёши ва жинсига қараб(эркак, аёл, болалар) шакли ўткир учли, конуссимон, ярим доира, чуқур тубли, думалоқ, каржли бўлиши мумкин.
Дастлабки дўппилар шакли ўткир учли қилиб салла билан кийишга мўлжаллаб, кизаги кенг жиякли қилиб тайёрланган. XX асрнинг 20 йилларидан бошлаб дўппи шакли ўзгарган: тепаси думалоқ ёки мурабба шаклга эга бўлиб, кизакдаги жияги ингичкалашди.
Октябрь тўнтаришига қадар ўсмирлар ҳам салла ўраб юришган. Кейинчалик эса саллани кексалар ва намозхонлар ўрайдиган бўлишди.
Ёш қизлар асосан дўппи кийишган. Қадимда дўппи ўрнига қалпоқча кийиб, устидан рўмол ёки дастор ўрашган. Қалпоқчалар култа ёхуд кийигич деб аталиб, гардиши юмшоқроқ матодан энли, пешонани сиқиб турадиган қилиб тикилган. Қадимги қалпоқчаларнинг учида узун, тўғри бурчакли мато бўлаги билан бирга думалоқ шаклда очиқ жой қолдирилган. Кўпгина ўзбек қиз-жувонлари унинг атрофини чоклаб-тикиб, шу қопча орасидан сочларини ўтказиб-тушириб қўйишган. Хонлар саройида ёхуд бой-бадавлат хонадонларнинг аёллари асосан зар иплар билан гул солинган калтапушак кийиши асримиз бошларигача давом этиб, кейинчалик гул тикилган дўппилар кийиш расм бўлган.
Дўппи турлари
Ўзбекистонда Чуст, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Бойсун ва Шаҳрисабз дўппилари машҳур.
Чуст дўпписи – тўқ яшил шойи ёки сатиндан 4 каржли қилиб тайёрланади: тепасининг ҳар бир каржида қалампирнусха ёки бодом шакли, кизагининг ҳар бир каржида 4 тадан меҳроб (ярим доира) шакли кашта билан сидирға қоплаб оқ (ип ёки ипак) ипда тикилади. Тайёр дўппининг тепаси кизагидан мурабба шаклида бўртиб чиқади(бошқа дўппиларнинг тепаси ярим доира шаклида бўлади).
Шакли кўп жиҳатдан чуст дўпписига ўхшаш бўлган марғилон дўпписи гуллари (нисбатан ингичка ва узун қалампир шакли)нинг сидирға қопланмаслиги билан фарқланади.
Тошкентнинг духоба дўпписи – сидирға бахмалдан тайёрланади.
Бухоро дўпписи эса сидирға ёки гулли бахмалдан тайёрланиб, ранг-баранг ипак ипларда йўрма усулида кашта тикиб безатилган жияк тутилади.
Шахрисабз “Гилам дўппи”лари ўзининг ироқи услубда тикилганлиги билан ажралиб туради. Ироқи дўпписи Шахрисабзда кенг урф бўлган. Бу дўппилар кейинчалик республикамизнинг бошқа жойларига тарқалиб, ҳар бир маҳаллий жойнинг ўзига хос безак усулида яратила бошланди. Дўппининг ироқи турида кашта иплари суғирилиб, тўр ҳолига келтирилган мато (сурп)га рангли ипак ёки ингичка толали пахта ипи билан ироқи чок (терма ва босма усули) да тикилади. Ушбу дўппинининг ироқи деб номланиши ҳам шундан.
Ироқи дўппининг энг яхши намуналари Шаҳрисабз ва Китоб дўппидўзлари томонидан тайёрланади. Тошкент ва Фарғона водийсида кенг тарқалган ироқи нусха дўппининг нақшлари ранг-баранг гулли новдалар, улар орасидаги яшил, кўк тусли қушча (булбул)лар шаклидан иборат.
Тошкентнинг ироқи дўпписида оқ заминга атиргуллар тўқ ва оч қизил ипакларда (баъзан “Раъно”, ”Гули”, ”Фарғона тонг отгунча” ва б.) ёзувлар қўшиб тикилади. Шунингдек, Тошкентнинг сидирға парчадан 4 каржли яъни каржлари ўзаро қора ҳошия йўллар билан бўлинган, ҳар бир каржга ёрқин гуллаган новдалар тикилган дўпписи жозибали қилиб тайрланади.
Шаҳрисабзнинг тепа ва кизаги яхлит (ипак ва ипдан) тўқилган гилам дўпписи ҳам машҳур.
Ургут ва Бойсуннинг дўмалоқ шаклли пилтадўзи дўпписининг нақши содда, гуллари марказга томон йўналган, қавиқ чоклари эса қовурғали юзани ҳосил қилади.
Бухоро зардўзларининг зардўзи-гулдўзи ва зардўзи-заминдўзи дўппилари бадиий жиҳатдан юқори баҳоланади.
Дўппиларнинг шабпўш деб аталадиган тури ҳам бор. У тикув машинасида ёхуд қўлда бахялаб тикилган ип газлама матодан тайёрланади. Шабпўшни қишда телпак остидан ёки тунги бош кийими сифатида кийишган. Аслзода, руҳоний ва бошқа шу каби табақаларга мансуб айрим кишилар, кекса чоллар кулоҳ кийиб юришган. Кулоҳ уч ёки тўрт бурчакли мато бўлакларидан тикилиб, конус шаклида тайёрланган.
Дўппидўзлик
Дўппи тикиш касби – дўппидўзлик деб аталади. Дўппи бахмал, сидирға шойи, сатиндан бичилиб, ип, ипак, зар иплар билан кашта тикилади. Кашта тикиб безатилган бўлаклар (тепа, кизак)га астар ёпиштирилиб, майда нозик чокда қавилади, қавиқлар орасига пахта ёки қоғоздан пилта урилади. Сўнг тайёр бўлаклар бир-бирига уланади, кизак атрофи жияк яъни тасма билан ҳошияланади. Елимланган дўппилар тахтакачга қўйилади. Тайёр бўлган дўппи бичимига қараб, мурабба, конуссимион (думалоқ) шаклга эга бўлади. Дўппидўзлик билан асосан аёллар, қисман эркаклар ҳам шуғулланади.
XX асрнинг 20 – йилларидан ҳунарманд усталар артелларга бирлаштирилди, кейинчалик фабрикаларда меҳнат қила бошлаган.
Моҳирлик билан қўлда тикилган дўппилар нафақат мамлакатимизда, балки чет элларда ҳам кенг тарқалган
Просмотров 1541    Рейтинг 61   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (5)

10.04.2018 16:51  Альфия

Илтимос дўппиларни расмларини ҳам қўйинглар.
20.08.2014 20:47  Doll

Your positng lays bare the truth http://ioozbproli.com [url=http://hfpewzqlrsv.com]hfpewzqlrsv[/url] [link=http://qghvywgsq.com]qghvywgsq[/link]
17.08.2014 22:58  Carli

At last, <a href="http://vzguwszxkdd.com">soonmee</a> who knows where to find the beef
17.08.2014 15:00  Dontarrious

This is just the peercft answer for all of us http://emenhdxk.com [url=http://qnpubpfu.com]qnpubpfu[/url] [link=http://zlcqthu.com]zlcqthu[/link]
15.08.2014 21:18  Roxie

I aptcariepe you taking to time to contribute That's very helpful.
фото

фото