27.12.2013 “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Янги йил фантазияси” концерт дастури.Пресс-релиз
2013 йил 28 декабрь куни соат 14:00да Тошкент фотосурат уйида Икуо Хираяма "Халқаро маданият карвонсаройи" “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Янги йил фантазияси” номли концерт дастури бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий Академияси, Икуо Хираяма "Халқаро маданият карвонсаройи" ва Тошкент фотосурат уйи.
“Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи бир неча йиллардан бери ХМКС қошида фаолият олиб боради. Юртимизда яшаётган хорижлик турли соҳа вакиллари ушбу гуруҳнинг фаол иштирокчилари. Айниқса, япон ва миллатига мансуб ҳаваскорлар зўр иштиёқ билан буюк ипак йўли куй ва қўшиқларини ўрганиб келишмоқда. Япон аёлларининг ўзбек атлас ва адрасларини кийиб, ўзбек қўшиқларини маромига етказиб куйлаётганини кўрган ҳар қандай киши тўлқинланиб кетади. Бу аввало санъатнинг чегара билмаслигидан ва ҳар қандай миллатларни бирлаштиришидан далолат бўлса, иккинчидан бошқа давлат вакилларининг шу юртга ҳурмати ва дўстлиги белгисидир.
“Янги йил фантазияси” ҳисобот концерт дастури байрамга тўёна. Айтишадики, “Янги йилни қандай кутиб олсанг, йил бўйи ушбу кайфият сақланиб қолади”. Ўйлаймизки, “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи концерти байрамона кайфиятни бера олади. Концерт дастурида: 1. Альфия Усмонова ижросида. Фортепьяно мусиқаси; 2. Цугума Фумиаки ижросида С. Юдаковнинг «Майсаранинг иши» операсидан мулла Дўст арияси; 3. Акари Яно ва Дайсуке Каджи ижросида Э. Капуанинг “O sole mio”; 4. Аббос Воитов ижросида «Раққосасидан»; 5. Нобуо Омура ижросида «Бубенцы» рус халқ қўшиғи; 6. Нобуо Омура ва Джунко Ишикава ижросида Моцартнинг «Дон Жуан» операсидан Дон Жуана ва Церлина дуэти; 7. «Қиш ва қор» япон халқ қўшиғи; 8. Шукур Ғофуров ижросида Страшный двор» операсидан «Мечник» арияси; 9. Барно Исматуллаева ижросида «Ардитта» арияси; 10. Барно Исматуллаева ижросида «Поцелуй» арияси ;
11. Рахмонов Дамир ижросида «Плачь» арияси; 12. Дэнца. «Funiсuli funicula»; 13. «Застольная» травиатаси; 14. Джунко Ишикава ижросида А. Дворжакнинг «Русалка» операсидан Русалки арияси.
Шукур Ғофуров (баритон) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1954 йил 15 апрелда туғилган. 1984 йилдан буён А. Навоий номидаги Ўзбек Давлат Академик катта театрининг солисти. 2004 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди. Унинг ижодий репертуаридан қуйидагилар жой олган: Риголетто, Жермон (Ж. Вердининг «Риголетто», «Травиата»), Фигаро (Ж. Россинининг Сивилиялик сартарош), Елецкий, Роберт, Евгений Онегин (П. Чайковскийнинг “Пиковая дама”, “Иоланта”, “Евгений Онегин”), ва х. к. Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон-саройининг вокал курслари раҳбари Альфия Усмонова — халқаро танловлар дипломанти. Цугума Фумиаки — Япон халқаро ҳамкорлик агентлигининг волонтери. Дайсуке Каджи — Япон халқаро ҳамкорлик агентлигининг волонтери. Акари Яно — Япон халқаро ҳамкорлик агентлигининг волонтери. Аббос Воитов — Давлат маданият институтининг талабаси. Нобуо Омура — Япон халқаро ҳамкорлик агентлигининг волонтери. Джунко Ишикава — Ўзбекистон-Япония инсон ресурсларини ривожлантириш марказининг ходими. Барно Исматуллаева — А. Навоий номидаги Ўзбек Давлат Академик катта театрининг солисти. Рахманов Дамир — А. Навоий номидаги Ўзбек Давлат Академик катта театрининг солисти.
|